toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 01.07.2013
Ҳужжат 05.12.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ ОЛИБ КЕЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 13 майдаги 127-сонли «Ўзбекистон Республикасига истеъмол товарлари олиб киришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек истеъмолчиларни истеъмол товарлари тўғрисидаги ишончли ахборот билан давлат тилида таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
2003 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига эркин муомалага чиқариладиган импорт қилинадиган истеъмол товарларининг 1-иловага мувофиқ айрим турларини мажбурий маркалаш жорий этилади;
мажбурий маркаланиши керак бўлган ва 2002 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин муомалага чиқарилган истеъмол товарлари чакана савдо шохобчаларида 2003 йил 1 апрелгача давлат тилида маркаланмасдан сотилиши мумкин.
2. Қуйидагилар:
Импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркалаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
тижорат мақсадларида Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мувофиқлик сертификатлари мажбурий тақдим этилиши талаб этиладиган истеъмол товарларининг қўшимча рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. «Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур қарордан келиб чиқувчи талабларга риоя этилиши устидан қатъий назоратни таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда ўз норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 8-сон, 47-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 5 декабрь,
427-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига
1-ИЛОВА
Импорт қилинадиган, давлат тилида маркировка қилиниши шарт бўлган истеъмол товарлари
РЎЙХАТИ

Т/р‎‎‎

Маҳсулотлар номи

ТИФ ТН коди‎‎

1‎

2‎

3‎

1.‎

Истеъмол упаковкага эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг барча турлари‎ 0401-0410, 0901-0910, 1101-1109, 1201-1212, 1501-1517, 160100-1605, 1701, 1702, 1704, 1806, 1901-1905, 2001-2009, 2101-2106, 2201-2209, 2402-2403, 250100100, 25010091‎
2.‎ Дори-дармонлар ва дори-дармон воситалари‎ 2936, 3003-3006‎
3.‎ Упаковкалардаги минерал ёки кимёвий ўғитлар‎ 3105‎
4.‎ Бўяш моддалари, бўёқ ва локлар‎ 3204, 3206, 3207, 3208-3214‎
5.‎ Атир ва пардоз суви, косметика воситалари, соч ва гигиена учун воситалар‎ 3303-3307‎
6.‎ Маиший кимё маҳсулотлари‎ 3401, 3402, 3506‎
7.‎ Пиротехника буюмлари‎ 3604‎
8.‎ Фото ва кино товарлари‎ 3701-3707‎
9.‎ Инсектицидлар, дезинфекциялаш воситалари, тормоз суюқликлари, антифризлар‎ 3808, 3819, 3820‎
10‎ Маиший электр приборлари, теле, видео, аудиоаппаратуралар, кўчма телефонлар‎ 8415 (841581100, 841581901, 841582100, 841583100, 841590100 дан ташқари) 841810 (841810100 дан ташқари), 841821-841829000, 841840 (841840100 дан ташқари), 842211000, 842310100, 8450 (845090000 дан ташқари), 845210. 846721-846722, 8471 (фуқаро авиациясидан ташқари), 8471499900, 8509, 8510, 8516, 8517-8521, 8525 20910-852540, 8527, 8528‎
11.‎ Ўйинчоқлар‎ 9503, 9504‎
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига
2-ИЛОВА
Импорт қилинадиган истеъмол товарларини маркалаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар тўғрисидаги маълумотларни акс эттирувчи истеъмол товарларини маркалашга қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Ушбу Низом аҳолига сотиш учун мўлжалланмаган ва четдан келтириладиган қуйидаги:
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган ҳамда ишлаб чиқариш ёки бошқа тижорат фаолияти учун мўлжалланмаган истеъмол товарларини;
хорижий давлатларнинг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари, халқаро ва ҳукуматлараро ташкилотлар, ушбу ташкилотлар ҳузуридаги хорижий давлатларнинг ваколатхоналари ҳамда бошқа халқаро ташкилотларнинг расмий (хизмат юзасидан) фойдаланиши, шунингдек уларнинг ходимлари учун мўлжалланган истеъмол товарларини;
кўргазмалар намуналари, синовлар, тадқиқотлар ва маркетинг учун намуналар сифатидаги истеъмол товарларини маркалашга татбиқ этилмайди.
3. Транспорт идишида қадоқланган, кейинчалик истеъмол идишига қайта қадоқланган товарларни келтиришда транспорт идишида уларнинг тайёрланган ва қадоқланган муддати кўрсатилади. Товарни истеъмол идишига қайта қадоқлашда маркалаш товарнинг норматив ҳужжатида кўрсатилган ҳажмига мувофиқ, у мавжуд бўлмаган тақдирда эса, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ чекланган фойдаланиш муддатига эга бўлган товарлар учун тайёрланган санаси ҳамда яроқлилик муддати мажбурий кўрсатилган ҳолда давлат тилида амалга оширилади.
4. Яроқлилик муддати белгиланиши шарт бўлган товарларда тайёрловчи томонидан белгиланган яроқлилик муддати кўрсатилади.
Бунда тайёрловчи томонидан (сақлаш ва ташиш шартларига тўлиқ риоя қилган ҳолда) муайян товарнинг истеъмолчилар ҳаёти ва саломатлиги учун хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ва экологик жиҳатдан хавфсизлиги кафолатланади.
5. Яроқлилик муддати ўтгач товарлар улардан бевосита асосий (ёки функционал) мақсадда фойдаланиш учун яроқсиз ҳисобланади. Яроқлилик муддати узайтирилиши мумкин эмас.
II. Истеъмол товарларини маркалашга қўйиладиган умумий талаблар
6. Маркалашдаги ва қўшиб жўнатиладиган ҳужжатлардаги маълумотлар истеъмолчилар учун тушунарли, тўлиқ ва ишончли бўлиши керак.
7. Товарни маркалашдаги (этикетка, бирка, лейбл) ва қўшиб жўнатиладиган фойдаланиш ҳужжатларидаги истеъмолчи учун мўлжалланган маълумотлар товарнинг тури ҳамда техникавий мураккаблигига қараб муайян товарга бевосита илова қилинадиган матнли ҳужжат (паспорт, формуляр, қўлланиш бўйича кўрсатмалар ва бошқалар) тарзида бўлиши керак.
