1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув;
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни ҳар томонлама таҳлил қилиш, сифатли ва холисона баҳолаш, айниқса меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшлар, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб амалиётга жорий этилсин:
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг шакли 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш учун маълумотларни шакллантириш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни ташкил этиш схемаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикаси 4-иловага мувофиқ.
2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили:
1 июлгача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот баланси ишлаб чиқилишини;
1 сентябргача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг кейинги календарь йил учун прогноз балансини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришни прогноз балансини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органларига қуйидаги аниқ топшириқларни назарда тутсинлар:
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансининг прогноз параметрларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини такомиллаштириш ва уларга тузатишлар киритиш.
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот ва прогноз балансларининг ижроси мониторинги, таҳлили, баҳоланиши тизимини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси:
бир ой муддатда — 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тақдим этиладиган маълумот шаклларини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқлаб, мутасадди вазирликлар ва идораларга юборсинлар;
2018 йилнинг 1 февралигача бўлган муддатда — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, 2018 йилдан бошлаб меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ягона идоралараро компьютерлаштирилган ахборот тизимини жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлигининг анкета материалларини қайта ишлаш бўйича махсус компьютер дастурини янгилаш бўйича таклифлар киритсинлар.
6. Вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитасига 2 ва 3-иловалардаги схемалар ва тасдиқланган шакллар асосида маълумотлар ўз вақтида тақдим этишни;
аҳоли бандлигини таъминлаш, биринчи навбатда, меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи меҳнатга лаёқатли ёшларни ишга жойлаштириш ҳудудий ва тармоқ дастурлари кўрсаткичларини шакллантиришда меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансида назарда тутилган параметрлар ҳисобга олинишини таъминласинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг прогноз балансига мувофиқ ҳолда ишлаб чиқилган аҳоли бандлигини таъминлаш дастури лойиҳасини ҳар йили 1 октябргача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 22 декабрь,
1011-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш баланси
Юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар сони (давлат рўйхатидан ўтганлар). Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун амалдаги вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқароларининг ўртача йиллик сони
Давлат солиқ қўмитаси
1 апрелга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
Чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг йиллик ўртача сони.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1 майга қадар
Давлат статистика қўмитаси
6.
Уй бекалари ва ихтиёрий равишда ишлашни хоҳламайдиганлар, шунингдек, кўчар ва кўчмас мулкдан даромад олувчиларнинг йиллик ўртача сони.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1 майга қадар
Давлат статистика қўмитаси
7.
Ишга жойлаштиришга муҳтож банд бўлмаган аҳоли.
Ишсиз сифатида расмий рўйхатдан ўтганлар.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1 майга қадар
Давлат статистика қўмитаси
8.
Ишга жойлаштирилган муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган шахслар ҳақида маълумот.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
1 июнга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги
9.
Таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш ҳақида маълумот.
Таълим муассасалари битирувчиларидан ўқишни давом эттираётганлари ҳақида маълумот.
Халқ таълими вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
1 июнга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
10.
Ташкил этилган иш ўринлари ҳақида туман(шаҳар)лар ва йўналишлар (тармоқ) бўйича маълумот.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1 июнга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги
11.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари ҳисобот баланси.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Давлат статистика қўмитаси
1 июлга қадар
Вазирлар Маҳкамаси
II. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини ишлаб чиқиш
12.
Охирги 5 йиллик динамикаси:
асосий ёш тоифалари бўйича доимий аҳоли сони;
юридик ва жисмоний шахслардаги ёлланма ишчиларнинг йиллик ўртача сони;
янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги ишловчилар сони;
янги ташкил этилган ва фаолияти тугатилган корхоналардаги иш ўринлари сони (фермер хўжаликларисиз).
Давлат статистика қўмитаси
1 июлга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
13.
Давлат, тармоқ, ҳудудий, инвестиция ва бошқа дастурларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган янги иш ўринлари ҳақидаги прогноз кўрсаткичлар.
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
14.
