1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИ УЧУН МЎЛЖАЛЛАНГАН ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КЕЛУВЧИ ЮРИДИК ШАХС БЎЛМАГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ, ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ВА ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ СУБЪЕКТЛАРИНИНГ ҲИСОБГА ОЛИШ КАРТАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти жисмоний шахсларнинг буюм бозорларидаги тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, жисмоний шахсларга савдо ўринлари ноқонуний берилганлиги учун буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 2 сентябрь,
413-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига 1-ИЛОВА
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги
1. Мазкур Низом тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда матнда «якка тартибдаги тадбиркор» деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби ва муддатини белгилаб беради.
Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.
II. Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш
2. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича унинг ўзи шахсан келгани ҳолда давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади.
3. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун рўйхатдан ўтказиш йиғими энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида ундирилади, йиғимдан якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
4. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат солиқ инспекциясига (шахсан келиб) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ариза тақдим этилади.
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилиши сабаблари кўрсатилган қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинади.
6. Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза берилгандан кейин етти кун мобайнида унга:
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ёзма равишдаги сабаблари кўрсатилган рад жавобини;
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;
муҳр ва штамп тайёрлашга ички ишлар органининг рухсатномаси нусхасини эскизларнинг бир нусхаси билан биргаликда беради.
8. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат барча зарур рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтилгандан кейин олинадиган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
9. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат реестрига киритилади.
10. Давлат солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч кун мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шакл бўйича ариза берувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органларига маълумотларни тақдим этади.
11. Фаолият тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясига Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани ва Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасини топшириши зарур.
12. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор), зарурат бўлганда, ваколатли банкларда ва фойдаланиш ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектлар қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради. Рухсат берувчи тартиб-қоидаларни расмийлаштириш учун якка тартибдаги тадбиркор туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
III. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида рўйхатдан ўтиш тартиби
13. Жисмоний шахсни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида амалга оширилади.
15. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги зарур тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисини тегишли рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами остида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига киритади ва унга импорт қилинадиган маҳсулотнинг номлари илова қилинган ҳолда белгиланган намунадаги рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беради (мазкур Низомга 4-илова) ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
16. Якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги учун ариза берилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Ушбу маблағлардан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мустақил фойдаланилади ва ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатларни қоплашнинг манбаи ҳисобланади.
17. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг асл нусхаси йўқотилганда йўқотганлик тўғрисидаги ариза асосида якка тартибдаги тадбиркорга дубликат берилади.
18. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддати — бир йил. Мазкур муддат тамом бўлгандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
19. Зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, бу ҳужжатлар қайта расмийлаштириш учун ариза берувчига қайтарилади.
IV. Якка тартибдаги тадбиркорларни божхона органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби
20. Якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун яшаш жойи бўйича давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
доимий яшаш жойи манзили кўрсатилган ҳолда божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг гувоҳномаси нусхаси;
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиши карточкаси.
21. Божхона органи икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар берилган кун бу ҳисобга кирмайди) тартиб рақами ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари масъул шахслари имзоси қўйилган тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалари карточкасининг божхона белгилари қўйиш учун махсус ажратилган жойга рўйхатдан ўтказиш штампини босади.
Ўзбекистон Республикасидан чиқишда белгиланган тартибда расмийлаштирилган Т-6 шакл бўйича божхона декларацияси (нақд хорижий валюта ва/ёки йўл чеклари олиб чиқилишини тасдиқлаш учун);
импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси билан биргаликда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
лицензия (лицензияланиши керак бўлган товарлар учун);
мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар учун);
товарларнинг келиб чиқиш сертификатлари (унинг зарурлиги контрактда, олиб кириш мамлакатининг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда);
фитосанитария ва карантин (ветеринария) сертификатлари (тегишли ҳолларда).
V. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан банк ҳисоб рақами очилиши ва ҳисоб рақами бўйича операциялар ўтказиш
23. Банк ҳисоб рақами очиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.
24. Банк ҳисоб рақами очилгандан кейин тижорат банкининг бўлими томонидан рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкасига тегишли белги қўйилади.
25. Якка тартибдаги тадбиркор ҳар куни импорт қилинган товар сотилишидан олинадиган тушумни хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш учун белгиланган тартибда тижорат банкларининг кассасига топширади.
26. Тижорат банки якка тартибдаги тадбиркор талабига кўра унинг ҳисоб рақамида нақд пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда нақд пул маблағлари беради.
27. Якка тартибдаги тадбиркор хорижий валютани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банкларининг алмаштириш пунктларида сотиб олади. Хорижий валютани олиб чиқиш божхона ҳақидаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
28. Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат берувчи гувоҳнома якка тартибдаги тадбиркорга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолият жойи бўйича туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади.
29. Якка тартибдаги тадбиркор, унга берилган чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномада кўрсатилган савдо жойи ўзгарган тақдирда, бу ҳақда тегишли давлат солиқ инспекциясига ёзма равишда хабар бериши шарт.
