Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш ва ходимларнинг моддий шароитларини яхшилаш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2000 йил 1 сентябрдан бошлаб:
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари, педагог ва ўқув-ёрдамчи ходимлари учун улар лавозим маошларини меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича бир разрядга ошириш ҳисобига лавозим маошларининг янги миқдорлари белгилансин;
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларининг ягона йиллик ўқув юкламаси йилига 800 соат миқдорида белгилансин;
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ходимлари, педагог ходимлари, психологлари ва ишлаб чиқариш таълими усталари учун лавозим маошининг 25 фоизи миқдорида ҳар ойлик устама белгилансин. Устама Давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича янги разрядларини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 майдаги 255-сон қарорига 1-илова
15-бандининг;
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-илованинг 1-банди
«в» кичик бандининг академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.