Меҳнатга лаёқатли ёшдаги таълим олувчилар сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.
Касб-ҳунар таълими йўналишлари битирувчилари сони ҳақида таълим муассасалари бўйича маълумот.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
15.
Ёшга доир ва ногиронлик пенсиясига чиқувчи шахслар сони ҳақида маълумот.
Ишловчи пенсионерлар сони ҳақида маълумот.
Ишловчи имтиёзли пенсионерлар сони ҳақида маълумот.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
16.
Фермер хўжаликлари ва ажратилган ер участкалари сони ҳақида маълумот.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
17.
Давлат ижтимоий суғурта бадалини тўловчи шахслар сони ҳақида маълумот.
Давлат солиқ қўмитаси
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
18.
Кўрсатилган даврда банкротлик ва хўжалик юритувчи субъектларни қайта ташкил этиш натижасида бўшаб қоладиган ишчилар сони ҳақида маълумот.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
19.
Мамлакатдан кетган ва мамлакатга қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари сони ҳақида маълумот.
Давлат божхона қўмитаси,
Ички ишлар вазирлиги
1 апрелга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
20.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари динамикаси, ушбу субъектларда иқтисодиёт соҳалари бўйича бандларнинг ўртача сони (5 йиллик динамикаси).
Давлат статистика қўмитаси
1 июнга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
21.
Тармоқлар, иқтисодиёт соҳалари ва ҳудудлар бўйича маҳсулот ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажми индекслари
Иқтисодиёт вазирлиги
1 июнга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
22.
Туман ва шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий прогноз кўрсаткичлари.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
1 майга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини ишлаб чиқишни
ташкил қилиш схемаси
Босқичлар
Тадбирлар
Муддатлар
Ижроси учун масъуллар
I. Маълумотлар базасини шакллантириш тадбирлари
I босқич
Тақдим этиладиган идоравий маълумотлар шаклларини ишлаб чиқиш, таҳрир қилиш ва тасдиқлаш ҳамда вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликларига йўллаш.
ҳар йили 1 мартга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
II босқич
Мазкур қарорнинг 4-иловаси билан тасдиқланган методикага мувофиқ бандлик ва меҳнат бозорини чуқур ўрганиш натижалари асосида кўрсаткчиларни шакллантириш.
ҳар йили 1 мартга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
III босқич
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва Иқтисодиёт вазирлигига тасдиқланган шаклларга мувофиқ маълумотларни киритиш.
ҳар йили 1 июнга қадар
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
II. Ҳисобот балансини ишлаб чиқиш тадбирлари
IV босқич
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш ҳисобот балансини мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ тасдиқланган шаклга асосан ишлаб чиқиш.
ҳар йили 1 июлга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
III. Прогноз балансини ишлаб чиқиш тадбирлари
V босқич
Тақдим этилган маълумотларнинг таҳлили асосида Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ кейинги йил учун ишлаб чиқиш.
ҳар йили 20 августга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси
VI босқич
Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар ва туманларнинг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
ҳар йили 1 сентябрга қадар
Иқтисодиёт вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
VII босқич
Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз балансининг тасдиқланган параметрларига мувофиқ мазкур қарорнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ туман (шаҳар)лар бўйича кейинги йил учун прогноз балансини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
ҳар йили 1 октябрга қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
IV. Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштиришнинг ҳисобот ва прогноз балансини амалда қўллаш
VIII босқич
Меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ ҳолда туман(шаҳар)лар ва тармоқлар бўйича прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури параметрларини шакллантириш.
ҳар йили 1 октябрга қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари
IX босқич
Прогноз даври учун аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
ҳар йили 1 октябрга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, вазирликлар ва идоралар
X босқич
Ҳудудлар ва тармоқларнинг аҳоли бандлигини таъминлаш дастури, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш прогноз баланси кўрсаткичларига мувофиқ аҳолини, биринчи навбатда, меҳнатга лаёқатли ёшдаги ва меҳнат бозорига илк бор кириб келувчи ёшлар бандлигини таъминлаш.
