1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.02.00 Алоқа соҳасини бошқариш. Алоқа соҳасидаги фаолиятларни лицензиялаш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Иқтисодиёт / Алоқа;
3.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИ БОШҚАРИШ ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 декабрдаги 306-сонли «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигида бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарорига 2-илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 23 август,
404-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 августдаги 404-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 391-модда)