toggle_night_mode
Ҳужжат 23.02.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида»ги, «Ижтимоий шериклик тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ҳамда давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлигини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 февраль,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарорига
ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб аталади) давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом қоидалари давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат ижтимоий буюртмаси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
жамоатчилик кенгаши — давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан тушган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ҳузурида тузиладиган кенгаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасида белгиланган муддатларда бажариладиган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шаклдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган лойиҳа;
Кейинги таҳрирга қаранг.
давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) — давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;
аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;
болалар ва кўп болали оилаларни қўллаб-қувватлаш;
аҳолини иш билан таъминлашга кўмаклашиш;
тарихий-маданий меросни муҳофаза қилиш.
Давлат ижтимоий буюртмаси қонун ҳужжатларида тақиқланмаган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамоатчилик кенгаши таркибини шакллантириш тартиби
5. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш мақсадида давлат бошқаруви органлари ҳузурида раис, унинг ўринбосари ва камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда жамоатчилик кенгаши тузилади.
Жамоатчилик кенгаши таркиби давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Жамоатчилик кенгаши аъзолари давлат бошқаруви органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларидан иборат бўлади. Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг ярми нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакилларидан иборат бўлиши лозим.
6. Давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосари жамоатчилик кенгаши раиси ҳисобланади.
Жамоатчилик кенгаши аъзолари биринчи йиғилишда ўзининг таркибидан жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари ва котибини сайлайди.
7. Жамоатчилик кенгаши мажлисини унинг раиси бошқаради. Жамоатчилик кенгаши раиси бўлмаган тақдирда мажлисни унинг ўринбосари бошқаради.
Жамоатчилик кенгаши мажлиси унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Зарур нафардаги аъзолар йиғилмаган ҳолатларда жамоатчилик кенгаши мажлиси бошқа муддатга қолдирилади.
8. Жамоатчилик кенгаши фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлаш давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи томонидан амалга оширилади.
9. Жамоатчилик кенгашининг мажлислари очиқ ўтказилади. Зарурат бўлганда жамоатчилик кенгаши ёпиқ мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Жамоатчилик кенгашининг мажлисларига давлат органлари ва ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва бошқа шахслар таклиф этилиши мумкин. Таклиф этиладиган шахсларнинг сони ва таркиби жамоатчилик кенгаши раиси томонидан ҳал қилинади.
10. Жамоатчилик кенгаши қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Кенгаш қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
11. Жамоатчилик кенгаши раиси:
жамоатчилик кенгаши фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
раис ўринбосари ва аъзолар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
жамоатчилик кенгаши мажлисларини чақиради ва уларга раислик қилади;
жамоатчилик кенгаши мажлислари кун тартибини тасдиқлайди;
жамоатчилик кенгашининг иш режаларини тасдиқлайди;
жамоатчилик кенгашининг самарали ишлашини таъминлаш бўйича бошқа вазифаларни амалга оширади.
Жамоатчилик кенгаши раиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Жамоатчилик кенгаши котиби:
ҳужжатларни қабул қилади, жамоатчилик кенгаши йиғилишида кўриб чиқиш учун тайёрлайди, расмийлаштиради ва уларни сақлайди;
Жамоатчилик кенгаши мажлислари ўтказилишини ташкил этади;
Жамоатчилик кенгаши аъзоларига ва таклиф этилган шахсларга мажлиснинг ўтказиладиган санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабар беради.
13. Жамоатчилик кенгаши мажлисини чақириш унинг аъзоларига аввалдан ёзма хабарнома тарқатиш йўли билан амалга оширилади. Хабарномада мажлисни ўтказиш куни, вақти ва муҳокама қилинадиган масалалар тўғрисидаги аниқ маълумотлар кўрсатилади.
14. Жамоатчилик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳолларда кенгаш таркибидан муддатидан олдин чиқарилиши мумкин:
ўз аризасига кўра;
у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда;
зиммасига юкланган вазифаларни бажаришда қоидабузарликлар аниқланган тақдирда;
вафот этган тақдирда.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Жамоатчилик кенгаши ва унинг аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
15. Жамоатчилик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органидан маълумотларни сўраб олиш;
танлов иштирокчиларининг лойиҳаларини ўрганиш ва баҳолаш;
ушбу Низомга мувофиқ танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган лойиҳаларни маъқуллаш ёки рад қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш;
давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи раҳбариятига лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар киритиш;
йиғилишлар ўтказиш бўйича мустақил равишда қарорлар қабул қилиш;
давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи ва танлов иштирокчиларидан ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этишларини талаб қилиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамоатчилик кенгаши:
ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш давомида маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги шарт.
17. Жамоатчилик кенгаши аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
