toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2017
Ҳужжат 20.06.2011 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3180-сонли «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Узлуксиз таълим тизимининг муҳим бўғини — мактабгача ва ўрта умумий таълимни тўла кўламли ривожлантириш, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастури ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2004—2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантиришнинг Давлат умуммиллий дастурининг асосий принциплари ва устувор йўналишларини амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятининг муҳим мақсадли вазифаси деб ҳисоблансин.
Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;
умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;
идоравий бўйсунушидан ва муклчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;
идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;
тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ташкилий тузилмаси ва унинг ходимларнинг чекланган умумий сони 81 нафар, шу жумладан бошқарув ходимлари 61 нафар бўлган марказий аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг намунавий тузилмаси 3 — 5-иловаларга мувофиқ;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирига, зарурат бўлганда, вазирлик марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Давлат тест маркази билан биргаликда:
бир ой муддатда Халқ таълими тизими органлари ва ўқув юртларининг раҳбар ва педагог кадрлари аттестацияси тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин.
2005 йил 1 январгача бўлган муддатда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг раҳбар кадрларини, педагогика институтларининг раҳбарлари ва профессор-ўқитувчилар таркибини, шунингдек умумтаълим мактаблари раҳбарларини аттестациядан ўтказсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 8-иловага мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, шунингдек уларнинг айримларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 5 август,
372-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 августдаги 410-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 394-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тузилмаси


Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
4-ИЛОВА
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг тузилмаси


Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
5-ИЛОВА
Вилоят халқ таълими бошқармасининг намунавий тузилмаси


Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлик тизимига Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда идоравий мансуб бошқа муассасалар, корхоналар ва ташкилотлар киради.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари икки томонлама бўйсунишда бўладилар ва Вазирликка ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ҳисоб берадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
4. Вазирлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техника таъминоти, шунингдек Вазирлик тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирликка ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари, идоравий мансуб бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар юридик шахс ҳисобланадилар, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўладилар.
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш;
умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
ўқув-тарбия жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини, маънавий-маърифий тарбиялашнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, мамлакатнинг тараққиёти ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган миллий мустақиллик ғояларини амалга ошириш;
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга методик раҳбарлик қилиш;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодлари яратилиши ва нашр этилишини ташкил этиш;
идоравий мансуб таълим муассасаларида моддий-техник шарт-шароитларнинг янада мустаҳкамланишини таъминлайдиган норматив база яратиш, жамият ва давлат манфаатларини қониқтирадиган таълим сифати ва мазмунини ошириш;
тизимли асосда педагог кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни ташкил этиш, жамиятда таълим ходимларининг ижтимоий мақомини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
таълим муассасаларида болалар спорти ривожлантирилишини таъминлаш ва уларнинг спорт базасини мустаҳкамлаш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мақсади, вазифалари ва қоидаларини ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширишга йўналтирилган таълим тизимини ва унинг аниқ бўғинларини ривожлантиришнинг илмий асосланган прогнозларини ишлаб чиқади;
мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш учун давлат талабларини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим муассасаларидаги ўқув-тарбия жараёнига илмий-методик раҳбарликни амалга оширади;
таълим муассасаларида умумий ўрта таълим, профессионал педагогик таълим давлат стандартининг жорий этилишини таъминлайди;
умумтаълим, фундаментал, ижтимоий-гуманитар ҳамда умумий касб-ҳунар предметлари ва фанларини ўқитишнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, Вазирлик тизимидаги таълим муассасалари учун ўқув-методик ҳужжатларни тасдиқлаш ва чиқариш тартибини белгилайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқитишнинг илғор педагогик технологияларини, замонавий ўқув-методик комплексларини яратади ва ўқув-тарбия жараёнини дидактик таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
мактабгача таълимнинг, шу жумладан болаларни оила шароитларида тарбиялаш шароитларида ҳам, самарали психологик-педагогик методларини қидириб топиш ва жорий этишни амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларнинг, шу жумладан болалар туризми ва халқ ҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий этади;
болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг, ўқув-педагогик марказлар ва кабинетларнинг педагоглар жамоаларини ўқув-методик материаллар ва дарсликларни тезкорлик билан ишлаб чиқишга, янги педагогик технологияларни, барча турдаги таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга истиқболли ёндашувларни ишлаб чиқишга, илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муаммоларини ҳал этишга кенг жалб этишни таъминлайди;
ўсиб келаётган авлодни маънавий-маърифий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, халқ урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини ишлаб чиқади ва жорий қилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;
умумтаълим ўқув юртларини ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш бўйича ягона талабларни ишлаб чиқади, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактабларини замонавий мактаб парталари, ахборот технологиялари ва ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлашга танлов савдолари ўтказади;
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар билан биргаликда илғор педагогик тажрибани оммалаштириш ва жорий этишни таъминлайди;
Вазирлик тизими таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқ улуш қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорлигини амалга оширади;
