1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.03.00.00 Пул тизими ва пул муомаласи. Инфляция / 07.03.02.00 Нақд пул эмиссияси, пул муомаласини ташкил қилиш ва тартибга солиш. Инфляция]
[ТСЗ:
1.Молия / Пул тизими. Ҳисоб-китоблар]
ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
СССР ДАВЛАТ БАНКИНИНГ 1961 ЙИЛ НАМУНАСИДАГИ 50 ВА 100 СЎМЛИК ПУЛЛАРНИ АЛМАШТИРИШ МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Фуқароларнинг СССР Вазирлар Кабинетининг 1991 йил 22 январида қабул қилинган қарорининг амал қилиш муддатини узайтириш масалалари юзасидан кўп сонли мурожаатларини инобатга олиб, минтақа ва республикадаги пул муомаласининг ўзига хос жиҳатларини назарда тутиб, Иттифоқ органлари билан келишган ҳолда СССР Давлат банкининг 1961 йил намунасидаги 50 ва 100 сўмлик пулларни алмаштириш қуйидаги муҳлатгача чўзилсин:
— барча давлат, кооператив, жамоат корхоналари ва ташкилотлари учун 1991 йил 24 январь соат 13.00 га қадар;