танлов иштирокчиларининг лойиҳаларини ўрганиш ва баҳолаш;
жамоатчилик кенгаши йиғилишларида овозга эга бўлиш;
муҳокама қилинаётган масалалар бўйича мустақил фикрини ифода этиш ва уни йиғилиш баённомасига киритишни сўраш.
18. Жамоатчилик кенгаши аъзолари:
жамоатчилик кенгаши йиғилишларида шахсан иштирок этиши;
танлов ғолибини аниқлаш бўйича масалаларни жамоатчилик кенгаши йиғилишларидан ташқарида муҳокама қилмаслиги;
танлов иштирокчилари томонидан тақдим қилинган лойиҳалар ва бошқа ҳужжатларини ўрганиш давомида маълум бўлган маълумотларни ошкор қилмаслиги;
ўзи фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотининг лойиҳаларини кўриб чиқишда иштирок этмаслиги шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
танлов ташкилотчисининг номи ва манзили;
давлат ижтимоий буюртмасининг тавсифи;
давлат ижтимоий буюртмасини маблағ билан таъминлаш манбалари ва миқдори;
давлат ижтимоий буюртмасини бажариш муддати;
танлов иштирокчиларига қўйиладиган асосий шартлар;
танлов иштирокчиларидан ҳужжатларни қабул қилишнинг жойи, охирги куни ва вақти.
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича бир неча нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма гуруҳ тузган ҳолда умумий ариза беришлари мумкин. Бунда аризада ва лойиҳада уларнинг ҳар бирининг функциялари, бир-бирига нисбатан жавобгарлиги ва лойиҳани амалга оширишга қўшаётган ҳиссалари аниқлаштирилиши лозим.
23. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар жамоатчилик кенгашига ариза берувчи томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон кўринишда берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Танлов шартлари ва уни ўтказиш тартиби
24. Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно.
25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари жамоатчилик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Ўтказилаётган танлов доирасида лойиҳаларни баҳолаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш методикасидан (кейинги ўринларда Баҳолаш методикаси деб аталади) фойдаланилади.
Баҳолаш методикасида қуйидаги баҳолаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим:
давлат ижтимоий буюртмасини берувчи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги, яъни унга эришиш йўллари;
тақдим қилинган лойиҳанинг самарадорлиги;
лойиҳани амалга оширишда давлат бошқаруви органининг халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
лойиҳанинг аниқ ва батафсил ёритилганлиги;
харажат ажратилаётган маблағлардан ошиб кетмаслиги;
танлов иштирокчисининг тақдим қилган лойиҳасини амалга ошириш қобилияти.
Баҳолаш методикасида давлат ижтимоий буюртмасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб баҳолашнинг бошқа мезонлари ҳам белгиланиши мумкин.
28. Лойиҳани ўрганиш натижаларига кўра жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига баллар қўяди.
Баҳолаш варақаларида балларни ҳисоблаб чиқиш учун жамоатчилик кенгаши аъзолари орасидан 3 кишидан иборат бўлган ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш варақаларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва жамоатчилик кенгаши аъзоларига эълон қилинади.
Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган иштирокчи танловда ғолиб деб топилади.
29. Танлов натижасига кўра иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.
30. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси жамоатчилик кенгаши котиби томонидан олиб борилади ва жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамоатчилик кенгаши йиғилиш баённомаларининг сақланиши учун давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқарув органи масъулдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш
31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.
Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
маблағ билан таъминлаш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;
ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари.
33. Агар танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида»ги Қонуни.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Давлат ижтимоий буюртмасининг ижроси юзасидан назорат
34. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи назоратни амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларини жалб қилади.
Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг ярми нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8-боб. Якунловчи қоидалар
36. Давлат ижтимоий буюртмаси учун ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________нинг

(нодавлат нотижорат ташкилотининг номи)

АРИЗАСИ (БУЮРТМАСИ)

Ариза юборилаётган танловнинг мазмуни

Давлат ташкилотининг номи

Танловнинг йўналиши

Лойиҳанинг номи

Ариза тақдим этган ташкилот номи (давлат рўйхатидан ўтказилган низомга мувофиқ)

Ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман) номи

Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси)

Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим)

Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони

Лойиҳани амалга ошириш муддати (бошланиш санаси — тугатиш санаси)

Сўралаётган маблағ миқдори (сўм)

Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўм)

Муаммонинг қўйилиши

(мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим)

Лойиҳанинг мақсади

(лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад)

Лойиҳанинг асосий вазифалари

(лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа)

Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари

(лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари)

Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар

(эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири)

Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси

(талабгорнинг фаолияти, унинг ютуқлари)

Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари

(талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси)

Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси

(жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси)

Кейинги таҳрирга қаранг.