ҳар йили, ҳар ойда –бандлик ҳолати таҳлили
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш
МЕТОДИКАСИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш, методикаси (кейинги ўринларда Методика деб аталади) ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли сонини ҳудудлар бўйича ҳисоблаб чиқиш, аҳоли бандлиги бўйича ўрганиш ва меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш тартибини белгилайди, шунингдек, мазкур методика халқаро стандартларга мувофиқ шаклланадиган статистик методология ҳисобланиб, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш ва ҳисоблаб чиқиш, ҳамда ҳар бир навбатдаги календарь йилга банд аҳоли сонини баҳолаш учун қўлланади.
2. Ишга жойлаштиришга муҳтож, банд бўлмаган аҳоли сони ва меҳнат ресурслари балансини ҳисоблаб чиқишда идоравий статистик маълумотлар ва бандлик масалалари бўйича ўрганишлар натижаларидан фойдаланилади.
3 . Ушбу Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳоли (ишсизлар) — қонун ҳужжатларига мувофиқ расман ишсиз сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар, шунингдек, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирувчи машғулотга эга бўлмаган, мустақил равишда иш изловчи ва бундай иш таклиф этилса, ишга жойлашишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли ёшдаги вақтинча меҳнат билан банд бўлмаган шахслар;
расмий равишда рўйхатга олинган ишсизлар — 16 ёшдан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олиш ёшигача бўлган, меҳнат органларида иш қидирувчи, ишлашга, касб бўйича тайёргарликдан ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга тайёр шахс сифатида рўйхатга олинган шахслар;
меҳнат билан банд бўлган фуқаролар:
а) ёлланиб ишлаётганлар, шу жумладан ишларни тўлиқ бўлмаган иш вақти мобайнида ёки уйда иш ҳақи олиб бажараётган, шунингдек, ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган фуқаролар;
б) касаллик, таътил, қайта тайёргарлик, малака ошириш, ишлаб чиқаришнинг тўхтаб туриши туфайли, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ вақтинчалик ишда бўлмаган ходим учун иш жойи сақланиб қоладиган бошқа ҳолатларда иш жойида вақтинчалик бўлмаган фуқаролар;
в) ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган фуқаролар;
г) ўзини мустақил равишда иш билан таъминловчи фуқаролар, жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчилар, ҳунармандлар, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар, ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчилар;
д) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, жумладан, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати қўшинларида хизматни, шунингдек, муқобил хизматни ўтаётган фуқаролар.
(3-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
е) нодавлат нотижорат ташкилотларида, шу жумладан, ўз фаолиятини қонунчиликка мувофиқ амалга ошираётган диний ташкилотларда ишловчилар;
иқтисодий фаол аҳоли — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар ва ишсизлар;
иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли — меҳнат билан банд деб ҳисобланмайдиган шахслар, шу жумладан:
ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олаётган ўқувчилар ва талабалар;
уй бекалари ва болаларни парвариш қилиш билан банд бўлган ишламаётган аёллар;
ихтиёрий равишда меҳнат билан банд бўлмаган шахслар;
меҳнат ресурслари — меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги меҳнат билан банд бўлган шахслар;
меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга лаёқатли аҳоли — ишламаётган биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларидан ва ёшига кўра имтиёзли шартларда пенсия олувчи шахслардан ташқари, меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар);
меҳнат ресурслари баланси — меҳнат ресурслари сони ва таркиби мавжудлигини ҳамда уларни меҳнат билан банд бўлган фуқаролар, ишсизлар ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли бўйича тақсимланишини акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими.
4. Ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган шахслар (ишсизлар) сони меҳнат ресурслари сонидан меҳнат билан бандлар сонини ва иқтисодий фаол бўлмаганлар сонини чиқариб ташлаган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
U = LR — E — EIP, бунда:
U — ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган шахслар (ишсизлар);
LR — меҳнат ресурслари;
E — меҳнат билан банд бўлган фуқаролар;
EIP — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли.
