1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Юридик шахслар. Тижорат ташкилотлари. Нотижорат ташкилотлари;
2.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
2018 йилда металл парчаларини тайёрлаш, қора металлар прокатини ишлаб чиқариш ва фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Қора металл парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи металлургия корхоналари ишлаб чиқариш қувватларини хом ашё билан янада тўлиқ таъминлаш, шунингдек, иккиламчи ресурслардан самарали фойдаланиш хамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш, уларни ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш ҳажмларини ошириш мақсадида:
1. 2018 йилда:
қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва фойдаланиш баланси 1-иловага* мувофиқ;
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган қора металлар прокатини тайёрлаш ва сотиш баланси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
«Ўзметкомбинат» АЖ томонидан ишлаб чиқарилган қора металлар прокатини ажратиш (етказиб бериш) фақат биржа савдолари орқали, шу жумладан, аввал қабул қилинган қарорларда металл прокатини тўғридан тўғри шартномалар бўйича ҳамда белгилаб қўйилган нархларда етказиб бериш назарда тутилган объектлар орқали амалга оширилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар]
биржа савдоларида сотилмаган қора металлар прокати ҳажмлари биринчи марта савдога қўйилган пайтдан бошлаб бир ой давомида биржа савдоларига такроран қўйилиши лозим, унга талаб бўлмаган тақдирда эса тўғридан тўғри шартномалар бўйича белгиланган тартибда экспортга сотилиши мумкин бўлади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.01.00 Умумий қоидалар]
ўзининг қуюв цехларига эга корхоналар томонидан қора металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, топшириш, шунингдек, фойдаланиш бўйича 2018 йилги прогноз топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси томонидан тасдиқланади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим ва тиббиёт муассасалари олдига қора металл парчалари, чиқиндиларини тайёрлаш ва топшириш вазифаларини қўйиш тақиқланади;
корхоналарнинг банкротлиги, тугатилиши, реконструкция ва модернизация қилиниши давомида ҳисобдан чиқариладиган жисмоний ва маънавий эскирган ускуналар хамда металл конструкциялари мажбурий тартибда «Ўзметкомбинат» АЖга қора металл парчалари ва чиқиндилари сифатида эркин (келишилган) нархларда топширилиши лозим бўлади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси (А.С. Султонов):
икки ҳафта муддатда 1- ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқланган баланслар параметрларини ойма-ой бажариш жадвалларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
хар ой асосида тасдиқланган балансларнинг асосий параметрлари бажарилишини, зарур ҳолларда, металлургия корхоналарининг ишлаб чиқариш қувватларини хом ашё билан янада тўлиқ таъминлаш хамда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг металл прокатига бўлган талаб-эҳтиёжини қондириш юзасидан қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги (Б.А. Ходжаев) Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси билан биргаликда хар чорак асосида, 3-иловага* мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси бўйича металл прокатининг ресурс базаси, уни ишлаб чиқариш ва сотиш йиғма кўрсаткичлари таҳлилларини ўтказиб, кейинчалик бу ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплексига тақдим этсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3277-сонли қарори 5-бандининг тўртинчи хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қора ва рангли металл парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш, сақлаш, эҳтиётлаш ва топшириш тартиби тўғрисида» 1999 йил 5 февралдаги 49-сонли қарори 1-иловаси 15-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев ва «Ўзметкомбинат» АЖ бошқаруви раиси А.Х. Хурсанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 декабрь,
ПҚ-3438-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 07/17/3438/0424-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.07.2023 й., 06/23/109/0469-сон; 04.06.2024 й., 06/24/85/0396-сон)