1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХАЙРИЯ ҲАМДА БОШҚА ЖАМҒАРМАЛАР ВА ЖАМИЯТЛАРГА, ШУНИНГДЕК УЛАР ТОМОНИДАН ТАШКИЛ ҚИЛИНГАН КОРХОНАЛАР ВА БОШҚА ШуЪБА ТУЗИЛМАЛАРИГА СОЛИҚЛАР, ЙИҒИМЛАР ҲАМДА БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА БЕРИЛГАН ИМТИЁЗЛАРНИНГ ҚЎЛЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармонини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
1. Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шуъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1999 йил 17 ноябрь,
502-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги 502-сон қарорига ИЛОВА
Хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шуъба тузилмаларига солиқлар, йиғимлар ҳамда божхона тўловлари бўйича берилган имтиёзларнинг қўлланиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг хайрия ҳамда бошқа жамғармалар ва жамиятларга* (бундан кейин нотижорат ташкилотлар деб аталади), шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва бошқа шуъба тузилмаларига нисбатан «Давлат бюджетига солиқлар ва тўловлар бўйича имтиёзлар беришни тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 26 июлдаги ПФ-2343-сон Фармонини амалга ошириш механизмини белгилайди.
* Қонун ҳужжатларига мувофиқ нотижорат ташкилотларга мансуб бўлган, фаолиятининг асосий мақсади фойда олиш бўлмаган ташкилотлар бошқа жамғармалар ва жамиятлар ҳисобланади.
2. Юқорида қайд этилган Фармоннинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Божхона кодексларида ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва божхона тўловлари бўйича имтиёзларга қўшимча белгиланган имтиёзлар нотижорат ташкилотларга, улар томонидан ташкил қилинган корхоналарга ҳамда бошқа тузилмаларга татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
2-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
3. Берилган қўшимча имтиёзлар доирасида:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
а) ўзининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун нотижорат ташкилотлари, шунингдек улар томонидан ташкил қилинган корхоналар ва шуъба тузилмалари томонидан олиб келинаётган товарлардан;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
б) устав вазифалари ижро этилишига мувофиқ мурувват ёрдами мақсадида олиб келинган товарлардан.
(3-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 апрелдаги ПФ-122-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
3.2. Қуйидагилардан солиқлар ва йиғимлар ундирилмайди:
а) қуйидаги:
— таъсис ҳужжатларида назарда тутилган тадбиркорлик фаолиятидан даромад олишни кўзламайдиган ижтимоий-хайрия мақсадлари ва бошқа мақсадлар учун ташкил этилган нотижорат ташкилотлардан;
— мазкур ташкилотнинг ходимлари, муассислари ёки аъзоларининг шахсий манфаатларига қаратилмаган молиявий ва бошқа маблағларни тақсимловчи ва инвестицияловчи нотижорат ташкилотлардан (қонунчиликда белгиланган меҳнат учун тақдирлашдан ташқари);
(3.2 банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
б) уставда назарда тутилган фаолиятни амалга ошириш учун нотижорат ташкилотлар томонидан олинган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик бадаллари ва бошқа ажратмаларидан.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви]
4. Олиб келинган товарлардан мазкур Низомнинг 3.1-кичик бандида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланилганда, ёхуд кейинчалик товарлар беш йил мобайнида ҳақи тўланган ҳолда сотилганда Ўзбекистон Республикасига олиб келишда божхона тўловлари тўлашдан озод қилинган товарлар қийматидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ белгиланган миқдорларда пеня қўшилган ва жазолар қўлланилган ҳолда, божхона декларацияси расмийлаштирилган санада амалда бўлган барча божхона тўловлари ундирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
5. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 32-моддасиданазарда тутилган ҳолларда Президентнинг алоҳида фармонлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан нотижорат ташкилотларнинг мулки бўлган корхоналар учун даромад (фойда)дан олинадиган солиқ юзасидан солиқ солинадиган база ушбу нотижорат ташкилотларнинг уставда қайд этилган фаолиятини амалга оширишга йўналтириладиган даромад (фойда)дан ажратмалар миқдорига камайтирилади.
Кўрсатиб ўтилган имтиёз фақат нотижорат ташкилотлар мулки бўлган, яъни устав сармояси 100 фоиз миқдорда ушбу жамғармалар ва жамиятлар томонидан шакллантирилган корхоналарга ва бошқа тузилмаларга татбиқ этилади.
Агар нотижорат ташкилотлар корхона ва бошқа тузилмаларнинг муассисларидан бири бўлган тақдирда, яъни ташкил этилаётган корхонанинг устав сармояси нотижорат ташкилотлар маблағлари ҳисобига тўлиқ шакллантирилмаган бўлса, у ҳолда бундай корхоналарга ва бошқа тузилмаларга юқорида кўрсатиб ўтилган имтиёз татбиқ этилмайди. Корхоналарнинг мазкур тоифасига, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллардан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ солиқ солинади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.02.00 Божхона божлари. Бож тарифи]
6. Нотижорат ташкилотлар ҳамда улар томонидан ташкил этилган корхоналар ва бошқа тузилмалар томонидан тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган тақдирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Солиқ, Божхона кодексларида ва «Бож тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган солиқлар, йиғимлар ва божхона тўловлари ундириш тартиби татбиқ этилади.
LexUZ шарҳи
6-бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарорига асосан ўзгартириш киритилган. Рус тили матнига қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 11-сон, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2016 й., 25-сон, 308-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 27.04.2022 й., 06/22/122/0396-сон)