1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.06.00.00 Баҳолаш фаолияти / 09.06.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўтган давр мобайнида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаш соҳасидаги ишларни халқаро стандартлар асосида ташкил этиш, мазкур йўналишда давлат органлари ва бошқа муассасалар фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.
Шу билан бирга, мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини ҳамда ушбу соҳада давлат-хусусий шерикликни ташкил этишда энг мақбул амалиётларни қўллаш механизмларини таъминлашга салбий таъсир кўрсатувчи тизимли камчиликлар мавжуд.
Ваколатли органларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш, регуляторлик ва назорат қилиш вазифалари тизимининг эскирганлиги туфайли миллий аккредитация тизими хорижий бозорлардаги рўй бераётган ўзгаришларни ҳисобга олмаяпти, бу эса талаб юқори бўлган товарлар, ишлар (хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга таъсир қилмоқда.
Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тизимини янада такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган ва рақобатбардош товарлар, ишлар (хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун шароитлар яратиш, мамлакат истеъмол бозорини сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
мувофиқликни баҳолаш органларини халқаро стандартларга кўра аккредитация қилиш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш бўйича аккредитация қилинган органлар ва метрология хизматларининг белгиланган шартлар ва талабларни бажаришини даврий баҳолашни амалга ошириш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
халқаро ва миллий аккредитация органлари билан фаол ҳамкорлик қилиш, ушбу соҳада халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш;
мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш соҳасида миллий ва халқаро илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасалар томонидан амалга оширилаётган давлат илмий-техникавий дастурлари ва лойиҳаларининг ягона буюртмачиси вазифаларини бажариш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 07/21/5133/0515-сон)
4. Марказ директори Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги ПФ-25-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон)
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
энг илғор амалиётларга мувофиқ миллий стандартларни ишлаб чиқиш бўйича вазифаларни сифатли бажариш мақсадида шартнома асосида мустақил консультантлар ва экспертларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
юқори малакали хорижий ва маҳаллий мутахассисларни ишга қабул қилиш ҳамда уларга иш ҳақи ва бошқа тўловлар миқдорини белгилаш.
Белгилаб қўйилсинки, Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори ишга қабул қилиш, ишчи касблар бўйича малака разрядларини белгилашда энг кам маълумот даражаси қисмида, истисно тариқасида, хорижий олий таълим муассасаларини битирган тегишли йўналишдаги мутахассисларга нисбатан Марказда қўллаш учун тавсия хусусиятига эга.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар]
6. Марказ 2021 йилнинг 1 апрелигача бўлган муддатда белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, дастурий маҳсулот, ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа моддий-техника ресурсларини олиб кириш учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги:
Марказ Уставини тасдиқласин ва белгиланган тартибда унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
бир ой муддатда Марказни унинг фаолиятини самарали ташкил этишни юқори профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали кадрлар билан тўлдирсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.06.00 Инвентаризация қилиш ва қайта баҳолаш, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан ҳамкорликда икки ой муддатда барча илгари берилган амалдаги аккредитация гувоҳномаларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур чора-тадбирларни кўрсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Марказнинг буюртмаларига асосан унга юклатилган вазифаларни бажариш учун жалб этилаётган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш ҳамда муддати узайтирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Марказнинг буюртмаларига асосан унга юклатилган вазифаларни бажариши учун хорижий мутахассисларни республикага жалб қилишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб этилаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқномалар берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.03.00 Интернет глобал тармоқ]
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Марказни белгиланган тартибда зарур алоқа воситалари, шу жумладан, ҳукумат алоқа воситалари билан ҳамда юқори тезликдаги Интернет тармоғига уланишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун киритсин.
12. Марказ Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПҚ-5133-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 07/21/5133/0515-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.03.2018 й., 07/18/3643/0964-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 07/21/5133/0515-сон; 18.02.2026 й., 06/26/25/0150-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)