Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги ПФ-5199-сон «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2006 йил 21 февралдаги 39-сонли буйруғи (рўйхат рақами 1551, 2006 йил 13 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 11-сон, 88-модда) билан тасдиқланган Супер элита, элита ва кейинги авлодларга мансуб уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун хўжаликлар ўртасида танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди
иккинчи хатбошисидаги «туман Фермерлар кенгаши» деган сўзлар «туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартириш «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.