1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сонли қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 17 октябрдаги ПФ-5206-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 ноябрдаги ПҚ-3408-сон қарорига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 февраль,
ПФ-5348-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5348-сонли Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахта нархини шакллантириш механизми тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги ПФ-3114-сонли Фармонининг 2-бандидан «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК» сўзлари чиқариб ташлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сонли Фармони 1-иловасининг 27-бандидаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркасини ҳар йили ўтказишни ташкил этиш тўғрисида» 2005 йил 8 ноябрдаги ПҚ-217-сонли қарори:
а) 4-бандидаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловасидаги:
«Камалов А.С. — «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК бошқаруви раиси» сўзлари «Мақсудов А.И. — «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раиси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Устюгин В. — Ўзбекистон «Сифат» маркази бош директори» сўзлари «Каримов А. — «Ўзстандарт» агентлиги бош директори» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва уларга пахта толаси сотиш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 апрелдаги ПҚ-330-сонли қарорининг 3-банди учинчи хатбошидаги «ташқи савдо компаниялари ва «Ўзпахтаэкспорт» АЖ» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чигит етказиб бериш механизмини ҳамда ўсимлик ёғи ва ёғ-мой маҳсулотлари сотишни тартибга солиш тўғрисида» 2006 йил 31 майдаги ПҚ-360-сонли қарори:
«1. «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзпахтаёғ» АЖ улар таркибига кирувчи корхоналар ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази (кейинги ўринларда «Сифат» маркази деб аталади) билан биргаликда:».
б) 6-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзпахтасаноат» ва «Ўзпахтаёғ» акциядорлик жамиятлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
в) 9-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тўқимачилик соҳасининг иқтисодий ночор корхоналарини сотиб олган ёки ишончли бошқарувга қабул қилган инвесторларни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2006 йил 21 сентябрдаги ПҚ-474-сонли қарорининг 2-банди иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пахта толасини «Ўзпахтасаноат» АЖ орқали харид қилиш механизми».
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат тармоқлари корхоналарининг жисмоний ишдан чиққан ва маънавий эскирган машина- ускуналарини жадал янгилаш, шунингдек, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2692-сонли қарорига 1, 3 ва 5-иловалардаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида Корея Республикаси Ҳукуматининг беғараз кўмагини жалб этган холда ўқув-амалий тўқимачилик технопаркини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 февралдаги ПҚ-2759-сонли қарори 2-иловасининг 5-бандидаги «А.И. Мақсудов — «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари «А.А. Султонов — «Ўзпахтасаноат» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сонли қарори 1-иловаси:
5-бандидаги «Сифат» Ўзбекистон пахтасини сертификатлаш маркази» сўзлари «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази давлат корхонаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
49-бандидаги «Ўзпахтасаноатэкспорт» ХК» сўзлари «Ўзпахтасаноат» АЖ» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3096-сонли қарори:
а) 7-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«пахта хом ашёсини харид қилиш, сақлаш, қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш бўйича тижорат агенти — «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти»;
еттинчи хатбошидан «шунингдек Жамғарма билан келишилган холда «Ўзпахтаэкспорт» акциядорлик жамияти билан пахта толасини экспортга ва ички истеъмолчиларга сотиш бўйича шартномалар тузилишини» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Ўзпахтасаноат» АЖ томонидан олинган кредит маблағлари бўйича қарзларини қоплаш ҳисобига, қарздорлик мавжуд бўлмаганда — Жамғарманинг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтириладиган, тасдиқланган улгуржи прейскурант нархлардан ортиқ бўлган маблағлар, тегишли йил ҳосили пахта толасини сотиш якунлари бўйича — ижобий тафовутнинг тўлиқ миқдордаги якуний суммаси;»;
«36. Молия агенти ва унинг филиаллари томонидан Жамғарманинг мақсадли маблағларини қайтариш «Ўздонмахсулот» акциядорлик компаниясининг дон, ун ва ун маҳсулотларни сотишдан тушган маблағлари, шунингдек, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан олган даромадлари (асосий қарз ва фоизлари билан) ҳисобига амалга оширилади.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти Жамғарманинг маблағларини пахта толасини сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан тижорат банклари орқали қайтаради.
«Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамиятининг тайёрлов ташкилотларининг, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг пахта толаси, дон, ун ва ун маҳсулотларини сотишдан, «Ўзагролизинг» акциядорлик жамиятининг эса лизинг хизматидан тушган маблағларини жамлаш мақсадида «Жамғарма билан мақсадли ҳисоб-китоб қилиш учун махсус ҳисобварақлар» ҳисобварақлари очилади.
Пахта толаси, дон ва ун сотишдан, шунингдек, замонавий юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришдан ва унга ҳисобланган фоизлардан тушган барча пул тушумлари ушбу ҳисобварақларига кирим қилинади ҳамда Жамғарма маблағларидан аввал ажратилган мақсадли маблағларни молия агентига қайтариш ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни тўлаш учун ишлатилади»;
«пахта хом ашёси ва пахта толаси бўйича — «Ўзстандарт» агентлигининг Ўзбекистон пахта маҳсулотларини сертификатлаш «Сифат» маркази давлат корхонаси томонидан;».
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 21 августдаги ПҚ-3226-сонли қарори 6-иловасининг 5-бандидаги «Мутасадди вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар» бўлимидан «Ўзпахтаэкспорт» АЖ» сўзлари чиқариб ташлансин.