8. Товар билан бирга бевосита истеъмолчига тақдим этиладиган маълумотлар давлат тилида расмийлаштирилади. Маълумотлар бошқа тилларга тўлиқ ёки қисман таржима қилиб берилган бўлиши мумкин.
Маркалаш маълумотларининг давлат тилига тўғри таржима қилинганлигини назорат қилиш маҳсулотни сертификациялашни ёки хорижий мувофиқлик сертификатини эътироф этишни амалга оширувчи, бир турдаги маҳсулотни сертификациялаш бўйича аккредитация қилинган орган томонидан амалга оширилади.
9. Товар истеъмолчиси учун маълумотлар «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига, шунингдек маҳсулот унга биноан ишлаб чиқариладиган норматив ҳужжатга мувофиқ бўлиши керак.
10. Генетик модификация қилинган маҳсулотлардан олинган товарнинг маркаланишида бу тўғридаги тегишли маълумотлар мавжуд бўлиши керак.
11. Ўзбекистон Республикаси учун анъанавий бўлмаган импорт товарлар халқаро, минтақавий, миллий стандартларга мувофиқ номланиши, бундай номлар бўлмаган тақдирда эса — тайёрловчи мамлакатда қабул қилинган номлар кўрсатилиши керак.
Товарга истеъмолчига мўлжалланган ўзига хос бўлган маълумотлар илова қилиниши мумкин.
Товарнинг номида «Экология жиҳатидан тоза», «Радиация жиҳатидан хавфсиз», «Зарарли моддалар қўлланмасдан тайёрланган» ва бошқа реклама тусига эга бўлган тавсифномалардан фойдаланишга фақат уларга қўйиладиган талабларни ҳамда текшириш (назорат қилиш) методларини белгиловчи ва товарнинг ушбу тавсифномаларини идентификация қилиш имконини берувчи тайёрловчининг норматив ёки техник ҳужжатлари кўрсатилганда, шунингдек улар «Ўзстандарт» агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган тақдирда йўл қўйилади.
12. Товарни тайёрлаган мамлакатнинг номи мамлакатнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотида қабул қилинган номи бўйича кўрсатилади.
Агар бир мамлакатда тайёрланган товар кейинчалик бошқа мамлакатда унинг хоссасини ўзгартирадиган ва (ёки) уни пировард тайёр буюмга айлантирадиган тарзда технологик ишловдан ўтказилган тақдирда, маълумотларни ёзишда технологик ишлов беришни амалга оширувчи импорт қилувчи мамлакат мазкур товарни тайёрловчи мамлакат сифатида қаралиши керак.
13. Товар келиб чиққан мамлакат амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган мезонларга мувофиқ белгиланади.
14. Товар истеъмолчиси учун мўлжалланган маълумотда тайёрловчининг расмий номидан ва унинг жойлашган жойидан (почта манзилидан) фойдаланиш лозим.
15. Товарнинг асосий истеъмол хоссалари ва тавсифлари тайёрловчининг норматив ёки техник ҳужжати талабларига тўлиқ мувофиқ ҳолда истеъмолчига маълум қилиниши керак.
16. Товарнинг сертификатланганлиги тўғрисидаги маълумотларни ёзиш жойи ва шакли мувофиқлик сертификатида белгиланади.
17. Товарнинг нетто массаси, асосий ўлчамлари, ҳажми ва сони истеъмолчи ёки харидор учун ўлчовларнинг метрик тизимида (бирликларнинг халқаро тизимида) кўрсатилиши керак.
18. Товарнинг таркиби (бутлиги) «Таркиби» ёки «Бутлиги» номи билан рўйхат тарзида тақдим этилиши керак.
Товарнинг соғломлаштириш-даволашга мўлжалланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, одамлар ҳаёти ва саломатлигига, ҳайвонот дунёсига зарарли таъсирининг йўқлиги ёки унинг бошқа алоҳида тавсифлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда «Ўзстандарт» агентлигининг рухсати билан тақдим этилади.
19. Товарни тайёрловчининг товар белгиси (товар маркаси) бевосита товарларга, идишга, шунингдек ёрлиқлар ёки этикеткаларга қўйилади.
20. Яроқлилик муддати товарнинг тайёрланган санасидан бошлаб ҳисобланади ва бевосита товарда, ташиш идишида, ўраб-жойланган нарсада (истеъмол идишида) қуйидаги намунавий шакллардан биридан фойдаланган ҳолда кўрсатилади:
«...(йил-кун-ой) мобайнида яроқли»;
«...(йил-кун-ой)гача яроқли»;
«...(йил-кун-ой)гача фойдаланилсин».
Муайян товарларнинг ўзига хос хоссаларини ҳисобга олган ҳолда улар тўғрисидаги маълумотларда истеъмолчи учун товарнинг яроқлилик муддати (ёки хизмат муддати) кўрсатилади.
Хизмат кўрсатиши техник жиҳатдан амалда ноаниқ узоқ муддатли (кўп йиллик) бўлиши мумкин бўлган товарлар учун уларнинг яроқлилик муддатлари ёки сақлаш муддатлари истеъмолчи учун маълумотларда кўрсатилмайди, улар (зарур бўлганда) етказиб бериш шартномасида (контрактда) ёки олди-сотди шартномасида (контрактда) белгиланади.
21. Товарни идентификациялашни тасдиқловчи штрихли код (тайёрловчининг ихтиёрий ташаббуси ва мустақил равишдаги қарори ёки истеъмолчининг ва/ёки сотувчининг талабига кўра) товарда, унинг идишида ва/ёки ўраб-жойланган нарсада Европа товар рақамланиши уюшмаси (EAN) томонидан белгиланган қоидалар бўйича кўрсатилади.
III. Маълумотларни жойлаштириш
22. Маркалаш маълумотларини ўқиш учун қулай бўлган бир ёки бир нечта жойда маҳсулотга норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ жойлаштиришга йўл қўйилади.
23. Товарнинг истеъмолчиси учун зарур бўлган маълумот матнини тўлиқ бериш учун идишнинг ўлчами техник жиҳатдан йўл қўймайдиган ҳолларда, шунингдек эсдалик ва совға қилинадиган буюмларда товарни ёки унинг бир қисмини тавсифловчи маълумотларни ҳар бир идишда ёки идиш гуруҳларига илова қилинадиган қўшимча варақда ёки етказиб берилаётган товарнинг қўшимча ҳужжатларида кўрсатишга йўл қўйилади.
IV. Истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари тақдим этилиши усуллари ва унинг бажарилиши сифатига қўйиладиган талаблар
24. Истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари исталган усулда, лекин барча ҳолларда аниқ ва осон ўқиладиган тарзда жойлаштирилиши керак.
Сақлаш, ташиш, фойдаланиш ва фойдали тарзда ишлатиш пайтидаги хавфсизлик талаблари бошқа маълумотлардан шрифти, ранги ёки бошқа бажариш усуллари билан фарқланиб туриши керак.
Агар товар жойлаштирилган идиш қўшимча ўров материали билан қопланган бўлса, у ҳолда маълумотлар қоплов материалининг ички томонида сиртдан осон ўқиладиган бўлиши ёхуд сиртқи ўров материалида ана шундай маълумот бўлиши керак.
Товарга тегиб турадиган маркалаш маълумотларини ёзиш воситалари товарнинг сифатига таъсир кўрсатмаслиги, товарни сақлаш, ташиш, сотиш ва ундан фойдаланиш чоғида маркалашнинг мустаҳкамлигини таъминлаши керак.
25. Атроф муҳит кучли таъсир кўрсатадиган шароитларда ёки махсус шароитларда (юқори ёки паст ҳарорат, агрессив муҳит ва шу кабиларда) қўлланиладиган товарларни маркалашда маълумотларнинг сақланиши қуйидаги усуллардан биттаси ёки уларнинг уйғунлашган турлари билан таъминланиши керак:
таъсирга (намга, ҳароратга ва бошқаларга) бардошли материални қўллаш;
ёзишнинг тегишли усулини қўллаш (ботиқ, ўйиб ёзиш ва бошқалар);
атмосферага чидамли қобиқларни (шаффоф плёнка, пакет, қути ва шу кабиларни) қўллаш.
26. Истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари импорт қилинаётган товарларга:
товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингунгача;
товар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб келингандан кейин эркин муомалага чиқариш режимида божхонада расмийлаштирилгунгача ёзилади.
Олиб келинган товарларда истеъмолчи учун маркалаш маълумотлари уларни божхона омборида сақлаш чоғида ёзилади. Сақлаш муддати ва божхона режимини танлаш (вақтинчалик сақлаш ёки божхона омбори) импорт қилувчи томонидан, ушбу тартиботни амалга ошириш учун зарур бўладиган вақтдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тижорат мақсадларида Ўзбекистон Республикасига импорт қилишда мувофиқлик сертификатлари мажбурий тақдим этилиши талаб этиладиган истеъмол товарларининг қўшимча рўйхати

