1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.01.00 Умумий масалалар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликни, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1998 йил 9 апрелдаги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 17 январь,
28-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика халқ хўжалигини ва аҳолисини газ билан таъминлашни ташкил этишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1993 йил 2 декабрдаги 587-сон қарорининг 2 ва 6-бандларидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Мадад» агентлигини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1995 йил 26 июлдаги 292-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 7-сон, 25-модда; 1998 й., 5-сон, 20-модда; 2002 йил 11-сон, 72-модда):
«3. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ходимларининг ўртача йиллик сонини белгилашда унитар (шўъба) корхоналарда, филиалларда ва ваколатхоналарда ишлайдиганлар сони ҳам ҳисобга олинади».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда; 2003 й., 1-сон, 7-модда):
в) 2 ва 3-иловалардаги «Кичик ва ўрта бизнесни», «Кичик ва ўрта тадбиркорликни», «Кичик ва ўрта корхоналарга», «Кичик ва ўрта корхоналарни» сўзларни тегишли равишда «Кичик бизнесни», «Кичик тадбиркорликни», «Кичик корхоналарга», «Кичик корхоналарни» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «2000—2005 йилларда ёлғиз кексаларни, пенсионерлар ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 1999 йил 7 декабрдаги 520-сон қарорининг 4-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши фаолиятини фаоллаштириш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги 57-сон қарорида:
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Темир йўлларни модернизация қилиш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 20 мартдаги 136-сон қарори 6-бандининг биринчи хатбошидаги «кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш» сўзлари «кичик бизнесни ривожлантириш» сўзлари билан алмаштирилсин.
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 30 мартдаги 160-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси тўғрисида низом (3-илова) 5-бандининг ўн тўртинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва сув тақчиллигини юмшатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 8 июндаги 249-сон қарори 9-бандининг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиий газ етказиб бериш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2002 йил 20 мартдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 3-сон, 16-модда) 7-бандининг биринчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
34. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 апрелдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 4-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (1-илова) 8-бандининг бешинчи хатбошидаги ва 11-бандининг ўн олтинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
35. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабининг Корпоратив бошқарув маркази тўғрисида низом (2-илова) 7-бандининг ўн иккинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
36. Вазирлар Маҳкамасининг «Польша Республикаси билан ҳамкорликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 21 июлдаги 319-сон қарорига 1-илованинг 8 ва 9-бандларидаги ҳамда 2-илованинг 2.2-бандидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
37. Вазирлар Маҳкамасининг «Монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида» 2003 йил 29 июлдаги 331-сон қарори 2-бандининг бешинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.
39. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ва Польша Республикаси ўртасидаги Ҳукуматлараро битимлар доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 14 августдаги 353-сон қарори 1-бандининг учинчи хатбошидаги «ва ўрта» сўзлари чиқариб ташлансин.