30. Рухсат берувчи гувоҳноманинг амал қилиши хизмат кўрсатувчи банкнинг ахбороти асосида давлат солиқ хизмати органининг тақдимномаси бўйича бир ҳафта мобайнида сотиш бўйича айланмалар мавжуд бўлмаганда ёки инкассация қоидалари бузилган тақдирда тўхтатиб турилади. Рухсатномани берган туман (шаҳар) ҳокимлиги якка тартибдаги тадбиркор томонидан товарлар тушишини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилганда рухсат берувчи гувоҳноманинг амал қилишини тиклаши мумкин.
Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига чиққан тақдирда, у чет элда бўлган даврда рухсат берувчи гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилишига йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши зарур.
VII. Якка тартибдаги тадбиркорга давлат солиқ инспекцияси томонидан импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасини бериш
31. Мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси якка тартибдаги тадбиркор томонидан тақдим этилган ва мазкур Низомга мувофиқ расмийлаштирилган рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкаси асосида давлат солиқ инспекцияси томонидан уч кун мобайнида берилади.
Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ҳисобланади.
32. Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасининг фото нусхаси якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат солиқ инспекциясидаги ҳужжатлар йиғма жилдида сақланади.
33. Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан бир хил серия ва тартиб рақамига эга бўлади.
34. Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида, бироқ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан берилган ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг гувоҳномаси амал қилиш муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда амал қилади.
VIII. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт операцияларининг амалга оширилиши
35. Якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида товар операциялари ҳисобини юритиши ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
IX. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистрини юритиш
37. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистрида улар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида:
содир этилган импорт операциялари;
бюджетга тегишли тўловлар;
олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар назарда тутилади.
X. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ўзаро муносабатлари
38. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда ўз фаолиятини тўхтатган (ёки вақтинча тўхтатган) тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан олиб келинган ва олиб чиқилган товарлар ҳажми тўғрисида шахсларга доир ахборотни тақдим этади.
XI. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
40. Мазкур Низом талаблари бузилганлиги учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
41. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат органларининг қарорларидан, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан (ҳаракатсизлигидан) норози бўлган ёки рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасини бериш муддатлари бузилган тақдирда белгиланган тартибда юқори турувчи органларга ёхуд судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
43. Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларга эга бўлмаган жисмоний шахсларга савдо ўринлари берилган тақдирда буюм бозорларига, савдо комплексларига (ташкилотларга) ва бошқа юридик шахсларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, уларнинг мансабдор шахслари эса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
_____________________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи солиқ органининг номи)
туманининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
________________________________________га
(ДСИ бошлиғининг Ф.И.О.)
_______________________________________дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
200__йил «___»_______гача бўлган муддатга тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-лувчи сифатида юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:
Паспорт: серия ________________________ № ____________________ ____________________ томонидан ______________________________________________ да берилган Уй манзили ________________________________________________________________________________ __________________________________________ телефон рақами __________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА*
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши ___- сон карточкаси
__________________________ туман (шаҳри) давлат солиқ
Сана: __________
инспекцияси томонидан ____________________________________________________________________
Фаолият тури: чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан экспорт-импорт операциялари
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва 200 ___ «__» ____________ гача муддатга гувоҳнома берилган
_____________________________
_____________________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
№ ____________________________________ 200_ й. «___» ___________________________________ МЎ
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган
_____________________________
_____________________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
№ ____________________________________ 200_ й. «___» ___________________________________ МЎ
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ozbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy aloqalar agentligi
Agency for foreign economic relations of the Republic of Uzbekistan
G U V O H N O M A C E R T I F I C A T E
Ushbu guvohnoma This certificate was issued on 200______________ y. «_______» _______________________________________da berildi.
Tashqi iqtisodiy aloqalar qatnashchisi Ozbekiston Respublikasi Reyestriga
Participant of foreign economic relations was included into the Registry of the Republic of Uzbekistan under registered number
_____________________________ - son boyicha kiritildi.
Guvohnomani qollash muddati The certificate is valid till
200........... y. «_______»___________________________________________________ gacha haqiqiydir.
(imzo, M.O.)
Ozbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy aloqalar agentligi
Agency for foreign economic relations of the Republic of Uzbekistan
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Импорт операциялари субъектининг
Фаолият тури: чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан экспорт-импорт операциялари
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигида 200__ йил _____________ да -сон билан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида 200__ йил _________ да -сон билан ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган
* Импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномасиз фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
а) қарорнинг 2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, буюм бозорларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганда импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин»;
б) Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
26 ва 37-бандлар қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир»;
40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда тижорат мақсадида олиб келинган товарларни сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кунлик тушумни белгиланган тартибда банк муассасаларининг кассасига топшириши шарт»;
41-бандда «ҳамда унинг» сўзларидан кейин «рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасига, шунингдек» сўзлари қўшилсин;
46-банд қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:
«46. Буюм бозорларида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади»;
46 ва 47-бандлар тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади»;
7-банднинг тўртинчи хатбошида «вилоятлар адлия бошқармаларида» сўзларидан кейин «туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида» сўзлари қўшилсин.