Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5392-сон Фармонига мувофиқ:
1. «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонаси ташкил қилинсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги бир ой муддатда «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасининг уставини ишлаб чиқсин ва унинг ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) марказий аппаратининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган бошқарув ходимлари чекланган сони 81 нафар этиб белгилансин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Вазирликка юклатилган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва чет эл компанияларининг юқори малакали мутахассисларини маслаҳатчи сифатида жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
юқори малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш, Жамғарма маблағлари ҳисобидан уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича малака разрядларини белгилаш юзасидан тегишли йўналишда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган мутахассисларга нисбатан Вазирликда қўлланилиши, истисно тариқасида. тавсиявий характерга эга.
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири, шунингдек, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги «Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 414-сон қарорининг бюджетдан ташқари маблағларни ишлатиш қисмидаги талаблари Вазирликка нисбатан жорий этилмаслиги кўрсатиб ўтилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Вазирлик ва Жамғарма тўғрисидаги низомларни, жумладан Жамғарманинг даромад манбаларини аниқлаштирган ҳолда, шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг тузилмасини тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни ижро этиш учун жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни вақтинча прописка қилиш, турган жойи бўйича ҳисобга олиш ҳамда уларнинг узайтирилишини таъминласин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Вазирликнинг буюртмалари бўйича юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун республикага чет эл мутахассисларини жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб қилинаётган чет эл мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 5-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 апрель,
ПҚ-3646-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги тизимининг
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 апрелдаги ПҚ-3646-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 мартдаги «Қурилиш ташкилотларини янада ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2137-сон қарорининг 1, 2, 6 ва 7-бандлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2936-сон қарорининг 3-банди ҳамда 1 — 7-иловалари.