1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.01.00 Умумий масалалар. Вазирлар Маҳкамасининг таркиби ва уни шакллантириш]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 мартдаги «Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида»ги ПҚ-2821-сонли қарорига мувофиқ ҳамда ЮНЕСКОнинг Спортда допингга қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенциясини қўллаш тадбирларини амалга ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлигини (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар Агентлик фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш, Бутунжаҳон антидопинг кодекси, халқаро антидопинг стандартларига асосланган миллий антидопинг қоидалари ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, уларга риоя этилишини таъминлаш;
антидопинг назоратининг самарали тизимини, спортда фармакологик таъсир кўрсатувчи дори воситалари ва бошқа моддалар қўлланишини назорат қилиш дастурлари ва услублари, шунингдек, спортчилар ва спорт ташкилотлари учун интизомий регламентни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
тадқиқотлар (допинг-тестлар) ва допинг назоратининг бошқа элементларини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасида Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг республика спортчилари ҳақида маълумотларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган антидопинг маъмуриятчилиги ва менежмент (ADAMS тизими) бўйича онлайн тизимини қўллаш;
антидопинг назорати соҳасида илғор услублар ва технологиялар билан алмашиш ҳамда уларни мамлакатимизда жорий қилиш учун етакчи хорижий ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш;
спорт федерациялари, клублари ва жамоалари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортни тарғиб қилиш;
давлат ҳокимияти органлари, жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг антидопинг назорати соҳасида ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
ўз фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот берувчи давлат органи ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг хайрия маблағлари, халқаро молия институтларининг грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон)
6. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги низомини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказининг «Миллий антидопинг хизмати»ни тугатиш ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази тизимида «Спорт психологияси бўлими» ташкил этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетини шакллантиришда Агентликни сақлаш ва унинг фаолият кўрсатиши, шу жумладан, антидопинг тадқиқотларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар учун зарур маблағларни назарда тутсин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларнинг кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича Агентлик фаолиятини ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатиши учун жалб этиладиган чет эллик мутахассисларга кўп марталик визалар белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларни давлат божлари ундирилмасдан вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 январдаги ПФ-6146-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон)
11. Агентликка биологик намуналарни тўплаш учун махсус мосламалар ва бошқа товарларни харид қилиш учун тўғридан-тўғри импорт шартномалари, шунингдек, тадқиқотлар (допинг-тестлар) ўтказиш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаларини тендер савдолари ўтказмасдан тузиш ҳуқуқи берилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан 2023 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар 2-иловага мувофиқ киритилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон)
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПҚ-5057-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 07/21/5057/0300-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 январдаги ПҚ-3457-сонли қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисида» 2013 йил 3 июлдаги ПҚ-1994-сонли қарори:
«Белгилансинки, Спорт тиббиёти маркази спортчиларнинг — мамлакат терма жамоалари аъзоларини мусобақаларга тиббий-биологик ва тиббий-психологик тайёргарлигини таъминловчи бош тиббиёт муассасаси ҳисобланади.»;