1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.07.00 Алоҳида тармоқларда ҳисоб;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Бухгалтерия ҳисоби]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 17 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2169-2]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сон буйруғи (рўйхат рақами 2169, 2010 йил 22 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномагаиловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 1 март,
45-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 1 мартдаги 45-сон буйруғига ИЛОВА
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизматида бухгалтерия ҳисоби бўйсунувидаги қуйи муассасалар кесимида алоҳида мазкур Йўриқномага мувофиқ юритилади.».
«82. Асосий воситаларнинг бутлиги устидан назоратни йўлга қўйиш ва уларнинг ҳисобини ташкил этиш учун ҳар бир объект (предмет)га, кутубхона фондларидан ташқари, ўн белгидан иборат инвентар рақами берилади.
Бунда, дастлабки уч белги субсчётни билдиради, тўртинчи ва бешинчи белги — гуруҳни, қолган беш белги эса, предметнинг гуруҳдаги тартиб рақамини билдиради. Гуруҳлар ажратилмаган субсчётлар бўйича эса, тўртинчи ва бешинчи белги «Нол» билан белгиланади.
«112. Ташкилотлар асосий воситаларининг эскириши мазкур Йўриқноманинг 63-иловасига мувофиқ бюджет ташкилотлари асосий воситаларининг йиллик эскириш меъёрларидан (кейинги ўринларда эскириш меъёрлари деб юритилади) келиб чиққан ҳолда, ҳар йили аниқланади ва ҳар ойда шу ташкилотларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади.
Бунда эскириш меъёрлари асосий воситаларнинг дастлабки (тикланиш) қийматига нисбатан фоизларда белгиланади.».
«116. Эскириш қуйидаги асосий воситалар бўйича аниқланмайди: архитектура ва санъатнинг ноёб ёдгорликлари бўлган иморатлар ва иншоотлар, кабинет ва лабораторияларда жойлашган ўқув ишлари ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган жиҳозлар, экспонатлар, нусхалар, амалдаги ва амал қилмаётган моделлар, макетлар ва бошқа кўргазмали қўлланмалар, маҳсулдор қора моллар, қўтослар, ҳайвонот олами экспонатлари (ҳайвонот боғи ва шунга ўхшаш ташкилотларда), фойдаланиш мумкин бўлган ёшга етмаган кўп йиллик кўчатлар, кутубхона фондлари, фильмлар фонди, саҳнага қўйиш ускуналари, бадиий ва музей буюмлари, қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган капитал қурилиш объектлари ёки унинг қисмлари ҳамда тугалланмаган қурилишлар.».
5. Қуйидаги мазмундаги 1181-банд билан тўлдирилсин:
«1181. Мавсумий тусга эга бюджет ташкилотларида фойдаланилаётган асосий воситалар бўйича эскириш суммаси 118-бандда белгиланган тартибда аниқланади.».
6. 210-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Келгусида ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиш мумкин бўлган чиқиндиларнинг кирим қилиниши 06 «Бошқа товар-моддий захиралар» ва бошқа счётларнинг тегишли субсчётлари дебетида ва 090 «Товар (иш, хизмат)ларга харажатлар» субсчёти кредитида акс эттирилади.».
7. 231-банднинг иккинчи хатбошисидаги «15 ва бошқа» деган сўзлар «15, 23 ва бошқа» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. Қуйидаги мазмундаги 2351 — 2358- бандлар билан тўлдирилсин:
«2351. Қуйидаги ҳолларда ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметасида бўшаб қолган маблағлар тежаб қолинган ҳисобланмайди ва тегишли бюджетга қайтарилиши ёки тегишли бюджетда қолиши керак:
бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари бўйича режа бажарилмаганда;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганда;
капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганда;
бюджет ташкилотлари фаолияти тўхтатиб турилганда — тўхтатиб турилган давр учун;
бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган, давлат молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида аниқланган ортиқча ва қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратилган маблағларнинг суммалари;
қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши суммалари;
молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан ортиқ захираларининг суммалари;
дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, аммо зарурати қолмаган суммалар.
2352. Ходимлар сонининг тўлдирилмаганлиги натижасида бўшаб қолган маблағлардан бир йўла бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлиги, хизмат кўрсатиш доираси кенгайганлиги, бажариладиган ишлар ҳажмининг ортганлиги, ўзининг асосий иши билан бирга, ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажарганлик учун қўшимчалар белгилашга, шунингдек ҳомиладорлик, туғиш ва меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари) тўлаш учун фойдаланилиши мумкин.
2353. Бюджет ташкилотларининг молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлари кейинги молия йилига ўтади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилади. Ўтган молия йилида фойдаланилмай қолган бюджетдан ташқари маблағлар кейинги молия йилида қайта тақсимланмай ўша мақсадларда фойдаланилади.
2354. Бюджет ташкилоти қайта ташкил этилган (қўшиб юборилган, қўшиб олинган, ўзгартирилган) ҳолларда, бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилоти тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2355. Бюджет ташкилоти бўлиш ёки унинг таркибидан бир ёхуд бир неча бюджет ташкилотини ажратиб чиқариш шаклида қайта ташкил этилганда бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) қолдиқ маблағлар қайта ташкил этилган бюджет ташкилотлари бўйича мутаносиб равишда тақсимланади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2356. Бюджет ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари тўхтатилган ҳолларда, бюджетдан ташқари маблағлар қолдиғи мазкур ташкилот тасарруфида қолади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2357. Тугатилган бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича ҳисобварақларидаги (шахсий ғазна ҳисобварақларидаги) маблағлар қолдиғи белгиланган тартибда тегишли бюджет даромадларига ўтказилади, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
2358. Бюджет ташкилотларининг ҳисобварақларига (шахсий ғазна ҳисобварақларига) нотўғри келиб тушган маблағлар қайтарилиши бюджет ташкилоти томонидан тўловчи мурожаат қилган кундан бошлаб ўн банк куни мобайнида амалга оширилади.».
9. 275-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма, Республика йўл жамғармаси» деган сўзлар «давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 296-банддаги «ҳисоб-китоблар, жумладан, марказлашган тартибда берилган моддий активларга» деган сўзлар «ҳисоб-китобларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 297-банддан иккинчи ва учинчи жумлалар чиқариб ташлансин.