1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.07.00.00 Стандартлаштириш. Метрология. Сертификатлаш / 09.07.03.00 Сертификатлаштириш / 09.07.03.04 Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.22.00 Озиқ-овқат саноати / 09.10.22.01 Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
3.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Стандартлаштириш. Сертификатлаш]
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг
Қарори
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 15 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1525-1]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 28 январдаги 01-сон ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг 2026 йил 26 январдаги 01-13-282-сонли «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1525-3, 30.01.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-429-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2005 йил 30 сентябрдаги 01-1/54, 1-сон «Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1525, 2005 йил 28 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 47-48-сон, 360-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 декабрь,
126-сон
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 7 декабрь,
К-8-сон
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2017 йил 7 декабрдаги 126, К-8-сон қарорига ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Номи ва 1-бандидаги «гигиеник сертификати» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги, «Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида»ги, «Радиацион хавфсизлик тўғрисида»ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига (бундан буён матнда маҳсулотлар деб юритилади) санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартибини белгилайди.»;
«1. Санитария-эпидемиологик хулоса — озиқ-овқат маҳсулотининг ва уни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналарнинг санитария қоидаларига, нормаларига ва гигиена нормативларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжат.
2. Санитария-эпидемиологик хулоса техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда гигиеник нормалар ва талаблар мавжуд бўлган маҳсулотларга берилади.»;
4) 3-банддаги «Гигиеник сертификат» деган сўзлар «Санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «норматив ҳужжатларида» деган сўзлар «техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «гигиеник сертификатининг» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик хулосанинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«5. Маҳсулотларни гигиеник кўрсаткичларини аниқлаш учун таҳлиллар Ўзбекистон Республикаси Миллий аккредитация тизимида аккредитация қилинган давлат санитария назоратининг ҳудудий органлари (бундан буён матнда ДСЭНМ деб юритилади) лабораторияларида (бундан буён матнда лаборатория деб юритилади) аккредитация соҳасига мувофиқ амалга оширилади.
6. Бир-бирини такрорловчи таҳлиллар ўтказилишининг олдини олиш мақсадида аккредитация қилинган лабораториялар бошқа аккредитация қилинган лабораторияларнинг таҳлил натижаларини тан олишлари лозим.»;
«9. Аризага ишлаб чиқариладиган маҳсулотга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатнинг нусхаси (Давлатлараро стандарт — ГОСТ, Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти — O'zDSt, Ташкилотнинг стандарти — Ts) ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда — технологик йўриқнома ва рецептура илова қилинади.
Четдан олиб келинадиган маҳсулотга санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун қўшимча равишда:»;
«10. Санитария-эпидемиологик хулоса олиш учун ариза келиб тушган куни ижро учун ҳудудий ДСЭНМ бош врачи имзоси билан санитария-эпидемиологик хулоса бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига берилади.»;
«Агарда ҳужжатлар тўлиқ ҳолда тақдим қилинган бўлса, маҳсулот турига қараб экспертиза (намуналар олиш, ишлаб чиқариш объектида санитария текширувини ўтказиш), лаборатория (санитария-кимёвий, бактериологик, радиологик, токсикологик, паразитологик) таҳлиллари ўтказиш режаси тузилади хамда санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун масъул санитария врачи тайинланади.
