Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, уларга мазкур соҳада кенг қулайликлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 17 ноябрдаги 307-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2011 й., 11-сон, 90-модда) билан тасдиқланган Апостиль қўйиш тартиби тўғрисида низом 8-бандининг
биринчи хатбошидаги «100» рақами «10» рақами билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.