а) биринчи хатбоши қуйидаги мазмундаги биринчи ва иккинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«99. Оддий почта жўнатмаси жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтари квитанцияси берилмасдан қабул қилинади, илова ҳужжатларига қўшимча ёзувлар ёзилмасдан жўнатилади ва адресатга тилхатсиз топширилади.
Рўйхатга олинадиган почта жўнатмаси ёки пул ўтказмасини қабул қилишда жўнатувчига почта-касса аппарати квитанцияси ёки квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилади. Квитанция дафтаридан олинадиган квитанция берилганда, квитанциянинг орқа томонида тақвим штемпели изи қўйилади. Рўйхат бўйича юридик ва жисмоний шахслардан қабул қилинган почта жўнатмалари ва пул ўтказмаларига битта квитанция берилади. Битта жўнатувчи томонидан жўнатиладиган, бир вақтда бир нечта рўйхат бўйича қабул қилинадиган почта жўнатмалари, пул ўтказмаларига битта умумий ёки ҳар бир рўйхатга алоҳида квитанциялар ёзилади.»;
«101. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан ўсимликлар ва ҳайвонлар карантини эълон қилинган жойларда сабзавотлар, мевалар, уруғлар, кўчатлар ва ўсимликлар, гўштдан қилинган тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари солинган посилкалар қабул қилинмайди. Бу ҳақдаги ахборот почта алоқаси объектларида жойлаштирилади.».
6. Қуйидаги мазмундаги 1041-банд билан тўлдирилсин:
«1041. Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, ҳарбий қисмлар томонидан жўнатиладиган, оғирлиги 20 граммгача бўлган оддий хатлари белгиланган намунадаги махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади.».
7. 157-банднинг иккинчи хатбошисида «хизматчиларга ва» деган сўзлардан кейин «резервчиларнинг ҳарбий йиғинларда қатнашиш даврида, шунингдек» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
8. 182-банд қуйидаги мазмундаги «ж1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«ж1) почта, курьерлик жўнатмаси ёки пул ўтказмасида адресатнинг манзили тўлиқ кўрсатилмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда;».
«йиғиш ва ов қилиш чекланган ёки вақтинчалик тақиқланган ўсимликлар ва ҳайвонлар — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тегишли тақиқлар ва чекловлар амал қилиши даврида.»;
«Маданий бойликлар бўлган почта, курьерлик жўнатмаларини жўнатишда, жўнатувчи почта алоқаси объектига Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Бадиий экспертиза бошқармасининг рухсатномасини тақдим этиши керак, бу рухсатнома почта, курьерлик жўнатмасининг ичига қўйилади.».
11. Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.12.2017 й., 10/17/2219-7/0412-сон)