toggle_night_mode
Ҳужжат 02.10.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЕСПУБЛИКА БОЛАЛАР ИЖТИМОИЙ МОСЛАШУВИ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш, жисмоний имкониятлари чекланган болалар, нотинч оилалар болалари ёки ота-оналари қаровисиз қолган болаларнинг тўлиқ ижтимоий мослашувини таъминлаш, кўрсатиб ўтилган тоифадаги болалар тўғрисида ғамхўрлик қилиш зарурлигини жамиятнинг маънавий-ахлоқий асослари ва негизини мустаҳкамлашнинг мажбурий шарти сифатида жамоатчилик онгига сингдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг Устави ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин, унинг ходимларининг чекланган сони 15 нафар этиб белгилансин (ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари).
Белгилаб қўйилсинки, Марказ директори Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади ва ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
Марказ директорига, зарурат бўлганда, Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари) ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
болаларнинг мақсадли гуруҳларига, жумладан эълон қилинган Меҳр ва мурувват йили доирасида мўлжалланган тадбирларга тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш ишларини, ушбу соҳада маърифий ва ташкилий-тарғибот тадбирларини амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот-таҳлилий материалларни, статистика материалларини ва бошқа материалларни олишда Марказга кўмаклашсинлар;
жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишловчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг Марказ билан яқиндан ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминласинлар.
5. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сессияларининг материаллари бир нусхадан мажбурий тартибда юбориладиган ташкилотлар рўйхатига;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг статистика ахборотномалари мажбурий тартибда юбориладиган реестрга киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Р.Ш. Шоғуломов), «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси (Б.Ш. Алимов) Марказнинг кутубхона фондини тўлдириш учун даврий матбуот нашрлари ва китоб маҳсулотлари (махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий адабиётлар) бир нусхадан Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига текин берилишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (С.Б. Раҳимов) жорий 2004 йилда, шунингдек кейинги йилларда Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази фаолиятини ташкил этиш ва унинг жорий таъминоти учун асосланган буюртманомаларга кўра Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига маблағ ажратсин.
8. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Ягона тариф сеткаси бўйича Марказ ходимларининг лавозим маошлари схемасини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Р.М. Шоабдураҳмонов) бир ой муддатда Республика болалар ижтимоий мослашуви марказига бино ажратсин, унинг фаолиятини ташкил этиш учун зарур шарт-шароитларни таъминласин, зарурат бўлганда, берилган биноларни таъмирласин, телефон алоқаси билан таъминласин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Т. Иномова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 7 сентябрь,
419-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг
УСТАВИ
I. Умумий қоидалар
1. Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги жисмоний имкониятлари чекланган (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар), шунингдек ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли бошқа гуруҳларга кирадиган болаларни (етимлар, ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болалар, нотинч оилалар болалари) ижтимоий мослаштириш муаммоларини ишлаб чиқувчи мустақил ташкилот ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Марказ ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
3. Марказ ўз фаолиятини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда мазкур Уставга амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Марказнинг юридик номи:
давлат тилида — Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази;
рус тилида — Республиканский центр социальной адаптации детей;
инглиз тилида — The Republican Center for Social Adaptation of Children.
5. Марказ Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳрида жойлашган.
6. Марказ юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисоб рақамларига, валюта ҳисоб рақамларига ва бошқа ҳисоб рақамларига, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга ҳамда ўз фаолияти учун зарур бўлган бошқа хизмат белгилари ва реквизитларга эга бўлади.
7. Марказ қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ ташкил этиладиган бўлимлар ва филиалларга эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Марказнинг мақсади ва фаолиятининг асосий йўналишлари
8. Ногирон болаларни, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар, шунингдек етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган, нотинч оилалар болалари муаммоларини ишлаб чиқиш ва улар тўлақонли ижтимоий-тиббий мослаштирилишини таъминлашга кўмаклашиш Марказ фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
жисмоний имкониятлари чекланган болалар (ногиронлар, жисмоний нуқсони бўлган ҳамда асаб ва руҳияти бузилган болалар, сурункали оғир касалликлардан азоб чекувчи болалар) ҳамда ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болаларнинг (етимлар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг қаровисиз қолган болалар, нотинч оилаларнинг болалари) ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш, кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан мақсадли комплекс дастурларни ишлаб чиқиш, шунингдек болалар ўртасида жисмоний имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳлар пайдо бўлишига олиб келадиган омилларнинг салбий таъсирини камайтириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг алоҳида ночор гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий мослаштириш соҳасида Ватан тажрибасини, ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва умумлаштириш, болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари билан шуғулланувчи давлат муассасалари ва нодавлат муассасаларнинг амалий фаолиятида улардан фойдаланиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
имкониятлари чекланган, ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар билан ишлайдиган мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини ўрганиш, замонавий талабларни ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда тизимнинг самарадорлигини оширишга доир комплекс дастурлар ишлаб чиқиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ижтимоий мослашуви масалалари бўйича ўқув-методик ва маълумотнома қўлланмаларнинг ҳолати ва сифатини таҳлил қилиш ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
болаларнинг мақсадли гуруҳларига тегишли давлат дастурлари ва жамоат лойиҳалари бажарилиши мониторингини олиб бориш, уларни амалга ошириш самарадорлигини кучайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Марказнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ қуйидаги ҳуқуқларга эга:
таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари ва марказлар, соғлиқни сақлаш муассасалари мутахассисларини, нодавлат ташкилотлар вакилларини, шунингдек хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;
вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан Марказга юкланган вазифалар доирасида зарур ахборотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
асаб ва руҳияти бузилган, жисмоний нуқсони бўлган, ногирон ва сурункали оғир касалликларга чалинган болаларнинг, шунингдек етим болалар, ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
болаларнинг ижтимоий мослашуви муаммоларини ўрганиш соҳасидаги тадқиқотлар дастурини шакллантириш ва уни амалга ошириш учун давлат бюджетидан маблағлар олиш;
(10-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
халқаро ҳамкорлик дастурларида қатнашиш, халқаро ташкилотлар, жамғармалар, марказлар, ўқув юртлари билан биргаликда хайрия тадбирлари ўтказиш, тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш;
шартнома асосида илмий тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий ишларни ва ишланмаларни амалга ошириш, болаларни ижтимоий мослаштириш соҳасида маслаҳатлар бериш;
ноширлик фаолиятини амалга ошириш, болаларни ижтимоий-психологик реабилитация қилиш ва мослаштириш муаммолари бўйича ахборот-таҳлилий шарҳлар, маърузалар ва ахборотномалар чиқариш;
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан келишган ҳолда мамлакат минтақаларида филиаллар ва бўлимлар ташкил этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин. Қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияланадиган фаолият турлари Марказ томонидан тегишли органлардан лицензия олингандан кейин амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Марказ Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига ҳар йили болаларни ижтимоий-психологик мослаштириш масалалари бўйича ўз фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Марказ тузилмаси ва бошқарув органлари
12. Марказ тузилмасига:
Жисмоний имкониятлари чекланган болаларни ижтимоий мослаштириш муаммоларини тадқиқ этиш лойиҳаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қаровисиз қолган болаларни ижтимоий мослаштириш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш лойиҳаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан хатарли гуруҳларга кирадиган болалар (нотинч оилалар, болалар жиноятчилиги) билан ижтимоий-тарбиявий ишлар олиб бориш муаммолари лойиҳаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Болаларни ижтимоий мослаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш лойиҳаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
бухгалтерия;
юридик хизмат;
хўжалик таъминоти бўлими киради.
Марказ олдида турган вазифаларни самарали бажариш мақсадида болаларни ижтимоий мослаштириш муаммолари бўйича белгиланган тартибда бошқа лойиҳалар ҳам ташкил этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Болаларнинг мақсадли гуруҳларини ижтимоий мослаштиришнинг энг долзарб муаммоларини ишлаб чиқиш, уларни ҳал қилиш юзасидан самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун Марказда шартнома асосида бошқа муассасалар ва ташкилотлар мутахассисларини жалб этган ҳолда вақтинчалик ишчи гуруҳлар ва лойиҳалар тузилиши мумкин.
14. Марказ фаолияти билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал этиш учун Марказнинг етакчи мутахассислари, вазирликлар ва идоралар, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотлар экспертларидан иборат таркибда директор бошчилигида Илмий-методик маслаҳат кенгаши ташкил этилади, Кенгаш ўз фаолиятини жамоатчилик асосида ҳамда Кенгаш тўғрисидаги тегишли низомга мувофиқ амалга оширади.
Илмий-методик кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Марказга Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган директор бошчилик қилади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида унга ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Марказ директори:
Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади ва Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
давлат органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, шунингдек бошқа юридик ва жисмоний шахслар билан муносабатларда Марказ номидан вакиллик қилади;
белгиланган тартибда ходимларнинг штат жадвалини, уларни моддий рағбатлантириш ва тақдирлаш миқдорлари ва шаклларини тасдиқлайди, таклиф этиладиган мутахассислар учун меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини белгилайди;
Марказ ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси билан келишган ҳолда Марказ фаолиятининг йиллик иш режаларини тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир йил якунларига кўра Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига Марказ фаолияти тўғрисида ҳисобот тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Марказ томонидан ташкил этилган бўлимлар ва филиаллар фаолиятини назорат қилади.
Директор Марказнинг жорий фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа масалаларни ҳам ҳал қилади.
17. Марказ директори, зарурат бўлганда, ходимларнинг белгиланган сони доирасида Марказнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
V. Марказни молиялаштириш манбалари ва унинг мол-мулки
18. Қуйидагилар Марказни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
давлат бюджети маблағлари;
шартнома асосида бажариладиган ишлар учун Марказ фаолиятидан олинган маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Асосий фондлар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва бошқалар) ҳамда айланма маблағлар, шунингдек қиймати Марказнинг мустақил балансида акс эттириладиган бошқа бойликлар Марказнинг мол-мулкини ташкил қилади.
20. Шартнома асосида бажарилган ишлар учун Марказ томонидан олинган даромад солиқлар ва бюджетга бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан кейин мазкур Уставда белгиланган вазифаларни бажаришга йўналтирилади.
VI. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат
21. Марказ ўз фаолияти натижаларининг тезкор бухгалтерия ҳисобини, статистика ҳисоботини юритади, ҳисобот маълумотлари ва баланс ҳисоб-китобларининг ишончлилигини таъминлайди.
22. Марказнинг молия-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш
23. Марказни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 7 сентябрдаги 419-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг тузилмаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 36-сон, 400-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2008 й., 52-сон, 525-модда; 2009 й., 46-сон, 498-модда; 2011 й., 24-сон, 247-модда, 39-сон, 399-модда; 2012 й., 26-27-сон, 295-модда, 36-сон, 412-модда; 2017 й., 25-сон, 539-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 01.06.2018 й., 09/18/400/1289-сон, 25.08.2018 й., 09/18/680/1791-сон; 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; 27.06.2020 й., 09/20/411/1000-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)