toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 30.12.2019
Ҳужжат 12.03.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2678-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2019 йил 13 декабрдаги 30/12-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3208, 30.12.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 декабрдаги ПФ-5276-сон «Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 16 майдаги 12/6-сон қарори (рўйхат рақами 2678, 2015 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 22-сон, 296-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 27 январь,
3/5-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 27 январдаги 3/5-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ҳамда «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ жисмоний шахслар-резидентларга 5000 АҚШ доллари эквиваленти миқдоридан ошган нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатнома бериш тартибини белгилайди.».
2. 1-банддаги «Марказий банкининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ёки Тошкент шаҳар бўйича бош бошқармасининг (бундан буён матнда Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари асосида ҳукумат делегациялари таркибида хорижий давлатларга чиқиш учун;».
биринчи хатбошидаги «Марказий банкка» деган сўзлар «Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«г» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«г) нақд хорижий валюта келиб чиқишининг манбасини тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхалари кўрсатилган ҳолда уларнинг нусхалари (илгари нақд хорижий валюта сотиб олинганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси, жисмоний шахс — резидентнинг тижорат банкида очилган ҳисобварақларига хориждан келиб тушган валюта маблағларини ечилганлигини тасдиқловчи банк маълумотномаси ёки нақд хорижий валютани хорижий давлатлардан олиб келганлигини тасдиқловчи божхона декларацияси);».
5. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги ва 6-банддаги «Марказий банк» деган сўзлар «Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
биринчи хатбошидаги «Марказий банк» деган сўзлар «Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«09006-1-сон шакл рухсатнома қатъий ҳисобот бланки ҳисобланиб Марказий банкнинг тегишли ҳудудий Бош бошқармаси буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» ДИЧБда тайёрланади ва зарур ҳимоялаш даражаларига эга бўлади. Бунда ҳар бир бланк ягона серия ва тартиб рақамига эга бўлган икки нусхадан ташкил топади.»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Рухсатнома жисмоний шахслар — резидентлар доимий яшаб турган жойдаги Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ҳамда олиб чиқилаётган жами суммага берилади.»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рухсатноманинг расмийлаштирилиши ва берилиши учун тўлов ундирилмайди.».
7. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Рухсатнома икки нусхада расмийлаштирилади, биринчи нусхаси жисмоний шахс — резидентга берилади, иккинчи нусхаси Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармасида қолдирилади.
Рухсатнома аризада кўрсатилган нақд хорижий валютани бир марта Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқини беради ва у фақат унда кўрсатилган муддат мобайнида амал қилади.».
8. 2-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга
ИЛОВА
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан жисмоний шахслар-резидентларга нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқишга рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Shakl: 09006-1


O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI MARKAZIY BANKINING
‎_________________________________________________
‎(Oʼzbekiston Respublikasi Markaziy bankining ‎Qoraqalpogʼiston Respublikasi,
‎viloyatlar va ‎Toshkent shahridagi bosh boshqarmasi nomi)

‎‎_____ ____________-sonli RUXSATNOMA

‎‎20__yil «___»_________________

‎‎Xorijga jo'nab ketayotgan‎‎ _________________________________________________________________ga

‎‎(familiyasi, ismi va otasining ismi)

‎‎ushbu hujjat bo'yicha xorijga chiqish ruxsati bo'lgan pasporti ___________________________________________________

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎(seriyasi, nomeri)

‎‎______________________________________________________________________________________ ko'rsatilganda
‎(berilgan vaqti, kim tomonidan berilgan)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎(summasi raqam va soʼz bilan yozilsin)

‎‎_________________________________________________________________________________________________
‎(xorijiy valyutaning toʼliq nomi)

‎‎miqdoridagi naqd xorijiy valyutani xorijga olib chiqishga ruxsat etiladi.
‎‎Ushbu ruxsatnoma bojxonaga topshirilishi shart.
‎‎Bosh boshqarma ‎boshlig'i

‎‎__________________(imzo)

‎‎‎__________________‎_______________________
M.O'.‎
‎‎QALBAKILASНTIRISН QONUNGA MUVOFIQ
‎TAʼQIB QILINADI
‎TUZATISН KIRITISН MUMKIN EMAS
‎‎BOSНQA SНAXSLARGA BERISН TAQIQLANADI

‎UCH OY DAVOMIDA HAQIQIYDIR.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2018 й., 10/18/2678-2/0878-сон)