иқтидорли болаларни аниқлаш ва ўқитишнинг методологиясини, психологик-педагогик ва ташкилий шарт-шароитларини яратади ҳамда маълумотлар банкини шакллантиради, иқтидорли болалар ва ёшлар мониторингини олиб боради;
Вазирлик тизимида хорижий тилларни фаол ўрганиш ҳамда уларни ўрганишнинг жадаллаштирилган методларини жорий этиш, давлат тилида луғатлар ва маълумотнома адабиётларни нашр этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқитувчиларнинг (ўқув фанлари ва соатлари бўйича) ўрин алмашиш тартибини белгилайди, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг синфдан ташқари фаолиятини тартибга солади;
умумтаълим муассасалари ўқувчиларининг билимларини баҳолашнинг рейтингли тизимини, педагог кадрлар тайёрлаш сифати ҳамда Вазирлик тизимида уларга бўлган эҳтиёжлар мониторинги тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни амалга оширилиши мониторингини олиб боради;
тўлиқ давлат таъминоти асосида етим болаларни ҳамда ота-оналар қаровисиз қолган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, касб-ҳунарга тайёрлашни такомиллаштиради, уларнинг ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, уларга тиббий хизмат кўрсатишни ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача тарбия муассасалари ва мактаблар шохобчаларини ривожлантиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари шохобчаларини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеъдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасалар комплексларини ташкил қилади;
таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш қоидаларини ишлаб чиқишда қатнашади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик тизимидаги олий педагогика таълим муассасалари, ўқув-тарбия ва илмий-тадқиқот муассасалари билан биргаликда таълим соҳасида вазирликнинг илмий-техника дастурини кўриб чиқади ва шакллантиради, уни амалга оширишга қўйиладиган асосий талабларни белгилайди;
(8-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
олий педагогика ўқув юртлари, Қори-Ниёзий номидаги Республика илмий тадқиқот институти, Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказий институти ҳузурида аспирантура ва докторантура орқали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни белгиланган тартибда амалга оширади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясига фанлар доктори ва номзоди илмий даражаларини олиш учун диссертациялар ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган кенгашлар раислари номзодларини ҳамда шахсий таркибини келишиш, тегишли кенгашларга диссертацияларни ҳимоя қилиш учун қабул қилиб олиш, илмий даражалар ва илмий унвонлар бериш ҳуқуқи бериладиган мутахассисликлар рўйхатини келишиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда—Ўзбекистон Республикаси Қонун Ҳужжатлари Тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)
аспирантура ва докторантура орқали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш режаларини ишлаб чиқади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
педагогика институтлари ректорлари лавозимига тайинлаш учун номзодларни Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда тақдим этади;
идоравий мансуб олий педагогика ўқув юртлари, Вазирлик тизимидаги республика корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисидаги ва таълим муассасаларида экстернат тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
халқ таълими тизимини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича қонун ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларига доир таклифларни белгиланган тартибда киритади;
таълим масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади, республикада умумий ўрта таълимнинг аҳволини қиёсий таҳлил қилади, уни ривожлантириш тенденцияларини белгилайди;
илмий-методик журналлар, газеталар, Вазирлик буйруқлари ва йўриқномалари тўпламларини нашр этиш йўли билан таълим соҳасидаги илмий-техник ва педагогик ахборотларни оммалаштиради;
таълим муассасаларининг моддий базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ҳамда уларни техника билан қайта жиҳозлаш, Вазирлик тизимидаги муассасалар ва ташкилотларда моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасида норматив талабларни ишлаб чиқади ва ягона ёндашувни таъминлайди;
республика бюджетидан молиялаштириладиган ўқув-тарбия муассасалари қурилиши бўйича бош буюртмачи функциясини бажаради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида маркетингни ривожлантириш, пулли маслаҳат бериш ва қўшимча (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш йўли билан таълим хизматларининг рақобат бозорини шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва педагоглар саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;
республиканинг манфаатдор вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, уюшмалари билан биргаликда мактаб спорт мусобақаларини, туристлар слётларини, техника ижодкорлиги кўрикларини, мактаб олимпиадаларини, педагог ходимлар ўртасида спорт мусобақаларини ҳамда иқтидорли ёшларни аниқлаш, тарбиялаш ва шахсни камол топтиришга йўналтирилган ўқув-тарбиявий тусдаги бошқа тадбирларни ташкил қилади ва ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
белгиланган тартибда мактабгача, мактабда, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим ва малака оширишнинг муҳим масалалари бўйича кенгашлар, семинарлар ва конференциялар чақиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик тизимидаги педагог ходимларни, ўқувчилар ва талабаларни, вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ходимларини меҳнатда ва ўқишдаги юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки ҳамда ҳомийлик кўмаги учун Ҳукумат мукофотларига белгиланган тартибда тақдим этади ва идоравий мукофотлар билан тақдирлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим муассасалари тармоғини ривожлантириш ва контингенти кўрсаткичларини ишлаб чиқади, республика бюджетидан молиялаштириладиган муассасалар таъминотига ҳамда Вазирлик тизимидаги марказлаштирилган тадбирлар учун навбатдаги режалаштирилган йилга бюджет буюртманомаларини шакллантиради, давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобини ташкил қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим даражаларининг узлуксизлиги ва узвийлигини таъминлаш, ўқитиш ва тарбиялаш бўйича ўқув режалари ва дастурларни уйғунлаштириш учун Вазирликнинг Умумий ўрта, касб-ҳунар таълими маркази билан фаолиятини мувофиқлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
васийлик кенгашлари фаолияти ташкил этилишига ва умумтаълим мактаблари билан жамоатчилик ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашади;
умумтаълим мактабларида ахборот-таҳлилий ва прогноз ишлари олиб борилишини таъминлайди;
илғор тажрибани ўрганиш ва илғор технологияларни жорий этиш мақсадида умумтаълим муассасалари томонидан, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг мактаб таълими бўйича маълумотлар базаси яратилиши ишларини ташкил этади ва уларни қўллаб-қуватлайди;
Вазирлик ва умумтаълим муассасалари фаолиятини кенг ёритиш юзасидан оммавий ахборот восисталари билан иш олиб борилишини ташкил этади.
9. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий бўлинмалар, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали ҳал қилади.
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тегишли вазирликлар ва идоралардан, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, прогноз ва ҳисобот маълумотларини олиш;
таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳал этиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрларни тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимларининг, ўқувчилар ва талабаларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
мактабгача, мактабда, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим муассасалари томонидан, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатъи назар, «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини белгиланган тартибда текшириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
таълим масалалари бўйича қонун ҳужжатлари қўлланилиши амалиётини умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
таълим тизимини ва унинг муайян бўғинларини ривожлантиришнинг долзарб ва истиқболли муаммоларини ишлаб чиқиш учун вақтинчалик илмий жамоалар ташкил этиш;
ўқув дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари ҳамда методик материаллар тўғрисида хулосалар тайёрлаш, педагогика фани ютуқларидан ва илғор тажрибадан фойдаланиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун илмий-методик кенгаш ташкил қилиш, методик кенгаш таркибини ва кенгаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
давлат бюджети маблағларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда жамлаш ҳамда ушбу маблағларни дарсликлар сотиб олишга ва йил мобайнида пайдо бўлиши мумкин бўлган бошқа марказлаштирилган тадбирларга йўналтириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлик Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Вазирлик ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Вазирлик, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
12. Вазирлик мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари, олий педагогик таълим соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш ҳамда педагог кадрлар малакасини ошириш, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган тўрт нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади. Ўринбосарлардан бири Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
14. Вазир:
вазирлик фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолияти алоҳида участкаларига раҳбарлиги ва идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Вазирлик марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида унинг штат жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, идоравий мансуб органлар ва муассасаларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасаларнинг низомлари (уставлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Вазирлик марказий аппарати ходимларини, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини, Вазирлик тизимига кирувчи идоравий мансуб бошқа муассасалар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Вазир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Вазирликда Вазир (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирнинг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Вазирлик фаолиятининг мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, педагог кадрларнинг, айниқса бошланғич синфлар ўқитувчиларининг малакасини ва касб даражасини ошириш, шунингдек умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларини, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир бўлган шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Вазирлик раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Ҳайъат мажлисига Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Ҳайъат қарорлари Вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда вазир пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хабар қилишлари мумкин.
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 5 июндаги 108-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 23-сон, 183-модда)
16. Ҳудудий бўлинмалар ўз фаолиятини тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда Вазирлик томонидан тасдиқланадиган низомларга мувофиқ амалга оширадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири томонидан тайинланадилар.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 20 июндаги 183-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 25-сон, 260-модда)
17. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 5 августдаги 372-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўзгартиришлар киритилаётган ва ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида» 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 2-илованинг VI. «Ижтимоий комплекс» бўлимида 6-устуннинг 15-бандида «6003» рақами «6010» рақами билан, «54» рақами «61» рақами билан алмаштирилсин.
2. Қуйидагилар:
Министрлар Советининг «Республикада халқ таълимини бошқаришни такомиллаштириш ҳақида» 1990 йил 27 январдаги 54-сон қарори;
Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг ва Ўзбекистон ССР Халқ таълими министрлигининг бошқарув схемалари тўғрисида» 1990 йил 20 мартдаги 152-сон қарори;
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 1993 йил 19 майдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 5-сон, 19-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 31-сон, 356-модда, 34-35-сон, 394-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2010 й., 23-сон, 183-модда; 2011 й., 25-сон, 260-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда, 26-сон, 316-модда)