5. Меҳнат ресурслари сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли сони ва меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик ва катта ёшдаги ишловчилар сони йиғиндиси сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
6. WAPM сони меҳнатга лаёқатли ёшдаги аҳоли (16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркаклар ва 16 ёшдан 55 ёшгача бўлган хотин-қизлар) сонидан меҳнатга лаёқатли ёшдаги I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек, имтиёзли шартларда пенсия олаётган меҳнатга лаёқатли ёшдаги шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан аниқланади:
Ip — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари;
PP — бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.
WTP — статистика органлари ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълумотлари.
7. Меҳнат билан бандлар сони қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
E = EOs + EIs + LM, бунда:
Eos — иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан бандлар;
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар;
LM — мигрант меҳнатчилар — чет элларда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эллардаги Ўзбекистон Республикаси ваколатхоналарида ишловчилардан ташқари.
Ахборот манбаи:
Eos — статистика органлари маълумотлари;
EIs — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари;
LM — ички ишлар, божхона органларининг ҳамда меҳнат органлари томонидан бандлик масалалари бўйича ўтказиладиган ўрганишларнинг маълумотлари.
8. Иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар сони давлат статистика ҳисоботи, давлат ижтимоий суғурта бадали тўловчиларнинг давлат солиқ ҳисоби ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотлари бўйича аниқланади.
9. Иқтисодиётнинг расмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар жумласига қуйидагилар киради:
давлат ижтимоий суғурта бадали тўлови бўйича корхона, муассаса ва ташкилотларнинг солиқ ҳисоботларида қайд этилган шахслар;
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғурта бадали тўловидан озод этилган ташкилотлар ходимлари;
якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжалиги аъзолари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар, қорамол ўстириш билан банд бўлган ва шахсий ёрдамчи хўжаликларда ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотларини сотиш билан банд бўлганлар, ҳамда давлат ижтимоий суғурта бадали тўловини мажбурий ёки ихтиёрий равишда амалга ошираётган шахсий ёрдамчи хўжаликларда бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан банд бўлганлар.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон)
давлат ижтимоий суғурта бадали тўламасдан ҳақиқатда деҳқон хўжаликларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган деҳқон хўжаликлари аъзолари;
уйда пулли хизматлар кўрсатиш бўйича меҳнат муносабатларини расмийлаштирмаган тадбиркорларда (энагалар, уй хизматчилари, уй ошпазлари, автомобиль ҳайдовчилар, қоровуллар ва бошқалар) ёлланиб ишлаш билан мустақил банд бўлган шахслар;
тадбиркорларга ёлланиб ишловчи шахслар, шу жумладан уларнинг оила аъзолари ҳамда давлат ижтимоий суғурта бадали тўловисиз ва меҳнат муносабатлари расмийлаштирилмаган жисмоний шахслар (қурувчилар, юк ташувчилар, фаррошлар, ишчилар ва бошқалар).
10 сотих ер майдонида шахсий ёрдамчи хўжалигини юритиш учун фойдаланиладиган уй хўжалиги бошқарувидаги ер майдонининг мавжудлиги.
12. Иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан банд бўлганлар сони мазкур методиканинг иловасига мувофиқ бир йилда тўрт маротаба меҳнат органлари томонидан ўтказиладиган бандлик масалалари бўйича танлаб ўрганишлар (кейинги ўринларда ўрганиш деб аталади) асосида аниқланади.