Товарнинг ТИФ ТН бўйича коди‎‎

Товарнинг номи‎‎

Озиқ-овқат товарлари‎‎

1202‎ Қовурилмаган ёки бошқа бирон-бир усулда тайёрланмаган, пўчоғи арчилган ёки арчилмаган, майдаланган ёки мадаланмаган ерёнғоқ‎
2309‎ Молларни озиқлантириш учун фойдаданиладиган маҳсулотлар‎

Ноозиқ-овқат товарлар‎‎

3004‎ Терапевтика ёки профилактика мақсадларида фойдаланиш учун, дозаланган дори-дармонлар шаклида қадоқланган, аралаш ёки аралаш бўлмаган маҳсулотлардан иборат дори-дармон воситалари (3002, 3005, 3006 гурухлар товарларидан ташқари)‎
3005‎ Фармацевтика моддалари шимдирилган ёки улар билан қопланган, чакана савдода сотиш учун шакл ёки упаковкадаги момиқ, дока, бинтлар ва шу каби буюмлар (масалан, боғлаш материали, лейкопластирлар, припаркалар)‎
3208‎ Синтетик полимерлар ёки диспергация қилинган ёхуд сувдан ташқари муҳитда эритилган, кимёвий жиҳатдан ўзгартирилган табиий полимерлар асосидати бўёқлар ва локлар (жумладан эмал ва политуралар); мазкур гуруҳга 4-изоҳда кўрсатилган эритмалар‎
3209‎ Синтетик полимерлар ёки диспергация қилинган ёхуд сувда эритилган, кимёвий жиҳатдан ўзгартирилган табиий полимерлар асосидаги бўёқлар ва локлар (жумладан эмал ва политуралар)‎
3210‎ Бўёқлар ва бошқа локлар (шу жумладан эмаллар, политуралар ва елимли бўёқлар); терини ошлаш учун фойдаланиладиган турдаги тайёр сувли пигментлар‎
3212‎ Бўёқлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган пигментлар; нусха босиш учун фольга; чакана савдода сотиш учун қадоқланган бўёқлар ва бошқа бўяш моддалари‎
3214‎ Дераза ва боғ замазкалари, цемент смолалар, зичлаш учун ишлатиладиган таркиблар ва бошқа мастикалар; бўяш ишлари учун грунтовкалар ва шпаклёвкалар; юза фасадлар тайёрлаш, ички бино деворлари, поллар, шиплар ёки шунга ўхшашлар учун ўтга чидамли бўлмаган таркиблар‎
3819-3820‎ Гидравлик тормоз суюқликлари, антифризлар‎
4203‎ Табиий чармдан ва композицион чармдан тайёрланган кийимлар ёки унинг анжомлари‎
4303-4304‎ Табиий мўйнадан тайёрланган кийимлар, кийимларга тегишли анжомлар ва бошқа буюмлар; сунъий мўйна ва ундан тайёрланган буюмлар‎
4419‎ Ошхона ва кухня ёғоч буюмлари‎
4814‎ Гулқоғозлар ва шунга ўхшаш девор қопламалари; деразалар учун шаффоф қоғоз‎
5006‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган ипак иплар ва ипак чиқиндиларидан тайёрланган калавалар; ипак қурти фиброинидан тайёрланган тола‎
5007‎ Табиий ипакдан ёки ипак чиқиндиларидан тайёрланган газламалар‎
5109‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган жун калавалар ёки ҳайвонларнинг майин жунидан тайёрланган калавалар‎
5110 (фақат чакана савдода сотиш учун)‎ Ҳайвонларнинг дағал жунидан ёки от қилидан тайёрланган, чакана савдода сотиш учун қадоқланган ёки қадоқланмаган калава (шу жумладан от қилидан тайёрланган позумент ип)‎
5111‎ Аппаратда йигирилган жун калавадан ёки ҳайвонларнинг майин жунидан аппаратда йигирилган калавадан тайёрланган газламалар‎
5112‎ Эшилган жун калавадан ёки ҳайвонларнинг майин жунидан эшилган калавадан тайёрланган газламалар‎
5204 (фақат чакана савдода сотиш учун)‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган ёки қадоқланмаган тикув пахта иплари‎
5207‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган ип калава (тикув ипларидан ташқари)‎
5209‎ Таркибида 85 фоиз ёки ундан кўп пахта мавжуд бўлган, юза зичлиги 200 г/м2 дан кўп бўлган ип газламалар‎
5210 Таркибида 85 фоиздан кам пахта мавжуд бўлган, асосан ёки тўлиқ кимёвий толалар қўшилган, юза зичлига 200 г/м2 дан кўп бўлмаган ип газламалар‎
5211‎ Таркибида 85 фоиздан кам пахта мавжуд бўлган, асосан ёки тўлиқ кимёвий толалар қўшилган, юза зичлиги 200 г/м2 дан кўп бўлган ип газламалар‎
5212 Бошқа хил ип газламалар‎
5309 Зиғирпоя толасидан тайёрланган газламалар‎
5401‎ Кимёвий иплардан тайёрланган тикув иплари‎
5406‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган комплекс кимёвий иплар (тикув ипларидан ташқари)‎
5407‎ Синтетик комплекс иплардан тайёрланган, шу жумладан 5404 товар позицияси материалларидан ишлаб чиқариладиган газламалар‎
5408‎ Синтетик комплекс иплардан тайёрланган, шу жумладан 5405 товар позицияси материалларидан ишлаб чиқариладиган газламалар‎
5508 (фақат чакана савдода сотиш учун)‎ Чакака савдода сотиш учун қадоқланган ёки қадоқланмаган, кимёвий толалардан тайёрланган тикув иплари‎
