1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.02.00 Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш / 03.10.02.05 Кафолат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.04.00 Банк кредитларининг қайтарилишини таъминлаш;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 3 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2364-3]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 23 августдаги 19/13-сонли ««Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2364-6, 14.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 24 мартдаги 10/1-сон қарори (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 223-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 март,
9/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 17 мартдаги 9/3-сон қарорига ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартибини белгилайди.».