toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Товарлар (ишлар, хизматлар)ни харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар рўйхатига қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ташқи иқтисодий фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январда ПҚ-3487-сонли қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати қуйидаги мазмунда 13 — 18-бандлар билан тўлдирилсин:
«13. «Ўзпахтасаноат» АЖ
14. «Ўзнефтмаҳсулот» АЖ
15. «Ўзбурғунефтгаз» АЖ
16. «Ўзтрансгаз» АЖ
17. «Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ
18. «Ўзбекгеофизика» АЖ.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 март,
ПҚ-3625-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.03.2018 й., 07/18/3625/0943-сон)