toggle_night_mode
Ҳужжат 08.10.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн Конвенциясига қўшилиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адабий ва бадиий асарларни муҳофаза қилиш тўғрисидаги Берн конвенциясига қуйидаги шарт инобатга олинган ҳолда қўшилинсин.
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Конвенциянинг Қўшимча бўлимига: «Ўзбекистон Республикаси юқорида зикр этилган Конвенция қўшимча бўлимининг 2 ва 3-моддаларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш ниятида».
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрдаги ЎРҚ-355-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 41-сон, 543-модда)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 август,
681-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 181-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 41-сон, 543-модда)