1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.13.00 Кимёлаштириш. Ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.14.00 Ўсимликлар карантини;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.06.00.00 Ўрмонлар ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.06.08.00 Ўрмонларни ва ўрмон фондига кирмайдиган ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш, ундан фойдаланишни назорат қилиш. Ёнғин, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш;
2.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1764-2]
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг 2018 йил 26 мартдаги ИЭ/04-346-сон «Ўзбекистон Республикаси ҳудудини карантиндаги зараркунандалар, ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлардан муҳофаза қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни (рўйхат рақами 1764, 2008 йил 31 январь), шунингдек унга ўзгартиришларни (рўйхат рақами 1764-1, 2011 йил 18 июль) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш масаласи юзасидан мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.
3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.
4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 апрель,
212-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.04.2018 й., 10/18/1764-2/1021-сон)