13. Ўрганиш маълумотлари асосида иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан банд аҳоли сонини аниқлаш учун:
а) иқтисодиётнинг норасмий секторида мазкур методиканинг иловасига мувофиқ фаолиятнинг тегишли турлари билан шуғулланувчи шахслар сонининг меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўраб чиқилганларнинг умумий сонидаги салмоғи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
RDIi = NIi : NI * 100, бунда:
RDIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар салмоғи;
NIi — иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи сўраб чиқилганлар сони;
NI — меҳнатга лаёқатли ёшдаги сўралганлар сони, ҳаммаси;
б) олинган салмоқ кўрсаткичи бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчи аҳоли сонининг ҳисоби қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EIsi = WAP * RDIi : 100, бунда:
EIsi — иқтисодиётнинг норасмий секторида иқтисодий фаолиятнинг тегишли тури билан шуғулланувчилар сони;
в) иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандларнинг умумий сонини аниқлаш учун иқтисодий фаолиятнинг ҳар бир тури бўйича иқтисодиётнинг норасмий секторида иш билан бандлар сони тўғрисидаги маълумотлар жамланади:
EIs = Σ1i EIsi,1, бунда:
EIs — иқтисодиётнинг норасмий секторида меҳнат билан бандлар сони, ҳаммаси.
14. Меҳнат ресурсларини ҳисоблаб чиқишда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетган шахслар сони ҳисобга олинади. Уларнинг сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элларга кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳисобга олишни такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 15 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Схема бўйича, қуйидагиларни ўз ичига олувчи интеграциялашган ахборотлар модули асосида аниқланади:
а) чет элга кетганларнинг сони ва мақсади тўғрисида божхона декларациясининг такомиллаштирилган шакли асосидаги ҳар чораклик статистика ҳисоботи маълумотлари;
б) аҳоли ҳисобини юритиш бўйича ички ишлар органлари маълумотлари;
в) меҳнат фаолиятини чет элда амалга ошириш учун фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилган рухсатномалар маълумотлари;
г) чет элдаги консуллик муассасаларидан олинган маълумотлар;
д) уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар.
15. Иқтисодий фаол аҳоли сони қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EP = U + E, бунда:
EP — иқтисодий фаол аҳоли.
16. Иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли қуйидаги формула бўйича аниқланади:
EIP = PS + IW + VUP, бунда:
EIP — иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли;
PS — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётган ўқувчилар ва талабалар;
VUP — меҳнат органлари томонидан меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар маълумотлари.
17. Мустақил равишда иш қидираётганлар сони ишга жойлаштиришга эҳтиёж сезадиган аҳолининг ҳисобланган сонидан ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича туман ва шаҳарлар Бандликка кўмаклашиш марказларида расман ишсизлар сифатида рўйхатдан ўтказилган шахслар сонини чиқариб ташлаш йўли билан қуйидаги формула бўйича аниқланади:
3-боб. Аҳолининг меҳнат билан бандлигини ўрганиш тартиби
19. Аҳолининг иш билан бандлигини ўрганиш танлаб олинган уй хўжаликлари аъзоларидан сўровнома ўтказиш йўли билан мазкур методиканинг иловасига мувофиқ амалга оширилади.
20. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказиш Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) марказлари ходимлари томонидан ҳамда зарурат бўлган ҳолатларда Бандликка кўмаклашиш жамғарма маблағлари ҳисобига тўлов шартнома асосида Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази ва бошқа ташкилотларнинг махсус тайёрланган мутахассисларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
21. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган махсус анкета сўровномаси орқали амалга оширилади.
22. Уй хўжаликлари бўйича сўровнома ўтказишнинг сифати учун жавобгарлик уй хўжаликлари бўйича сўровни ўтказган ходимга юкланади.
23. Сўровнома ўтказиш, маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари томонидан қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
уй хўжаликлари бўйича анкета сўровномаси ўтказиш — бир йилда тўрт маротаба (ҳар чоракда);
маълумотлар базасини шакллантириш — ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги анкета сўровномаси ўтказиш ойининг 1-кунигача;
анкета сўровномаси натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш — ҳисобот чорагининг охирги ойидан кейинги анкета сўровномаси ўтказиш ойининг охиригача;
ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотнома ва жадвалларни тайёрлаш — ҳисобот давридан кейинги ойнинг 3-кунигача.
4-боб. Меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш
24. Мазкур методикага мувофиқ ишлаб чиқилган маълумотлар ва ҳисоб-китоблар асосида меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари томонидан ишлаб чиқилади.
25. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар чоракда шакллантирилади.
26. Баҳолаш (ҳисоб-китоб) баланси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, зарур ҳолатларда иш ўринлари ташкил этиш параметрларига тузатишлар бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади.
27. Меҳнат ресурсларининг ҳисобот баланси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда ҳар йили ишлаб чиқилади.
28. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда келгуси даврга (мақсадга қараб — 1, 5, 10 ва ҳоказо йилгача) ишлаб чиқилади.
29. Меҳнат ресурсларининг прогноз баланси ишлаб чиқишда қуйидагилар ҳисобга олинади:
меҳнат ресурслари сонини ва иқтисодий фаол бўлмаган аҳоли турли тоифаларини (ўқувчилар, 3 ёшгача бўлган бола парвариши бўйича таътилда бўлган аёллар ва бошқалар) шакллантирадиган келгусидаги демографик жараёнлар динамикаси;
ишга жойлаштиришга муҳтож бўлган меҳнат билан банд бўлмаган аҳолининг (ишсизларнинг) амалдаги ва кутилаётган сони;
ишлаётганлар сонининг белгиланган параметрлари, иш билан бандликнинг ўсиши ва инвестиция дастурлари, тармоқлар ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг мўлжалланган натижалари муносабати билан иш билан бандликнинг ўсиши ва унинг таркибий ўзгариши;
касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштириш;
меҳнат ресурслари, аҳоли бандлиги ва ишга жойлаштириш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ таълим муассасаларида кадрларни касбга тайёрлаш йўналишларини қайта ихтисослаштиришни такомиллаштириш.
30. Меҳнат ресурсларининг прогноз балансидан ҳудудларнинг демографик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишга эҳтиёжларни ва келгусида ҳудудий аҳолини бандлиги дастурлари параметрларини аниқлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини ишлаб чиқиш ҳамда ишга жойлаштиришга муҳтож, меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисоблаш методикасига ИЛОВА
Бандлик масалалари бўйича уй хўжаликларини бандлик масалалари юзасидан танлаб ўрганишларни ўтказиш
тартиби
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Тартиб банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаш учун маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқаролар сонини аниқлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бандлик масалалари бўйича уй хўжаликларини танлаб ўрганишларни (кейинги ўринларда ўрганиш деб аталади) ташкил этиш ва ўтказиш механизмини белгилайди.
Ўрганишни ўтказиш тартиби Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) тавсияларига асосланади.
Ўрганиш асосида меҳнат ресурсларининг баҳолаш (ҳисоб-китоб), ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқароларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.
2. Ушбу Тартибда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
уй хўжалиги — ўз даромадларини бутунлай ёки қисман бирлаштириш умумий хўжалик юритувчи бирга яшайдиган шахслар йиғиндиси. Бунда уй хўжалиги аъзоларининг яқин қариндошлик алоқалари мавжудлиги талаб этилмайди.
анкета — уй хўжаликларининг бандлик масалалари тўғрисидаги маълумотларни олиш учун аниқ белгиланган саволлар рўйхатини ўз ичига олган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжат;
интервьюер — ўрганиш жараёнида танлашга тушган уй хўжаликларининг аъзоларидан сўров (интервью) ўтказадиган ҳудудий меҳнат органлари ходими;
уй хўжалиги бошлиғи — уй хўжалиги аъзолари хоҳиши бўйича танланади. Бунда, уй хўжалиги бошлиғи энг ёши катта аъзоси ёки хўжалик юритувчи ёхуд уй хўжалигига энг кўп даромад келтирувчи аъзоси бўлиши мумкин;
респондент — интервью саволларига жавоб берадиган ўрганилаётган уй хўжалиги аъзоси. Респондент уй хўжалигининг бошлиғи ёки бошқа энг кўп маълумотга эга аъзоси бўлиши мумкин.
3. Ўрганиш ҳар чоракда (март, июнь, сентябрь, декабрда) ўтказилади.
