toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 08.02.2026
Ҳужжат 09.02.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли «Божхона соҳасидаги айрим тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 8 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида йўловчиларга кўрсатилаётган божхона хизматларининг сифати ва самарадорлигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 28 декабрдаги ПҚ-3447-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 1997 йил 30 июлдаги 374-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 7-сон, 26-модда) 2-банди биринчи хатбошисидаги «3926» рақамлари «4037» рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.В. Тохирий зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 февраль,
101-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2018 й., 09/18/101/0684-сон)