1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Мўътабар аёл» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига мувофиқ «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилганлиги муносабати билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни муносиб тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг «Мўътабар аёл» кўкрак нишонини 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида топшириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Белгилаб қўйилсинки, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан мукофотлаш Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг қарори асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
4. «Давлат белгиси» давлат — ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг буюртмасига асосан, белгиланган тартибда «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
5. «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда мукофотланганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатлар Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши инобатга олинсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Т. Маматов зиммасига юклансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони тўғрисида
НИЗОМ
1. «Мўътабар аёл» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг шаклланишига ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизлар тақдирланадилар.
Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
2. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид дастлабки таклифлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлари, фуқаролар йиғини раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари ҳамда оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан шакллантирилади ва тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йили 10 январга қадар туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
3. Туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари кўкрак нишонига тавсия қилинаётган номзодларни ҳар томонлама ўрганиб, уларнинг фаолиятига оид барча ҳужжатларни тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йилнинг 25 январь санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаларига тақдим этадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари кўкрак нишони билан тақдирлашга тавсия қилинган номзодлар бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли йиғилиш қарорлари асосида ҳар йилнинг 10 февраль санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига тақдим этадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъати томонидан Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифларни кўриб чиқиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
Комиссия йиғилишида номзодлар бўйича ҳужжатлар кўриб чиқилиб, ҳар йилнинг 20 февраль санасига қадар якуний хулосалар қабул қилинади.
Комиссия хулосасига асосан кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳайъатининг қарори қабул қилинади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
6. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси мукофотланганларга 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ёки унинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар томонидан тантанали вазиятда топширилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
7. Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги қарор Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг матбуот нашрларида ва бошқа тегишли оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Бирйўла тўланадиган пул мукофотлари Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномасининг
ТАВСИФИ
«Мўътабар аёл» кўкрак нишони гувоҳномаси 160х110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв. м қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) оч яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Moʻtabar ayol», иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар зарҳал рангида акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani», иккинчи сатрда «qoʻllab-quvvatlash vazirligi Hayʻatining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
(тўққизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli Qaroriga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 4 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда марказда «Moʻtabar ayol» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль), иккинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 10 миллиметр пастда, чап томонда оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va oilani», иккинчи сатрда «qoʻllab-quvvatlash vaziri» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
(ўн иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)