1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.05.00.00 Шахс хавфсизлиги / 16.05.02.00 Жамоат тартиби муҳофазаси. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Фуқаролик муҳофазаси]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ролини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясига ( П.Р. Бобожонов) юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 8 январь,
15-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 15-сон қарорига ИЛОВА
Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан диний ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини (кейинги ўринларда жамоат ташкилотлари деб аталади) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун моддий ва бошқа тарзда рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Қуйидагилар фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштирокини рағбатлантиришнинг (кейинги ўринларда фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш деб аталади) асосий вазифалари ҳисобланади:
фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш;
фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга қўшаётган ҳиссалари учун муносиб тақдирлаш.
3. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш:
қонунийлик;
адолатлилик;
холислик;
ошкоралик;
фуқаролар, жамоат ташкилотлари вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олиш принциплари асосида амалга оширилади.
4. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш тўғрисидаги таклифлар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика ва ҳудудий идоралараро комиссияларга (кейинги ўринларда идоралараро комиссиялар деб аталади) фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш бўйича тақдимнома киритиш орқали амалга оширилади.
Ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган ҳолатлар ҳақида икки ва ундан ортиқ фуқаро ёки жамоат ташкилоти ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларга хабар берган тақдирда, бу ҳақда биринчи бўлиб хабар берган фуқаро ёки жамоат ташкилоти рағбатлантирилади.
2-боб. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш асослари
6. Қуйидаги асослардан бири мавжуд бўлган тақдирда фуқаролар ва жамоат ташкилотлари рағбатлантирилиши мумкин:
қасддан содир этилиши режалаштирилаётган ёки содир этилаётган маъмурий ҳуқуқбузарликнинг олдини олиши ёхуд тўхтатиши;
тайёргарлик кўрилаётган жиноят ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериши натижасида жиноят содир этилишининг олди олиниши;
қасддан содир этилаётган жиноятни тўхтатиши ва уни тўлиқ фош этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
фош этилмаган жиноят бўйича уни фош этишга кўмаклашувчи далилларни аниқлаши ёки уни содир этган шахслар ёхуд уларнинг қаерда эканлиги ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши натижасида жиноятнинг фош этилиши;
қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахснинг яширинган манзили ҳақида хабар бериши, уни ушлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга кўмаклашиши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 365-моддаси.
бедарак йўқолган шахс ҳақида берган маълумоти асосида унинг аниқланиши;
аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши ва уни бевосита амалга ошириши;
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларни амалга жорий этиши.
7. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш юзасидан зарур ҳужжатларни йиғиш ва расмийлаштириш мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган асослар мавжуд бўлган тақдирда, рағбатлантириш тўғрисидаги таклиф билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар томонидан бажарилади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек туман (шаҳар) даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар рағбатлантириш ташаббуси билан ҳудудий идоралараро комиссияга, республика даражасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар эса республика идоралараро комиссиясига таклиф билан чиқадилар.
8. Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар раҳбарларининг фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш бўйича тақдимномаси ва унга илова қилинган асослантирувчи ҳужжатлар, рағбатлантириш учун асослар юзага келган кундан бошлаб уч кун муддатда республика ёки ҳудудий идоралараро комиссияларга тақдим этилади.
9. Тақдимномага рағбатлантириш учун асос бўлувчи қуйидаги ҳужжатлардан бири илова қилинади:
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома;
жиноят иши қўзғатиш тўғрисида қарор;
ушланган қидирувдаги шахсга нисбатан қидирувнинг бекор қилинганлиги тўғрисида прокуратура, тергов, суриштирув ва терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг қарори ёки суднинг ажрими;
10. Республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан тақдимнома ва бошқа асослантирувчи ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш масаласи кўриб чиқилади.
11. Республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар раислари комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланадилар.
12. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
13. Мазкур Низом талаблари ушбу Низом 6-бандининг еттинчи ва 16-бандининг иккинчи хатбошиларида кўрсатилган бедарак йўқолган шахсларнинг яқин қариндошларига (ота-она, ака-ука, ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, ака-ука ва опа-сингиллари) нисбатан татбиқ этилмайди.
3-боб. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш турлари
14. Фуқароларни пул маблағлари билан рағбатлантириш тегишли идоралараро комиссиялар томонидан қуйидаги миқдордаги тўловларни тўлаш йўли билан амалга оширилади:
аҳоли ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиш ва уни бевосита амалга оширилиши;
жиноятларнинг содир этилиши сабаблари ва бунга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш борасида таклиф ва ташаббусларнинг амалга жорий этилиши.
17. Жамоат ташкилотлари мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатилган барча ҳолатлар бўйича ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.
18. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун тақдирлаш, фуқаролар, шу жумладан жамоат ташкилотлари вакилларининг шахсий хавфсизлигини таъминлашни ҳамда уларнинг хоҳиш-истакларини ҳисобга олган ҳолда, кенг жамоатчилик иштирокида, республика ёки ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан, тантанали равишда амалга оширилади.
Тақдирлаш билан боғлиқ тантанали маросимлар оммавий ахборот воситаларида ёритилиши мумкин.
19. Фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишга муносиб ҳисса қўшганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин.
20. Эсдалик совғалар фуқаролар ва жамоат ташкилотларини рағбатлантириш таклифи билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади ва уларнинг миқдори ҳамда қиймати ушбу органлар томонидан белгиланади.
21. Фуқароларни пул мукофотлари билан тақдирлаш харажатлари рағбатлантириш таклифи билан чиққан ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
22. Рағбатлантирилган фуқаролар ва жамоат ташкилотларининг ҳисоби республика ва ҳудудий идоралараро комиссиялар томонидан олиб борилади.
24. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА