Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон
Фармонига мувофиқ ҳамда хотин-қизлар ва оила институтини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон
Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази (кейинги ўринларда «Оила» маркази деб аталади) муассислигида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди (кейинги ўринларда Жамоат фонди деб аталади) ташкил этилганлиги;
Жамоат фондининг асосий вазифалари этиб хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жамоат фонди муассисларининг:
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) таркибини
1-иловага мувофиқ;
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси тузилмасини
2-иловага мувофиқ;
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси (кейинги ўринларда Ижро этувчи дирекция деб аталади) ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини
3-иловага мувофиқ тасдиқлаш;
Ижро этувчи дирекция ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш ва рағбатлантириш шартларини қўллаш тўғрисидаги қарори маъқуллансин.
3. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказига икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамоат фондининг уставини тасдиқлаш, Жамоат фондини ташкил этиш учун зарур бўлган дастлабки маблағларни шакллантириш ҳамда уни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тегишли чораларни кўриш тавсия этилсин.
Васийлик кенгаши Жамоат фондининг олий органи, Ижро этувчи дирекция ижро органи ҳисобланиши;
Ижро этувчи дирекцияга Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод қилинадиган ижрочи директор раҳбарлик қилиши;
Жамоат фонди ва Ижро этувчи дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметаси, йиллик амалга ошириладиган асосий тадбирлар режаси Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланиши маълумот учун қабул қилинсин.
5. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Оила» маркази ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қуйидагиларни Жамоат фонди маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ ҳар йили 300 млрд. сўмгача бўлган миқдорда ажратиладиган Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамоат фондининг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши инобатга олинсин:
хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш;
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашиш;
хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар бериш;
оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлаш;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашиш;
оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб бериш;
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш;
Ижро этувчи дирекцияни сақлаш.
7. Жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг:
60 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 10 фоизи Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун;
40 фоизи «Оила» марказининг асосий фаолият йўналишларидан келиб чиқувчи тадбирларга, шундан 10 фоизи «Оила» марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва тизимда фаолият юритаётган ходимларни моддий қўллаб-қувватлаш учун ажратилиши инобатга олинсин.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» марказининг асосий фаолият йўналишларига ажратиладиган маблағларнинг ҳисоб-китоби алоҳида юритилишини таъминлаш мақсадида ҳар бир йўналиш учун Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида алоҳида ҳисоб рақамлар очиш;
Ижро этувчи дирекцияга юкланган вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш мақсадида унга битта махсус енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон
қарорига 1-ИЛОВА
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг васийлик кенгаши
|
1. |
Т. Нарбаева |
— |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раиси |
|
2. |
Д. Тошмуҳамедова |
— |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази директори, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари |
|
3. |
А. Каримов |
— |
Молия вазирининг ўринбосари |
|
4. |
Э. Мухитдинов |
— |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари |
|
5. |
А. Абдуллаев |
— |
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси |
|
6. |
Ш. Жавлонов |
— |
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
|
7. |
Г. Махмудова |
— |
«Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар Ассоциацияси раиси |
|
8. |
О. Таджиев |
— |
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари |
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон
қарорига2-ИЛОВА
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 мартдаги 201-сон
қарорига3-ИЛОВА
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг ижро этувчи дирекцияси ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича
|
Лавозим номи |
Разряди |
|
Ижрочи директор |
16 |
|
Аудитор — тафтишчи |
14 |
|
Бухгалтерия бўлими бошлиғи — бош ҳисобчи |
14 |
|
Бош мутахассис |
12 |
|
Етакчи мутахассис |
11 |