Маҳсулот экспертизаси режаси тузилганидан кейин ҳудудий ДСЭНМ ва ариза берувчи ўртасида санитария-эпидемиология экспертизаси ўтказиш тўғрисида шартнома тузилади.»;
13) 12-банддаги «икки кунлик муддат ичида» ва «гигиеник сертификат» деган сўзлар тегишлича «бир кунлик муддат ичида» ва «санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«15. Ветеринария ёки фитосанитария хулосаси Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари (бундан буён матнда Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари деб юритилади) ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясинининг ҳудудий инспекциялари (бундан буён матнда Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекциялар деб юритилади) томонидан берилади.»;
16) 16-банддаги «Давлат ветеринария назорати органи» деган сўзлар «Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
17) 17-банддаги «ветеринария ва фитосанитария назорати органларига» деган сўзлар «Давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари ва Ўсимликлар карантини бўйича ҳудудий инспекцияларга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
18) 18-банддаги «синовлари» деган сўз «таҳлиллари» деган сўз билан алмаштирилсин;
19) 19 ва 20-бандлардаги «гигиеник сертификат» деган сўзлар «санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«25. Масъул санитария врачи маҳсулот намунасини бактериологик, токсикологик, санитария-кимёвий, радиологик, паразитологик, вирусологик таҳлиллар учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган миқдорда олади ва икки нусхада мазкур Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган шаклда намуна олиш далолатномаси тузади. Далолатнома санитария врачи ва маҳсулот эгаси ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Унинг бир нусхаси маҳсулот эгаси ёки унинг вакилига берилади.»;
22) қуйидаги мазмундаги 281-банд билан тўлдирилсин:
«281. Бир неча турдаги маҳсулотларга хулоса бериш даврида санитария врачи тақдим этилган ҳужжатлар ва маҳсулотларни ўрганиб чиқиб, тури, нави, таркиби ва номланиши бир хил, бир сменада ишлаб чиқарилган, технологик жиҳатдан бир хил ишловдан ўтган, битта юк хатига эга бўлган маҳсулотлардан умумлаштириш йўли билан лаборатория таҳлиллари ўтказиш учун намуналар олиши мумкин. Мазкур талаб гўштли, сутли, консерва маҳсулотлари, консерваланган озиқ-овқат маҳсулотлари, болалар учун тайёрланган озиқ-овқат маҳсулотлари, озуқавий қўшимчалар, овқатга қўшиладиган биологик фаол қўшимчаларга нисбатан татбиқ этилмайди.»;
23) II-бобнинг учинчи параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«29. Лабораторияга тақдим этилган намуналар бўйича тегишли маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 3а-иловасига мувофиқ шаклдаги журналга киритиб борилади. Бунда, маълумотлар киритилгандан кейин хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича таҳлиллар тўлиқ ўтказилади.
30. Маҳсулотлар тури бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблардан келиб чиққан ҳолда хавфсизлик кўрсаткичлари бўйича лаборатория мутахассислари (бактериолог, токсиколог, вирусолог, санитария-гигиеник, паразитолог, кимё, радиолог) томонидан таҳлиллар ўтказилади.
31. Маҳсулотларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари санитария норма ва қоидаларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда кўрсатилган усуллар бўйича аниқланади.
32. Тез бузилувчи маҳсулотлардан олинган намуна бўйича 2 соатлик муддат ичида таҳлил бошланиши лозим.
33. Маҳсулотлар таҳлилининг аниқ муддати таҳлилларнинг тегишли усуллари учун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб белгиланади.
34. Лаборатория таҳлиллари ўтказилгандан сўнг қолган маҳсулотлар 10 кун муддатгача лабораторияда сақланади, тез бузилувчи маҳсулотлар эса, яроқлилик муддати тугаганда йўқ қилинади.»;
25) 35-банднинг биринчи хатбошисидаги «синов» деган сўзлар «таҳлил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«38. Ўтказилган лаборатория таҳлили баённомаси таҳлил ўтказилган маҳсулотнинг партиясига тааллуқли.»;
29) 39-банддаги «синов натижаларига асосан мазкур синов» деган сўзлар «таҳлили натижаларига асосан лаборатория таҳлили» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«40. Лаборатория таҳлили баённомаси, санитария текшируви далолатномалари маҳсулотнинг инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига мувофиқ ёки хавфсизлик кўрсаткичлари талабларига номувофиқлиги тўғрисида санитария-эпидемиологик хулоса бериш учун асос бўлади.»;
31) 41-банддаги «синовларининг салбий натижалари гигиеник сертификат» деган сўзлар «таҳлилларининг салбий натижалари санитария-эпидемиологик хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
32) қуйидаги мазмундаги 411-банд билан тўлдирилсин:
«411. Хавфсизлик кўрсаткичларига мувофиқ бўлмаган маҳсулот тўғрисидаги маълумот ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва «Ўзстандарт» агентлигига маълумот берилади, зарур холларда оммавий-ахборот воситаларида маълум қилинади.»;
«49. Санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш учун масъул бўлган санитария врачи томонидан хат (ариза, мурожаатнома), шартнома, санитария текшируви далолатномаси, бажарилган ишлар далолатномаси, лаборатория таҳлили баённомаси ҳамда намуна олиш далолатномаси билан биргаликда санитария-эпидемиология хулосасини бериш билан шуғулланувчи бўлим (бўлинма) мудирига тақдим этилади.
