1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 март,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва технологик янгилашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамғарманинг маблағлари:
ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашни;
ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишни;
ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштириш учун сарфланади.
3-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли ўринбосари раислик қилувчи Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва кўмаклашувчи жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.
Кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
8. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда бир маротаба, зарур бўлганда навбатдан ташқари чақирилади.
9. Кенгаш:
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
13. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.
14. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади.
15. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси томонидан назорат қилинади.
5-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаа низомга ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғарма фаолиятини бошқариш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарорига 2-ИЛОВА
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига киритилаётган қўшимча
Қуйидаги таҳрирдаги 36-позиция қўшилсин:
«
36.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси
10
».
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси