toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2320-1]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2011 йил 31 декабрдаги 38/1 ва 89-сон «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2320, 2012 йил 1 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 5-сон, 54-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 март,
322-В-1-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 март,
63-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 10/18/2320-1/0945-сон)