1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.18.00.00 Умумий овқатланиш / 09.18.02.00 Умумий овқатланиш соҳасини бошқариш ва назорат қилиш.Истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш.]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб этиш, ички истеъмол бозорида сифати паст, одамлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи товарлар сотилишига йўл қўймаслик устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, аҳолининг ҳуқуқий ва истеъмол маданиятини оширишга доир ишларни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.19.00.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш / 09.19.03.00 Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш. Маиший хизматлар]
1. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмалари томонидан Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:
аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
ички бозорда сотилаётган истеъмол товарларининг зарур сифатини ва хавфсизлигини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш мониторингларини ўтказиш;
аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини яратишда давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш.
Ички бозорда сотиладиган истеъмол товарларининг зарур сифатда бўлишини ва хавфсизлигини ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан мониторинг олиб бориш истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатли давлат органлари билан биргаликда тасдиқланган Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси режалари асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 6 августдаги 171-сонли қарорига мувофиқ еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 32-сон, 271-модда)
2. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппаратининг 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тузилмаси тўғрисидаги;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.11.00 Товарлар сотишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
бир ой муддатда туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ҳамда икки ой муддатда – ҳудудий ва республика конференцияларини ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.02.00 Ҳоким]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари конференцияларини ўтказишга доир ташкилий масалаларни ҳал этишда зарур ёрдам кўрсатсинлар.
Белгилансинки, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ижро этувчи аппарати, туман, шаҳар жамиятлари, шунингдек уларнинг ҳудудий бирлашмалари ижро этувчи аппаратларининг таъминоти ҳар ойлик аъзолик бадаллари ҳисобига амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.02.00.00 Рақобат тўғрисида қонунчилик. Табиий монополиялар / 09.02.02.00 Монополия фаолияти. Рақобатли сиёсат]
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Белгилансинки, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги Низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига хўжалик юритувчи субъектларга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қуйидаги қўпол равишда бузилишлари учун олдиндан ёзма кўрсатма бермасдан жарима солишига рухсат берилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
51. Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши натижасида тайёрловчи (бажарувчи, сотувчи) томонидан олинган маблағлар истеъмолчиларга қайтарилади ёхуд истеъмолчиларни аниқлаш мумкин бўлмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси республика бюджети даромадига олиб қўйилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотларига товарлар (ишлар, хизматлар) сифатини сертификатлаш ва экспертизадан ўтказиш натижалари тўғрисида ахборот олишда зарур ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ўзбекистон Республикасининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, санитария соҳасидаги қонун ҳужжатлари, давлат стандартлари ва сертификатлаш қоидалари талабларига риоя этилишини текшириш ишларига истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари вакилларини жалб қилсинлар;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.12.00 Савдо қоидалари]
истеъмолчиларнинг жамоат ташкилотлари тақдимномаларига кўра товарлар (ишлар, хизматлар)нинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини ўзларига қарашли лабораторияларда уларнинг имкониятларини ҳисобга олган ҳолда синовдан ўтказсинлар.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Идоралараро кенгаш билан биргаликда 2003/2004 ўқув йилидан бошлаб белгиланган тартибда республиканинг барча таълим муассасалари дастурларига истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ўрганиш бўйича махсус курсларни киритсинлар.
