toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 21.06.2023
Ҳужжат 25.01.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ
Қарори
Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандига қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2874-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2023 йил 6 июндаги 15-сон, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 29 майдаги 7-2023/ққ-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 1 июндаги 23-сон, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 31 майдаги 76519-сонли ««Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2874-2, 20.06.2023 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги ПФ-4960-сон «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари пенсионерларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 28 февралдаги 4, 5-к/к, 18, 08/кк-сон қарори (рўйхат рақами 2874, 2017 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 262-модда) билан тасдиқланган Ҳарбий хизматчилар орасидан пенсионерларни ҳарбий-академик лицейлар, шунингдек академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди «(рўйхат рақами 1461, 2005 йил 28 март)» деган сўзлардан кейин «ҳамда Академик лицейларга ўқитувчиларни танлов асосида ишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2910, 2017 йил 3 август)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
2-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
3-қ/қ-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
5-сон
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 январь,
1/ққ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.01.2018 й., 10/18/2874-1/0621-сон)