toggle_night_mode
Ҳужжат 09.08.2006 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар ва санъат жамоатчилигининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ниҳол» мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 25 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 323-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 мартдаги 44-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 85-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ниҳол» мукофоти совриндорларига ҳар йили энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдорида 15 та пул мукофоти ажратилишини, совринларни тайёрлаш, матбаа, реклама ва ташкилий ишлар билан боғлиқ тегишли сарф-харажатларнинг қопланишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 9 августдаги 169-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 323-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 август,
334-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 14 мартдаги 44-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 11-сон, 85-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда; 2006 й., 11-сон, 85-модда; 20-21-сон, 176-модда; 31-32-сон, 323-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)