Тақдим қилинган ҳужжатларнинг экспертизаси ва лаборатория таҳлиллари натижаларига кўра (маҳсулот бактериологик, токсикологик, вирусологик, санитария-гигиеник, паразитологик, кимёвий ва радиологик кўрсаткичлар бўйича инсон соғлиғи учун хавфсизлик меъёрларига мувофиқ ёки номувофиқлигини асослаган ҳолда) санитария-эпидемиологик хулоса бир иш кунида мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
Санитария-эпидемиологик хулоса ҳудудий ДСЭНМ бош врачининг имзоси ва ушбу ДСЭНМнинг муҳри билан тасдиқланган ҳолда берилади, унга лаборатория таҳлили баённомаси нусхалари илова қилинади.
50. Ветеринария ва фитосанитария хулосалари олиниши ҳисобга олинган ҳолда санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш ва бериш муддати тегишли таҳлиллар усуллари учун норматив ҳужжатларда назарда тутилган муддатларга қараб, бироқ 10 кундан ошмаган ҳолда белгиланади.
51. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулоса — 3 йил муддатга, четдан олиб келинаётган маҳсулотга — маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса — муддати кўрсатилмасдан берилади.
Яроқлилик муддати бўлмаган маҳсулотларга берилган санитария-эпидемиология хулосаларига тегишли бўлган ҳужжатлар 4 йилгача, четдан олиб келинаётган маҳсулотга эса берилган санитария-эпидемиология хулосанинг яроқлилик муддати тугагандан сўнг бир йил ўтгунча архивда сақланади.»;
36) 53-банддаги «гигиеник сертификат ёхуд фитосанитария ва ветеринария хулосалари» деган сўзлар «санитария-эпидемиология хулоса» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси билан келишилган.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З. МИРЗАЕВ
2017 йил 1 декабрь
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2017 йил 1 декабрь
Савдо саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2017 йил 1 декабрь
Давлат ветеринария қўмитаси раиси Б. НОРКОБИЛОВ
2017 йил 1 декабрь
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси бошлиғи А. САДИКОВ
2017 йил 1 декабрь
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 1-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 1-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 2-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 2-ИЛОВА
(ишлаб чиқариш техник ускуналари санитария текширувидан ўтказилганда лаборатория мутахассиси иштирок этади ва санитария текшируви далолатномасини имзолайди)».
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 3-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 3-ИЛОВА
МАҲСУЛОТЛАРДАН НАМУНА ОЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
20 ___ йил «___» __________________
_______________-сон
Муассасанинг номи ва манзили _______________________________________________________________________________________________________ Намуна олинган вақт ________________ Лабораторияга етказилган вақт _______________ Етказиш ва сақлаш шароитлари ________________________________________________________________________________________________________ Намуна олишдан мақсад _____________________________________________________________________________________________________________ Қўшимча маълумотлар ______________________________________________________________________________________________________________
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 4-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 3а-ИЛОВА
ЛАБОРАТОРИЯГА ТАҚДИМ ЭТИЛГАН НАМУНАЛАРНИ КАЙД ЭТИШ ЖУРНАЛИ
Т/р.
Намуналар номи
(тури, нави)
Ишлаб
чиқарувчи
Ишлаб чиқарилган санаси ва сменаси
Гуруҳ (партия) ўлчами ва тартиб сони
Олинган
намуналарнинг миқдори
Намуна
олинган
ҳужжат
рақами
Идиш ва ўрамнинг тури
Намуна
олишни
асословчи
ҳужжат
Таҳлил
мақсади
Изоҳ
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
».
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 5-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 4-ИЛОВА
Текширув ўтказишга жалб қилинган шахс _______________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига гигиеник сертификати бериш тартиби тўғрисида йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга 6-ИЛОВА
«Озиқ-овқат маҳсулотларига, уларни ишлаб чиқариш воситаларига ва халқ истеъмоли молларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби тўғрисида йўриқномага 5-ИЛОВА
(ишлаб чиқарувчи, келиб чиқиш давлати, олиб келувчи)
_________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (импорт, маҳаллий маҳсулотларга алоқадор меъёрий ёки асословчи ҳужжатлар)
Ишлаб чиқарилган (олиб келинган) маҳсулот: ____________________________________________________________
(маҳсулот номи, миқдори)
__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________(ўтказилган лаборатория текширувлари баённомалари, натижалари)
САНИТАРИЯ НОРМАЛАРИ. ҚОИДАЛАРИ ВА ГИГИЕНА НОРМАТИВЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ.