toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжат 30.08.2000 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Импорт истеъмол товарлари олиб келиш ва сотишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 24 июндаги 242-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 30 август,
339-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 августдаги 339-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритиладиган айрим
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарига солиқ солиш тартиби тўғрисида» 1998 йил 10 апрелдаги 153-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 йил, 4-сон, 14-модда; 1999 йил, 1-сон, 5-модда) билан тасдиқланган Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадга солинадиган солиқ бўйича бюджет билан ҳисоб-китоб қилиши тартибида:
2-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Савдо корхоналари Вазирлар Маҳкамаси ва жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан берилган ер учун ижара ҳақидан озод қилинади»;
5-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Операциялар ўтказиш билан боғлиқ даромадлар, тушумлар. Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромадида савдо майдонлари ижарасидан тушган даромадлар ижара харажатлари чиқариб ташланган ҳолда акс эттирилади»;
10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда савдо корхоналарининг ялпи даромад солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш ҳар ойда ўсиб борувчи якун бўйича амалга оширилади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2000 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнозлари ва Давлат бюджети тўғрисида» 1999 йил 31 декабрдаги 554-сон қарорида:
4-илова қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ялпи даромадига табақалаштирилган солиқ ставкалари»

‎‎1. Савдо корхоналари учун‎‎

Даромадлилик‎

‎‎Корхоналарнинг даромад олиш даражаси (ялпи даромаднинг товар айланмасига нисбати, фоизларда)

‎‎Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи даромадга нисбатан фоизларда) ‎

шаҳар ва қишлоқ жойларидаги корхоналар‎‎

узоқ ва тоғли туманлардаги корхоналар ‎‎

Фоизгача‎ ‎

‎‎‎‎20‎ ‎

‎‎20‎‎

15‎‎

Фоиздан ортиқ‎‎

‎‎20‎‎

30*‎

30*

‎‎2. Умумий овқатланиш корхоналари учун

Даромадли лик‎‎

Корхоналарнинг даромад олиш даражаси (ялпи даромаднинг товар айланмасига нисбати, фоизларда) ‎‎‎

‎‎‎‎Корхоналар бўйича солиқ ставкалари (ялпи даромадга нисбатан фоизларда) ‎‎

шаҳар ва қишлоқ жойларидаги корхоналар‎‎

шаҳар ва қишлоқ жойларидаги корхоналар‎‎ ‎

узоқ ва тоғли туманлардаги корхоналар ‎‎

Фоизгача‎‎

40‎

22‎

17‎

15‎

Фоиздан ортиқ‎‎

40‎

50*

50*‎

50*

Эслатма:
*Ставка даромадлиликнинг белгиланган даражасидан ошувчи даромадларга нисбатан қўлланилади»;
8-2-иловадаги товар номлари: «3 килограммгача қадоқланган қора ва кўк чой», «ўсимлик мойи», «мол ёғи», «шакар-қанд» ва унга тегишли ташқи иқтисодий фаолият ТН коди ва ставкалар чиқариб ташлансин».