Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг
7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Газни ҳисобга олиш приборлари эксперт текширувидан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов, прокуратура органлари, ёхуд суднинг қарори ёки ажримига асосан ечиб олиниши мумкин.».
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.