1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
1. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 февраль,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 135-сон қарорига ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартиби тўғрисида
1. Ушбу Низом социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига (кейинги ўринларда нодавлат нотижорат ташкилотлари деб аталади) давлат ижтимоий буюртмаси бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари давлат бошқаруви органларининг социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун нодавлат нотижорат ташкилотларига бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан бевосита давлат ижтимоий буюртмаси бериши билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
давлат ижтимоий буюртмаси — социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат органи ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасини тузиш орқали ишларни бажариш ёки тадбирлар ўтказишга қаратилган давлат топшириғи;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳа (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) — социал ва ижтимоий фойдали мақсадларга эришишга қаратилган ҳамда давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномасида белгиланган муддатларда бажариладиган ташкилий, иқтисодий ва бошқа шаклдаги чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига олган лойиҳа;
давлат ижтимоий буюртмаси амалга ошириш шартномаси (кейинги ўринларда шартнома деб аталади) — давлат ижтимоий буюртмаси берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида тузиладиган битим.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
4. Давлат ижтимоий буюртмаси қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
таълим, илм-фан, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида муайян натижага эришиш;
аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
ёшлар сиёсати ва болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш;
Давлат ижтимоий буюртмаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган бошқа йўналишлар бўйича ҳам амалга оширилиши мумкин.
(4-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
41. Давлат бошқаруви органларига нодавлат нотижорат ташкилотларидан келиб тушган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва баҳолаш давлат бошқаруви органлари ҳузуридаги жамоатчилик назорати ва ижтимоий шерикликни ривожлантириш бўйича жамоатчилик кенгашлари (кейинги ўринларда жамоатчилик кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Давлат бошқаруви органлари томонидан ҳар йили ўзининг бюджетдан ташқари маблағлари харажатлари сметасида бевосита давлат ижтимоий буюртмасини бериш учун ажратиладиган маблағлар миқдори назарда тутилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
(3-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
19. Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
20. Давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши ҳақидаги эълон танлов ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органларининг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
22. Давлат ижтимоий буюртмаси бўйича бир неча нодавлат нотижорат ташкилоти қўшма гуруҳ тузган ҳолда умумий ариза беришлари мумкин. Бунда аризада ва лойиҳада уларнинг ҳар бирининг функциялари, бир-бирига нисбатан жавобгарлиги ва лойиҳани амалга оширишга қўшаётган ҳиссалари аниқлаштирилиши лозим.
23. Танловда иштирок этиш учун ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар тегишли давлат бошқаруви органига ариза берувчи томонидан бевосита, почта орқали ёки электрон кўринишда берилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.14.00 Давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлиги]
24. Танловда нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этишлари мумкин, сиёсий партиялар, касаба уюшмалари ва диний ташкилотлар бундан мустасно.
25. Танловда иштирок этиш учун нодавлат нотижорат ташкилотлари тегишли давлат бошқаруви органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги танловда иштирок этиш ҳақида ариза;
давлат ижтимоий буюртмасини бажаришнинг батафсил таснифи;
давлат рўйхатидан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
нодавлат нотижорат ташкилоти уставининг нусхаси;
қарздорлик мавжуд эмаслиги ҳақида давлат солиқ инспекцияси томонидан тақдим этилган маълумотнома;
махсус рухсатнома (лицензия) нусхаси, агар давлат ижтимоий буюртмаси доирасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб этилса.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ташаббуси билан бошқа ҳужжатлар (сертификатлар, ўтказилган текширишлар бўйича маълумотлар ва шу кабилар) ҳам тақдим қилиниши мумкин.
26. Танлов ғолиби нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш, умумлаштириш ва уларни баҳолаш натижаларига кўра аниқланади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
27. Ўтказилаётган танлов доирасида лойиҳаларни баҳолаш мақсадида жамоатчилик кенгаши томонидан тасдиқланган Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни баҳолаш методикасидан (кейинги ўринларда Баҳолаш методикаси деб аталади) фойдаланилади.
