1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.16.05.00 (Кучини йукотган) Республика йўл жамғармасига ажратмалар ва йиғимлар / 07.92.00.00 (Кучини йукотган) Мажбурий тўловлар, ажратмалар ва йиғимлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Молия / Солиқлар (йиғимлар, божлар)]
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2694-1]
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2015 йил 12 июндаги 335-В, 02-02/12-26-сон қарори (рўйхат рақами 2694, 2015 йил 9 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 365-модда) билан тасдиқланган Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомгаиловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 февраль,
335-В-1-сон
Давлат божхона қўмитаси раиси М. ТОХИРИЙ
Тошкент ш.,
2018 йил 7 февраль,
01-02/12-17-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 7 февралдаги 335-В-1, 01-02/12-17-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
«4. Йиғимларни ундириш учун тегишли божхона постида тижорат банки томонидан миллий валютада тўловларни қабул қилувчи банк кассаси (бундан буён матнда махсус касса деб юритилади) ташкил қилинади.».
«6. Махсус касса тижорат банки томонидан ёнмайдиган темир шкаф (сейф), телефон алоқаси, қўриқлаш ва ёнғин хавфсизлиги сигнализацияси, миллий валютани нақд пулсиз шаклда қабул қилувчи тўлов терминали, компьютер, принтер, ҳисоблаш техникаси, пул санаш машинкаси, пулларни ўраб-боғлаш учун бандероль, тизимча ва пломбалар, кассир учун бириктирилган махсус пломбир, амалиёт кассасининг номи ёзилган ёки унинг тартиб рақами кўрсатилган муҳр ва штамплар ҳамда бланкалар билан таъминланган бўлиши шарт.».
5. 7, 8, 22-бандлардаги «ваколатли банк» деган сўзлар «тижорат банки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«10. Йиғимлар ундирилганлиги ҳақида кассир томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда кирим ҳужжати расмийлаштирилади. Бунда кассир ҳужжатда мижознинг имзоси қўйилганлигини ҳамда тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текшириши шарт.
11. Кирим ҳужжати бир нусхада тайёрланади. Кирим ҳужжатнинг маълумотнома қисми кунлик касса ҳужжатларига тикиб қўйилади, квитанция қисми нақд пулни топширган мижозга тақдим этилади.».
«19. Кассир томонидан операцион кун якунида махсус кассада қимматликлар асосида амалга оширилган операциялар бўйича мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот тузилади ва имзоланади.».
9. 20-банддаги «ваколатли банкка» деган сўзлар «тижорат банкига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
10. 21-банддаги «ваколатли банкнинг» деган сўзлар «тижорат банкининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«23. Йиғимлардан тушган маблағлар (бундан буён матнда маблағлар деб юритилади) тижорат банклари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.».
«25. Операцион кун якунида махсус касса томонидан қабул қилинган маблағлар тегишли тижорат банкига инкассация хизмати орқали топширилади. Маблағлар кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда Жамғарманинг тегишли шахсий ғазна ҳисобварақларига ўтказиб берилади.».
13. 27-банддаги «Ваколатли банк» деган сўзлар «Тижорат банки» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
16. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан келишилган.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори М. АЛЛАБЕРГАНОВ
2018 йил 7 февраль
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга 1-ИЛОВА
«Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
(миллий валютанинг қиймати, суммаси — рақам ва сўз билан ёзилади value of national currency, amount in figures and in words)
________________________________________________ (автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи, the name of the country, where the vehicle is registered)
_____________________________ (тўлов тури — type of payment)
(миллий валютанинг қиймати, суммаси — рақам ва сўз билан ёзилади value of national currency, amount in figures and in words)
________________________________________________ (автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган давлат номи, the name of the country, where the vehicle is registered)
_____________________________ (тўлов тури — type of payment)
Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришларга 2-ИЛОВА
«Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Махсус касса томонидан амалга оширилган операциялар тўғрисида ҲИСОБОТ
20 ____ йил «____» ______________
Нақд пулда амалга оширилган операциялар мазмуни
кирим
чиқим
Олинган бўнак:
Кунлик айланмалар:
Жами айланмалар
Банк кассасига топширилиши керак
Баланс:
Тўлов терминаллари орқали амалга оширилган операциялар мазмуни