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.13.00.00 Суд ҳокимияти (шунингдек, 17.00.00.00га қаранг)]
адвокатлик идораларининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун халқаро молия ташкилотларининг грантларини жалб этишда кўмаклашсин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларига уларнинг уставдаги вазифаларини ҳал этишда кўмаклашсинлар ҳамда Федерация марказий аппаратини, ҳудудий бирлашмаларни, туман ва шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларини бир ой муддатда:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.06.00 Мулкий ёллаш (ижара). Умумий масалалар / 03.11.06.03 Бинолар ва иншоотлар, корхоналар ижараси]
ижара шартларида, ижара ҳақи ундирмасдан ва коммунал хизматларга имтиёзли тарифлар бўйича ҳақ тўлаган ҳолда хоналар билан;
ўз маблағлари ҳисобига мебель ва зарур техника воситалари билан таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.16.00.00 Алоқа / 09.16.04.00 Радио ва электр алоқа]
11. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари билан биргаликда:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг туман, вилоят ва республика конференциялари кенг ёритилишини таъминласинлар;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
телевидение ва радиоканалларда, даврий матбуот нашрларида «Истеъмолчи» рукни ташкил этилишини таъминласинлар, унда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолиятини, бу соҳадаги муаммолар ва камчиликлар ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларни, истеъмол маданиятини ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича анъаналарни кенг ва мунтазам ёритиб боришни назарда тутсинлар.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 28 ноябрь,
414-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига 1-ИЛОВА
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларининг ташкилий тузилмаси
* Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида
*) Доимий асосда ишлайдиган ходимларнинг умумий сони — 10 киши. Жамиятлар аъзолари ва иш ҳажми, шунингдек кириш ва ҳар ойлик аъзолик бадаллари кўпайишига қараб Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси марказий аппарат ходимлари сонини қайта кўриб чиқиши мумкин.
**) Эксперт кенгашларда махсус билимларга эга бўлган, турли вазирликлар, идоралар ва илмий-тадқиқот институтларидан таклиф этилган мутахассислар қатнашадилар.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 апрелдаги ПФ-4215-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 17-сон, 130-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 ноябрдаги 414-сон қарорига 5-ИЛОВА
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
I. Асосий қоидалар
1. Ушбу Низом «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги, «Жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун монополияга қарши фаолиятни амалга оширувчи давлат органи томонидан солинадиган жарималарни хўжалик юритувчи субъектларга қўллаш тартибини тасдиқлаш ҳақида» 1998 йил 26 августдаги 370-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
2. Низом Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ( кейинги ўринларда Жамғарма деб юритилади)нинг мақсади ва вазифаларини белгилайди, уни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини назарда тутади.
3. Жамғарма Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳузурида ташкил этилади.
II. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг мақсади ва вазифалари
4. Жамғарма жамоат бирлашмаларининг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги фаолиятининг иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитларини, кафолатларини ҳамда рағбатлантирилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.
5. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатининг жамият ҳаётидаги ролини кучайтириш;
ҳаракатнинг самарали фаолият кўрсатишини, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тадбирларнинг ривожлантирилишини ва амалга оширилишини қўллаб-қувватлаш.
III. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасини шакллантириш тартиби
6. Жамғарма истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан солинадиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказиладиган жарималарнинг 50 фоизи, шунингдек халқаро ташкилотларнинг, Ўзбекистон Республикасининг ҳам резидентлари, ҳам норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзоларининг манфаатдорлигини ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари аъзолари ташаббуси натижасида ва ташаббусига кўра аниқланган истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан жарима солинган тақдирда, олиб қўйиладиган ва Жамғармага ўтказиладиган маблағларнинг 35 фоизи уларнинг ҳисоб рақамларига йўналтирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 37-сон, 485-модда)
7. Жамғармага тушадиган маблағлар Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг махсус ҳисоб рақамида жамланади.
IV. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш
8. Жамғарма маблағларидан фақат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари фаолияти (тадбирлари) харажатларини маблағ билан таъминлашга қуйидаги мақсадли йўналишлар бўйича фойдаланилади:
жамоатчиликни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги муаммоларни ўрганиш бўйича мутахассисларни жалб этган ҳолда мониторинглар, ижтимоий тадқиқотлар ўтказиш;
истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига доир материалларни эълон қилиш, шарҳлар, ўқув-услубий қўлланмалар, плакатлар, буклетлар, даврий нашрларни ишлаб чиқиш, оммавий-ахборот воситаларида чиқишларни, ахборотларни, семинарларни, давра суҳбатларини ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга йўналтирилган бошқа тадбирларни ташкил этиш;
товарлар (ишлар ва хизматлар)нинг энг яхши ишлаб чиқарувчиларини аниқлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган танловлар, викториналар, олимпиадалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.
9. Жамғарма маблағларидан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.