Баҳолаш методикасида қуйидаги баҳолаш мезонлари белгиланган бўлиши лозим:
давлат ижтимоий буюртмасини берувчи томонидан қўйилган мақсадларга эришишнинг йўналтирилганлиги, яъни унга эришиш йўллари;
тақдим қилинган лойиҳанинг самарадорлиги;
лойиҳани амалга оширишда давлат бошқаруви органининг халқ билан мулоқот даражасини кучайтириши;
танлов иштирокчисининг тақдим қилган лойиҳасини амалга ошириш қобилияти.
Баҳолаш методикасида давлат ижтимоий буюртмасининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб баҳолашнинг бошқа мезонлари ҳам белгиланиши мумкин.
28. Лойиҳани ўрганиш натижаларига кўра жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳар бир лойиҳа бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ баҳолаш варақасига баллар қўяди.
Баҳолаш варақаларида балларни ҳисоблаб чиқиш учун жамоатчилик кенгаши аъзолари орасидан 3 кишидан иборат бўлган ҳисоблаш гуруҳи тузилади.
Ҳисоблаш гуруҳи томонидан баҳолаш варақаларидаги баллар ҳисоблаб чиқилади ва жамоатчилик кенгаши аъзоларига эълон қилинади.
Танлов натижасига кўра энг кўп балл олган иштирокчи танловда ғолиб деб топилади.
29. Танлов натижасига кўра иштирокчиларнинг баллари тенг бўлган тақдирда улар ўртасида ушбу Низомда белгиланган тартиб асосида қайта танлов ўтказилади.
30. Жамоатчилик кенгаши қарорлари баённомалар билан расмийлаштирилади. Жамоатчилик кенгашининг йиғилиши баённомаси жамоатчилик кенгаши котиби томонидан олиб борилади ва жамоатчилик кенгаши раиси, котиби ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
6-боб. Давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномасини тузиш
31. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш шартномаси тузилади.
Шартнома давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилотининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳамда жавобгарлигини белгилаб беради.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
32. Шартнома қуйидаги қоидаларни ўз ичига олган бўлиши керак:
давлат ижтимоий буюртмасининг мақсади;
давлат ижтимоий буюртмасини амалга ошириш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлар миқдори;
маблағ билан таъминлаш муддатлари;
давлат ижтимоий буюртмасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланганлик юзасидан назорат шакллари;
ҳисоботлар бериш муддатлари ва шакллари.
33. Агар танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти шартномани имзолашдан бош тортса ёки танловни ўтказиш давомида ўз фаолиятини тугатган бўлса, тугатиш, қайта ташкил этиш жараёнида бўлса ёки қонунчиликда белгиланган тартибда банкрот деб эътироф этилган бўлса давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи танловда иштирок этган ва юқори баҳо олган кейинги иштирокчига шартномани имзолашни таклиф этишга ҳақли.
7-боб. Давлат ижтимоий буюртмасининг ижроси юзасидан назорат
34. Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи давлат ижтимоий буюртмасини бажаришга ажратилган молиявий маблағлар сарфланиши устидан назоратни амалга оширади, шунингдек, амалга оширилаётган ишларни (кўрсатилаётган хизматларни) ҳамда унинг алоҳида босқичларини назорат қилади.
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати]
35. Давлат ижтимоий буюртмаси ижросини назорат қилиш бўйича тузиладиган махсус комиссия аъзоларининг тенг ярми жамоатчилик кенгаши таркибидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат бўлиши лозим.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
36. Давлат ижтимоий буюртмаси учун ажратилган маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланиш, шунингдек, шартномада кўрсатилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик ишларни сифатли ва ўз вақтида бажариш учун нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбари жавоб беради.
37. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси бериш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 09/22/203/0331-сон)
Социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат бошқаруви органлари томонидан давлат ижтимоий буюртмасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________нинг