4. Ўрганиш жараёнида уй хўжаликлари кузатув бирликлари ҳисобланади. Уй хўжаликларининг 15 ёшдан ошган аъзолари кузатув объектлари ҳисобланади.
5. Ҳар бир уй хўжалигида ўрганиш жараёнида мазкур манзилда доимий истиқомат қилувчи, жумладан, сўров ўтказилаётган пайтда доимий яшаш манзилидан ташқарига вақтинчалик чиққан, Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган, тиббиёт муассасаларида даволанаётган, туризм сафарларида саёҳат қилаётган, бошқа шаҳарда таълим олаётган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида даромад олиш мақсадида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахслар ҳисобга олинади.
6. Уй хўжаликлари таркибида суд қарорига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўтаётган шахслар ҳисобга киритилмайди.
2-боб. Ўрганишни танлашни шакллантириш
7. Ўрганиш махсус танлаш орқали танланган уй хўжалиги аъзоларидан сўров ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
8. Уй хўжаликлари бўйича сўров ўтказиш ҳар чорак сўнгги ойининг иккинчи ўн кунлигида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари томонидан ҳар чоракда ўтказилади.
9. Сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини саралаш ҳар бир туман (шаҳар) бўйича маълумотларнинг намунавийлигини таъминлайдиган ҳар бир туман (шаҳар) бўйича пропорционал танлашда 0,3% дан кам бўлмаган қамраб олиш орқали амалга оширилади.
10. Ўрганиш натижалари намунавий бўлиши лозим:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида — ҳар бирида аниқлиги 95 фоизгача;
кузатув объектлари бўйича — танлашнинг жами йиғиндиси бўйича аниқлиги 90 фоизгача;
аҳоли пункти турлари (шаҳар, қишлоқ ва бошқалар) бўйича — аниқлиги 90 фоизгача.
11. Уй хўжаликларини танлаш икки босқичда амалга оширилади, биринчи босқичда ҳар чоракда аҳоли пунктлари саралаб олинади, ушбу жараён ҳар уч ойда, бир йилда тўрт маротаба такрорланади. Аҳоли пунктларини саралаб олиш эҳтимоли ундаги мавжуд уй хўжаликлари (ёки аҳоли) сонига боғлиқ.
12. Саралашнинг биринчи босқичидан олдин олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларда жойлашган аҳоли пунктлари рўйхатдан чиқариб ташланади. Рўйхатдан чиқаришга сабаб ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳолининг республика умумий аҳолиси сонидаги салмоғи ҳисобланади.
13. Уй хўжаликларини саралаш танлашнинг иккинчи босқичида амалга оширилади. Меҳнат органларининг ҳудудий бошқармалари белгиланган тартибда барча уй хўжаликлари рўйхатини (манзил, уй хўжалиги бошлиғининг исми ва фамилияси) саралаб олинган аҳоли пунктлари бўйича электрон тарзда шакллантиради. Ушбу рўйхат асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уй хўжаликларини саралашнинг иккинчи босқичини амалга оширади ҳамда келгуси уч ойдаги ўрганишда фойдаланиладиган уй хўжаликлари рўйхатини шакллантиради.
14. Ҳар бир ўрганиш ўтказилганда танланганларнинг учдан бир қисми янгиланади: ҳар бир кетма-кет ўрганишда ўрганилган уй хўжаликларининг учдан икки қисми сақланади, учдан бир қисми эса янгиланади.
3-боб. Ўрганишни ташкил этиш
15. Ўрганишни методологик таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
ўрганишларни ўтказишда ўз-ўзини бошқариш органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
тўлдирилган анкеталарни бирламчи назорат қилади ва кодлаштиради.
4-боб. Ўрганиш анкетаси
19. Ўрганиш анкетаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланган давлат ва рус тилларидаги (зарур ҳолатларда қорақалпоқ тилида) савол ва жавоб вариантлари мавжуд анкета;
зарурат бўлганда Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари ҳамда Бандликка кўмаклашиш марказларининг бошқа ходимлари.
22. Сўровнома интервьюернинг маршрут варақасида қайд этилган уй хўжаликаларида бевосита бўлиш йўли билан амалга оширилади.
23. Ахборотлар тўплами фақат интервьюерлар томонидан маълумотларни анкетага киритиш йўли билан шакллантирилади.
24. Барча кузатув бирликлари бўйича анкета саволларига жавоблар уй хўжалиги бошқа аъзоларининг бандлигини аниқлашда ўзини ваколатли ҳисоблайдиган 18 ёшдан кичик бўлмаган уй хўжалиги аъзосидан олинади.
25. Интервьюерлар уй хўжаликларига ташриф буюрганда қуйидагиларни амалга оширади:
ташриф варақасини тўлдиради;
анкетага мувофиқ ёши белгиланган шахслар билан сўровлар ўтказади ҳамда респондентларнинг жавобларини анкета бланкаларида қайд этади;
жавобларнинг бирламчи мантиқий назоратини (турли саволларга жавоблардаги аниқ қарама-қаршиликларни аниқлашни) амалга оширади;
ташрифлар давомида тўлдирилган анкета ва карточкаларни ҳар икки кунда бир маротаба Бандликка кўмаклашиш маркази директорига топширади.
интервьюерлар гуруҳи ишларини бошқаради ва улар учун белгиланган иш ҳажмининг бажарилишини назорат қилади;
интервьюерлардан анкеталарни қабул қилади ва тўлдирилган анкеталарнинг тўлиқлиги ва сифатини назорат қилади;
ташрифларни танлаб назорат қилади;
тўлдирилган анкеталар учун кўчириш далолатномаси тузади ва имзолаб туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази директорига ёки унинг ваколатли вакилига топширади.
27. Сўровнома ўтказиш жараёнида зарурат бўлган респондентларга анкетанинг алоҳида саволлари бўйича тушунтиришлар беради. Бунда тушунтиришлар асосланган бўлиши шарт.
7-боб. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш ва улардан фойдаланиш
28. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш анкетада акс эттирилган шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланишни тақиқловчи шартлар бўйича амалга оширилиши шарт.
29. Ўрганиш натижаларини қайта ишлаш анкета сўровларига олинган шахсий маълумотларнинг анонимлигини таъминлаш шартларида амалга оширилади.
30. Анкета сўровнома маълумотлари Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари ходимлари томонидан махсус компьютер дастурига қуйидагиларни таъминлаган ҳолда киритилади:
31. Ахборот тизимидаги маълумотлар уй хўжалигининг ҳар бир аъзоси бўйича зарур демографик ва бандлик мақоми кўрсаткичларини ўзида акс эттирган маълумотлар ҳисобланади.
32. Ўрганиш натижалари бўйича ахборот-таҳлилий ишлар ҳудудлар бўйича таҳлилий ҳисобот ва тезкор балансларни шакллантириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга оширилади.
33. Ўрганиш натижаларидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланилади.
34. Ташриф давомида тўлдирилган анкета ва карточка бланкалари Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармаларида беш йил мобайнида сақланади ва ушбу муддат тугагач белгиланган тартибда йўқ қилинади.
36. Ўрганишлар ўтказиш мобайнида олинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва сифатлилигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари томонидан уй хўжаликларига ташриф буюрган ҳолда текширувлар амалга оширилади, бунда ҳар чоракда ўрганиш ўтказилган уй хўжаликларининг қарийб 5 фоизи текширилади.
37. Жойларда ўрганишлар ўтказишни мувофиқлаштириш Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бандлик бош бошқармалари томонидан амалга оширилади.
38. Туман (шаҳар) ҳудудларида ўрганишларни ташкил этиш ва ўтказиш учун шахсий жавобгарлик туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари директорларига юкланади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобга олиш методикасини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 24 майдаги 106-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 32-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарори 1-иловасининг 37-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-сон қарори 1-иловасининг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 28-модда).
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПФ-5052-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3001-сон қарори)» 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сон қарори иловасининг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда).