toggle_night_mode
Ҳужжат 10.12.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «АВТОМОБИЛДА ХОРИЖИЙ ЮК ТАШУВЧИЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУДУДИГА КИРИШЛАРИ, БЎЛИШЛАРИ, ЮК ОЛИБ ЎТИШЛАРИ ВА УНДАН ЧИҚИБ КЕТИШЛАРИ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА» 1995 ЙИЛ 11 ЯНВАРДАГИ 11-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Тошкент ҳалқа автомобиль йўли ва Тошкент вилоятининг магистраль автомобиль йўлларининг айрим участкалари реконструкция қилиниши мўлжалланаётганлиги муносабати билан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш, чиқиш ва у орқали юк олиб ўтишда хорижий автоташувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хорижий транзит автоташувчиларнинг йўналишлари ўтадиган Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг шимолий ва «Тошкент—Самарқанд» магистралига туташиб кетувчи қисмларида, шунингдек «Тошкент—Чиноз» йўлининг айрим участкаларида Тошкент шаҳрини реконструкция қилишнинг Бош режасига мувофиқ йўллар реконструкция қилинаётганлиги ва кўприклар қурилаётганлиги, уларни 2003 йил 1 сентябргача тугаллаш мўлжалланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Шу муносабат билан:
хорижий автоташувчиларнинг манфаатларига зарар етказилишига йўл қўймаслик мақсадида «Ўзавтойўл» давлат концерни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг хорижий транзит автоташувчилар учун янги йўналишлар белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин;
Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 1999 йил 28 майда тузилган икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссия баённомасига мувофиқ Қозоғистон Республикаси ҳудудидан келувчи транзит автоташувчиларнинг кириш ва чиқиш пункти этиб «Яллама» Давлат чегараси орқали ўтиш пункти (Тошкент вилояти) белгилансин;
Қозоғистон Республикасидан Тожикистон Республикасига «Яллама» ўтиш пункти орқали бораётган транзит хорижий автоташувчилар учун 4Р24, 4Р25 ва 4Р26 йўллар бўйича йўналиш белгилансин;
барча транзит хорижий автоташувчиларнинг, шу жумладан МДҲ мамлакатлари автоташувчиларининг Тошкент шаҳри ҳудудига кириши вақтинча тўхтатилсин.
2. Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб транзит ҳаракат қилишига мўлжалланган автомобиль йўллари рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзавтойўл» давлат концерни Тошкент (У. Мирзақулов) ва Сирдарё (Р.Ҳайдаров) вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда:
халқаро транзит йўналишлар рўйхатига киритилган 4Р24, 4Р25 ва 4Р26 автомобиль йўлларида зарур таъмирлаш ишларини амалга оширсинлар;
Давлат божхона қўмитасининг кўмагида М-34 «Тошкент—Душанбе» йўлининг 72-километрида ва 4Р20 «Тошкент—Бўка—Бекобод» йўлининг 51-километрида катта юк автомобиллари учун техник хизмат кўрсатиш станциялари бўлган автомобиль тўхташ жойлари қурилишини амалга оширсинлар.
4. Давлат божхона қўмитаси (Б. Парпиев) «Яллама» божхона постини реконструкция қилиш, катта юк автомобиллари ўтиши учун халқаро талабларга жавоб берувчи шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур ишларни амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (З. Алматов), Давлат божхона қўмитаси (Б. Парпиев) хорижий автоташувчиларнинг республика ҳудуди орқали ўтишнинг белгиланган йўналишларига қатъий риоя қилишларини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (З. Мирхўжаев), бошқа ваколатли тижорат банклари Давлат чегараси орқали ўтиладиган барча пунктларда валюта алмаштириш, тўловлар ва йиғимларни қабул қилиш пунктлари фаолият кўрсатишини таъминласин.
7. Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) хорижий давлатларнинг манфаатдор элчихоналари, консулхоналари ва ваколатхоналарига мазкур қарорда назарда тутилган хорижий автоташувчиларнинг транзит ҳаракати тартиби такомиллаштирилишига доир чора-тадбирлар тўғрисида дипломатик йўллар орқали маълум қилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» 1995 йил 11 январдаги 11-сон қарорига 1-илова, Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 25 декабрдаги 457-сон қарори 1-бандининг «в» кичик банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 сентябрдаги 455-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 10 декабрь,
433-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 10 декабрдаги 433-сон қарорига
ИЛОВА
Хорижий автоташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйлаб ҳаракат қилишига мўлжалланган автомобиль йўллари
РЎЙХАТИ
1-йўналиш — 682 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Олот (Бухоро вилояти) — Туркманистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости, А-381 — А-380 — М-37 — автомобиль йўллари бўйлаб — Олот божхона пости — Туркманистон чегараси.
2-йўналиш — 1035 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Афғонистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 — автомобиль йўллари бўйлаб — Хайратон божхона пости — Афғонистон чегараси.
3-йўналиш — 1086 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) божхона постлари — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 — 4Р99 автомобиль йўллари бўйлаб — Гулбаҳор божхона пости — Тожикистон чегараси.
4-йўналиш — 1152 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости, А-381 — А-380 — М-39 — М-41 автомобиль йўллари бўйлаб — Сариосиё божхона пости — Тожикистон чегараси.
5-йўналиш — 905 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М–39 — А-377 автомобиль йўллари бўйлаб — Жартепа божхона пости — Тожикистон чегараси.
6-йўналиш — 1168 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М–39 автомобиль йўлининг 872- километригача ва 4Р26 га бурилиш — сўнгра 4Р24 — 4Р25 — 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
7-йўналиш — 1375 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М–39 автомобиль йўлининг 872- километригача ва 4Р26 га бурилиш — сўнгра 4Р24 — 4Р25 — 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376 — А-373 йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
8-йўналиш — 1081 км
Туркманистон чегараси — Хўжайли (Қорақалпоғистон Республикаси) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Хўжайли божхона пости — А-381 — А-380 — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М–39 автомобиль йўлининг 865-километригача — 4Р186 автомобиль йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
9-йўналиш — 545 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Афғонистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 — А-380 — М-39 автомобиль йўллари бўйлаб — Хайратон божхона пости — Афғонистон чегараси.
10-йўналиш — 595 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 — М-39 — 4Р99 автомобиль йўллари бўйлаб — Гулбаҳор божхона пости — Тожикистон чегараси.
11-йўналиш — 619 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 — М-39 — М-41 автомобиль йўллари бўйлаб — Сариосиё божхона пости — Тожикистон чегараси.
12-йўналиш — 414 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 — А-377 автомобиль йўллари бўйлаб — Жартепа божхона пости — Тожикистон чегараси.
13-йўналиш — 682 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километр — 4Р26 йўлига чиқиш — 4Р24-4Р25-4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
14-йўналиш — 973 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километр — 4Р26 йўлига чиқиш — 4Р24-4Р25-4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376- А-373 автомобиль йўллари бўйича — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
15-йўналиш — 603 км
Туркманистон чегараси — Олот (Бухоро вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Туркманистон чегараси — Олот божхона пости — М-37 автомобиль йўли бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 865-километргача — 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
16-йўналиш — 52 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39 — 4Р99 автомобиль йўллари бўйлаб — Гулбаҳор божхона пости — Тожикистон чегараси.
17-йўналиш — 180 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39 — М-41 автомобиль йўллари бўйлаб — Сариосиё божхона пости — Тожикистон чегараси.
18-йўналиш — 452 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39 автомобиль йўли бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — А-377 автомобиль йўли бўйлаб — Жартепа божхона пости — Тожикистон чегараси.
19-йўналиш — 751 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39 автомобиль йўли бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш –4Р24-4Р25-4Р20 автомобиль йўли — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
20-йўналиш — 958 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39 автомобиль йўли бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376-А-373 йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
21-йўналиш — 664 км
Афғонистон чегараси — Хайратон (Сурхондарё вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Афғонистон чегараси — Хайратон божхона пости — М-39-А-380-А-378 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 865-километргача — 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
22-йўналиш — 220 км
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор божхона пости — 4Р99-М-39-М-41 автомобиль йўллари бўйлаб — Сариосиё божхона пости — Тожикистон чегараси.
23-йўналиш — 500 км
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор божхона пости — 4Р99-М-39-А-380-А-378 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 — А — 377 автомобиль йўллари бўйлаб — Жартепа божхона пости — Тожикистон чегараси.
24-йўналиш — 801 км
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор божхона пости — 4Р45-М-39-А-380-А-378 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р22-4Р25-4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
25-йўналиш — 1008 км
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор божхона пости — 4Р99 — М-39 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р24 — 4Р25- 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376- А-373 автомобиль йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
26-йўналиш — 714 км
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор (Сурхондарё вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Гулбаҳор божхона пости — 4Р99-М-39 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 865-километргача — 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
27-йўналиш — 552 км
Тожикистон чегараси — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Сариосиё божхона пости — М-41 — М-39 — А-380 –А –378 — автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — А-377 йўли бўйлаб — Жартепа божхона пости — Тожикистон чегараси.
28-йўналиш — 825 км
Тожикистон чегараси — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Сариосиё божхона пости — М-41 — А-380 — А-378 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872-километргача 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р24-4Р25 — 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
29-йўналиш — 1032 км
Тожикистон чегараси — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Сариосиё божхона пости — М-41 –М-39 — А-380 — А-378 — автомобиль йўллари бўйлаб –4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — М-39 автомобиль йўли бўйлаб 872- километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р24 –4Р25 — 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376 — А-373 йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
30-йўналиш — 738 км
Тожикистон чегараси — Сариосиё (Сурхондарё вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Сариосиё божхона пости — М-41 –М-39 — А-380 — А-378 автомобиль йўллари бўйлаб — 4Р45 автомобиль йўли бўйлаб Самарқанд шаҳрини айланиб ўтиш — сўнгра М-39 автомобиль йўли бўйлаб 865-километргача — 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
31-йўналиш — 347 км
Тожикистон чегараси — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Тожикистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Жартепа божхона пости — А-377 — М-39 автомобиль йўллари бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р24 –4Р25 — 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси.
32-йўналиш — 554 км
Тожикистон чегараси — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Жартепа божхона пости — А-377 — М-39 автомобиль йўллари бўйлаб 872-километргача — 4Р26 йўлига чиқиш — сўнгра 4Р24-4Р25- 4Р20 автомобиль йўллари бўйлаб — Ойбек божхона пости — Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376- А-373 йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
33-йўналиш — 260 км
Тожикистон чегараси — Жартепа (Самарқанд вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Жартепа божхона пости — А-377- М-39 автомобиль йўллари бўйлаб 865-километргача — 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
34-йўналиш — 207 км
Тожикистон чегараси — Ойбек (Тошкент вилояти) — Андархон (Фарғона вилояти) — Дўстлик (Андижон вилояти) — Қирғизистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Андархон божхона пости — А-376 — А-373 автомобиль йўллари бўйлаб — Дўстлик божхона пости — Қирғизистон чегараси.
35-йўналиш — 103 км
Тожикистон чегараси — Ойбек (Тошкент вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Тожикистон чегараси — Ойбек божхона пости — 4Р20 — 4Р25 — 4Р24 — 4Р26-М-39 автомобиль йўллари бўйлаб — М-39 нинг 865-километрида 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
36-йўналиш — 310 км
Қирғизистон чегараси — Дўстлик (Андижон вилояти) — Яллама (Тошкент вилояти) — Қозоғистон чегараси.
Қирғизистон чегараси — Дўстлик божхона пости — А-373- А-376 автомобиль йўллари бўйлаб — Андархон божхона пости — Тожикистон чегараси — Ойбек божхона пости — сўнгра 4Р20-4Р25- 4Р24 — 4Р26 — М-39 автомобиль йўллари бўйлаб — сўнгра М-39 нинг 865-километрида 4Р186 йўлига чиқиш — Яллама божхона пости — Қозоғистон чегараси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 189-модда; 2011 й., 50-сон, 513-модда)