5511‎ Чакана савдода сотиш учун қадоқланган, кимёвий толалардан тайёрланган калава (тикув ипларидан ташқари)‎
5512‎ Таркибида 85 фоиз ёки ундан кўп синтетик толалар мавжуд бўлган синтетик толалардан тайёрланган газламалар‎
5513‎ Таркибида 85 фоиздан кам синтетик тола мавжуд бўлган, юза зичлиги 170 г/м2 дан кўп бўлмагаи, асосан ёки тўлиқ пахта қўшилган синтетик толалардан тайёрланган газламалар‎
5514‎ Таркибида 85 фоиздан кам синтетик тола мавжуд бўлган, юза зичлиги 170 г/м2 дан кўп бўлган, асосан ёки тўлиқ пахта қўшилган синтетик толалардан тайёрланган газламалар‎
5515‎ Синтетик толалардан тайёрланган бошқа газламалар‎
5516‎ Сунънй толалардан тайёрланган газламалар‎
56 (5603-5606 дан ташқари)‎ Момиқ, кигиз ва ногазлама материаллар; махсус калава; каноп иплар, чилвирлар, арқон ва йўғон арқонлар ҳамда улардан тайёрланган буюмлар‎
57‎ Гиламлар ва бошқа тўқимачилик пол қопламлари ‎
58‎ Махсус газламалар; тафтинг тўқимачилик материаллари: тўрлар, суратли гиламлар; пардозлаш материаллари; кашталар‎
59 (5902, 5910, 5911 дан ташқари)‎ Шимдирилган, қопламали, нусха олинган тўқимачилик материаллари; техника мақсадларидаги тўқимачилик буюмлари‎
60‎ Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж газламалар‎
61‎ Машинада ёки қўлда тўқилган трикотаж кийимлар ва трикотаж кийимлар анжомлари‎
62‎ Кийим предметлари ва кийимларга тегишли анжомлар, машинада ёки қўлда тўқилган трикотаждан ташқари‎
63 (630710, 630900000, 6310 дан ташқари)‎ Бошқа тайёр тўқимачилик буюмлари; тўпламлар‎
64‎ Пойафзал, гетрлар ва шунга ўхшаш буюмлар; уларнинг қисмлари‎
6503-6506‎ Бош кийимлар‎
7003-7007, 7009, 7014-7018 ‎ Шиша ва ундан тайёрланган буюмлар‎
7324 (732410100, 732490100 дан ташқари)‎ Ошхона, кухня буюмлари ёки маиший эҳтиёжлар учун бошқа буюмлар, қора металлардан тайёрланган сантехника буюмлари ва уларнинг қисмлари‎
7417‎ Овқатларни тайёрлаш ёки иситиш учун маиший приборлар, ноэлектр буюмлар ва уларнинг мисдан тайёрланган қисмлари‎
82 (8207, 8208, 8209 дан ташқари)‎ Қимматбаҳо бўлмаган металлардан тайёрланган инструментлар, мосламалар, пичоқ буюмлари, қошиқлар ва вилкалар, уларнинг қисмлари‎
8472‎ Бошқа идора анжомлари‎
8476‎ Савдо автоматлари (масалан, почта маркалари, сигареталар, озиқ-овқат товарлари ёки ичимликлар сотиш учун), шу жумладан банкнот ва тангаларни майдалаш учун автоматлар‎
8903‎ Дам олиш ва спорт учун яхталар ва бошқа сузиш воситалари, сузиш эшкакли қайиқлар ва каноэлар‎
900410‎ Қуёшдан ҳимоя қилувчи кўзойнаклар ‎
9008‎ Тасвир проекторлари, кинематография проекторларидан ташқари. фотоувеличителлар ва тасвирларни кичрайтирувчн проекциялаш анжомлари (кинематография анжомларидан ташқари)‎
9009‎ Оптик системага эга бўлган ёки контактли хилдаги суратдан нусха кўчириш машиналари ва термик нусха кўчириш машиналари‎
91‎ Барча турлардаги соатлар ва уларнинг қисмлари‎
9505, 9508‎ Ўйинчоқлар, ўйинлар ва спорт жиҳозлари; уларнинг қисмлари ва анжомлари‎
Изоҳ. Истеъмол товарларининг бошқа айрим турларини мажбуран сертификатлаш Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августидаги 409 сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 5 декабрдаги 427-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Лицензиялашни бекор қилиш ҳамда истеъмол товарларини олиб келиш ва Ўзбекистон Республикасининг ички бозорида сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 20 августдаги 295-сон қарорига киритиладиган ўзгартиришлар
1. 3-банддаги «барча истеъмол товарлари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган айрим истеъмол товарлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 5-банднинг иккинчи хатбошига «жисмоний шахслар томонидан» сўзларидан кейин «импорт қилинадиган» сўзлари қўшилсин.
«мувофиқлик сертификатлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
«қатъий белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар» сўзларидан кейин «ушбу қарорнинг 3-бандида кўрсатилган истеъмол товарларига мувофиқлик сертификатлари» сўзлари қўшилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 23-сон, 188-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда; 2004 й., 27-сон, 315-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда; 2008 й., 19-сон, 161-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2012 й., 38-сон, 436-модда)