toggle_night_mode
Ҳужжат 29.09.2020 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 24-майдаги ПҚ-3001-сон қарорини ижро этиш юзасидан ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришда ташкилотларнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилотлар — иш берувчиларга ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш мажбурияти юкланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Белгилансинки, аҳолини бандлик билан қамраб олишни оширишда амалий кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг юқори даражада натижадорлигини таъминлаш мақсадида:
ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сон қарорига мувофиқ ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини яратиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари қарорларининг бажарилмаганлиги учун шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қуйидагилар:
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2018 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилсин.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
икки ҳафта муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини хатловдан ўтказсинлар;
бир ой муддатда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича манзилли дастурларни тасдиқласинлар;
ҳар йили навбатдаги календарь йил бошланишидан камида уч ой олдин туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони иш берувчиларга ўз вақтида етказилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштиришни таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар бажарилиши устидан назоратни кучайтирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2018 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари икки ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А.А. Хаитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 5 декабрь,
965-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
одам савдоси қурбони — мажбурий меҳнат ёки хизматлардан, қуллик ёки қулликка ўхшаш урф-одатлардан, бошқа шахс томонидан фоҳишабозликда эксплуатация қилишдан ёки шаҳвоний эксплуатация қилишнинг бошқа шаклларидан, эрксиз ҳолатдан ёхуд инсоннинг органлари ва тўқималари олиб қўйилишидан жабрланган шахс;
ногирон — жисмоний, ақлий, психик ёки сенсор (ҳиссий) бузилишлар мавжудлиги оқибатида ҳаёт фаолияти чекланиши муносабати билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ногирон деб эътироф этилган ва ижтимоий ёрдам ва муҳофазага муҳтож бўлган шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсияолди ёши — эркаклар учун 58 ёшдан 60 ёшга тўлишгача ва аёллар учун — 53 ёшдан 55 ёшга тўлишгача пенсияга чиқишдан олдинги ёш;
иш ўринларини захирага қўйиш — ташкилот (иш берувчи) томонидан ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун ўз маблағлари ҳисобига ташкил этилган иш ўринлари;
иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш — ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун ташкилотнинг рўйхатдаги ўртача ходимлари сонининг фоизларида туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари билан белгиланадиган иш ўринлари сони.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Аҳолининг бандлигига кўмаклашиш мақсадида ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (кейинги ўринларда муҳтожлар деб аталади) учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланади, шунингдек, ташкилотлар томонидан захирага қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муҳтожлар тоифасига қуйидагилар тегишли бўлади:
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари;
сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар;
ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар;
одам савдоси қурбонлари.
Меҳнат бозорида шаклланаётган вазият ҳисобга олинган ҳолда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг таклифи бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан фуқароларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган бошқа тоифалари, шунингдек, атрофдагилар учун хавф туғдирмайдиган ижтимоий аҳамиятли касалликлардан азоб чекувчи шахслар учун ҳам иш ўринлари захирага қўйилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Иш ўринларини белгилаш ва захирага қўйиш шартлари ва тартиби
4. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан муҳтожларнинг сони ўзгаришига қараб улар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони ҳар йили қайта кўриб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Белгиланиши керак бўлган иш ўринларининг энг кам сонини ва уларга қўйиладиган талабларни аниқлаш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосарлари бошчилик қиладиган камида 5 кишидан иборат таркибда махсус комиссиялар ташкил этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази комиссиянинг ишчи органи, тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи — комиссиянинг котиби ҳисобланади.
Комиссия таркибига бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилиши мумкин.
6. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони йигирма нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар учун назарда тутилади.
Иш ўринларининг белгиланадиган энг кам сонининг жами сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларига мувофиқ ташкилотнинг рўйхатдаги ходимлари ўртача сонининг 10 фоизидан ортиқни (шу жумладан, ногиронлар учун камида 3 фоизни) ташкил этиши мумкин эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сони 20 нафар кишидан ортиқни ташкил этадиган ташкилотлар ҳар йили:
1 августдан кеч бўлмаган муддатда лавозимларни ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сонини белгилайди;
15 августдан кеч бўлмаган муддатда келгуси йил учун иш ўринларининг захирага қўйиладиган умумий сони тўғрисидаги маълумотларни ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига тақдим этади.
8. Келгуси йил учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони тўғрисида ташкилотлардан олинган маълумотлар асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар тоифалари учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисидаги таклифлар шакллантирилади ва ҳар йили 1 сентябрдан кечикмай туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотлар бўйича тегишли қарор қабул қилиниши учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар:
туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан аниқ ташкилот учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича таклифлар киритилишида ташкилотлардаги ишларнинг профессионал тузилмаси ва унинг фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олиниши керак;
ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича таклифлар киритишда меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли бўлган ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури параметрлари ҳисобга олинади. Ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини белгилаш бўйича асосланган таклифларни шакллантириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг сўрови бўйича тегишли ТМЭК (ВМК) томонидан навбатдаги календарь йил бошланишидан камида беш ой олдин меҳнат фаолиятининг муайян турларини бажаришга қобилиятли ногиронларни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастурлари параметрлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан тақдим этилган захирага қўйилган иш ўринлари тўғрисидаги умумлаштирилган таклифлар асосида туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ҳар йили жорий йилнинг 1 октябридан кечикмай ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида қарор қабул қиладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари асосида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ҳар йили жорий йилнинг 5 октябридан кеч бўлмаган муддатда ушбу ҳудудда жойлашган ташкилотлар бўйича захирага қўйилиши керак бўлган иш ўринлари сони тўғрисидаги маълумотларни, ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган захирага қўйиладиган иш ўринларига қўйиладиган талабларни шахслар тоифаларини ишга жойлаштириш учун уларнинг имкониятларини, рағбатлантириш чораларини, шунингдек, туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисидаги қарорлари бажарилмаганда ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қўлланиладиган санкцияларни ҳисобга олган ҳолда етказади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахсларнинг тоифалари, шу жумладан:
14 ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.
13. Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар ишга жойлаштирилган иш ўринлари бўлажак даврга захирага қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлашда ҳисобга олинади.
Бунда ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйиладиган иш ўринлари сони ушбу иш ўринларига қабул қилинган кундан бошлаб 3 йил мобайнида ҳисобга олинади.
14. Муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштириш ташкилотлар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ёки мустақил равишда амалга оширилади.
15. Муҳтожларни ишга жойлаштиришга ногиронларнинг жамоат бирлашмалари, жазони ижро этиш жойларидан озод этилган шахсларнинг ижтимоий мослашув марказлари, кўрсатиб ўтилган шахсларнинг манфаатларини ифодаловчи бошқа ташкилотлар ҳам уларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига юбориш йўли билан кўмаклашишлари мумкин. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари бундай шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишга жойлаштиришни таъминлайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган ташкилотлар календарь йил бошланишидан камида олти ой олдин туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига аниқ ташкилотлар бўйича муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказидан ҳар бир ташкилот бўйича ташкил этилган иш ўринларининг сони ва хусусияти, захирага қўйилган бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олиш ҳуқуқига эгадир.
16. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сони туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланганига мувофиқ ташкил этилган (захирага қўйилган ёки ажратилган) иш ўринлари қисқарган ҳолларда ташкилот туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ахборот тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
17. Технологиядаги, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва меҳнат шарт-шароитларидаги ўзгаришлар, ходимлар сони ўзгаришига олиб келган иш ҳажмларининг қисқариши билан боғлиқ тадбирларни амалга оширишда, — захирага қўйилган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобга олинган ҳолда ишга жойлаштирилган шахслар учун иш ўринлари устувор тартибда сақланади, агар ушбу шахслар сони ходимлар сони ўзгарган календарь йил учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланган сондан ортиқ бўлмаса.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Олдин ушбу иш ўрнини эгаллаган шахс билан тузилган меҳнат шартномаси тўхтатилиши муносабати билан муҳтожлар учун захирага қўйилган иш ўрни бўшаганда ташкилот ўн кун муддатда янгидан очилган бўш иш ўрни тўғрисида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.
Ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифалари бўйича захирага қўйилган иш ўрни бўшаб қолган тақдирда ташкилот беш кун муддатда фақат уларни захирага қўйилган иш ўрнини ҳисобга олиш даврида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилади.
19. Ташкилот ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаларини муҳтожлар учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан белгиланган захирага қўйилган иш ўринлари сонидан келиб чиқиб ишга жойлаштириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси бўйича ушбу шахслар ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган тоифага тегишли бўлганда захирага қўйилган иш ўрнига ишга жойлаштириш ташкилот томонидан рад этилиши ташкилот мансабдор шахсларининг қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарлигига олиб келади.
20. Ташкилот йил бошланишидан олдин 10 кундан кечикмай муҳтожларни ишга жойлаштириш учун муҳтожлар учун захирага қўйиладиган иш ўринлари умумий сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида иш ўринлари захирага қўйилиши ва тайёрлигини таъминлаши, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини хабардор қилиши шарт.
Муҳтожлар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан календарь йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминланади, бу ҳақда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилинади.
Ташкилот ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича муҳтожларни ишга жойлаштириш тўғрисида ахборот тақдим этади.
Ташкилот томонидан муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилмаслиги сифатида қаралади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мавсумий ва вақтинчалик иш ўринларини муҳтожларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйишга йўл қўйилмайди.
21. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини бажармаган ташкилотнинг мансабдор шахсига, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарори бажарилмаганлиги учун жарима тўлаш ташкилотни захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонини яратиш бўйича мажбуриятдан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
22. Муҳтожларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг белгиланган сонини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига тушади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
23. Муҳтожлар учун иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари бажарилиши устидан назорат қилиш туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари туман (шаҳар) ишчи комиссияларига:
Кейинги таҳрирга қаранг.
ташкилотлар томонидан иш ўринлари захирага қўйилганлиги;
ушбу иш ўринларига ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатилган шахслар тоифаси ишга жойлаштирилганлиги;
иш ўринларини захирага қўйиш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорларини бажармаган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жарима солинганлиги тўғрисида умумлаштирилган ахборотни юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Ногиронлар учун захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сонидан ортиқча ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзлар ҳуқуқига эга бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ўз ваколатлари доирасида муҳтожлар учун белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган, шу жумладан, ишлаб чиқариш участкалари (цехлар) ташкил этиш учун нотурар жой биноларини биринчи навбатда ажратиш йўли билан ташкилотлар учун имтиёзлар белгилашлари мумкин.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

Ташкилотнинг номи:

_______________________________

_______________________________

Юридик манзили:

_______________________________

_______________________________

20__ йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйиладиган иш ўринлари тўғрисида

МАЪЛУМОТ

1. Туман (шаҳар) ҳокимининг 20___ йил « ___ »_________даги қарорига мувофиқ ташкилотлар томонидан захирага қўйиладиган иш ўринларининг умумий сони ________ иш ўрнини, шу жумладан ногиронларни ишга жойлаштириш учун _____ иш ўрнини ташкил этади.

2. Захирага қўйилган иш ўринлари сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаси

1 июлдаги ҳолатига кўра ишламоқда (киши)

Келгуси йилга захирага қўйиладиган иш ўринлари сони

Фаолият бошлангандан захирага қўйилган иш ўринлари

Сони

%

Жами:

шу жумладан:

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар

одам савдоси қурбонлари


Ташкилот раҳбари __________________ (имзо)

Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор) __________________ (имзо)

M.Ў.

20__ йил «___» ____________

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА

______________ туманидаги (шаҳридаги) ташкилотлар бўйича ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобат қила олмайдиган шахслар учун иш ўринларини белгилаш тўғрисида

ТАКЛИФЛАР


Т/р

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини белгилаш таклиф этилаётган ташкилотлар рўйхати

Ташкилотнинг СТИРи

Штат жадвали бўйича ходимларнинг умумий сони

Олдинги йиллар ҳисобга олинган ҳолда таклиф киритилган санадан захирага қўйилган иш ўринлари сони

Келгуси йилга захирага қўйиш таклиф этилаётган иш ўринлари сони

шу жумладан:

ногиронларга

бошқа тоифадагиларга

1.

2.

3.

...

Жами:


Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази директори

_________________________

_________________________


(имзо)

(Ф.И.О.)

M.Ў.

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
4-ИЛОВА

‎‎Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида
‎_____________ туман (шаҳар) ҳокимининг
‎ҚАРОРИ

‎‎20___ йил «___» _________ №______

‎1. «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси асосида иш кўриб, _______________________________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилайди, ______________________________________ учун ходимларнинг рўйхатдаги ўртача сонининг _____ фоизи миқдорида,

‎‎(ташкилотнинг номи)

‎‎бу ____ кишини ташкил этади, шу жумладан:
‎ўн тўрт ёшгача болалари бўлган ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар учун ___ фоиз (__киши);
‎умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари ___ фоиз (__киши);
‎сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар ___ фоиз (__киши);
‎ногиронлар учун ___ фоиз (__киши);
‎пенсияолди ёшидаги шахслар учун ___ фоиз (__киши);
‎жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар, ___ фоиз (__киши);
‎одам савдоси қурбонлари учун ___ фоиз (___киши).
‎2. Шахсларнинг кўрсатиб ўтилган тоифалари учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
‎3. Улар бўйича иш ўринлари захирага қўйиладиган касблар ва лавозимлар рўйхати: __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________

‎‎(касблар ва лавозимлар номи саналади)

‎‎4. Ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласинлар.
‎5. Муҳтожлар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, уларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилотларнинг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий жавобгарлик белгиланади.
‎6. Бандликка кўмаклашиш маркази беш кун муддатда ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган ташкилотлар раҳбарларининг эътиборига етказсин ва ушбу қарор бажарилиши устидан назоратни таъминласин.

‎‎Туман (шаҳар)
‎ҳокими‎

‎‎__________________ (имзо)

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомга
5-ИЛОВА
‎‎Ташкилотнинг номи:
‎‎________________________________ ________________________________
‎‎Юридик манзили:
‎‎‎‎________________________________ ________________________________

‎‎20___ йил «___» _________ ойи учун ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини захирага қўйиш тўғрисида
‎МАЪЛУМОТ

‎‎1. _________________ туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг қарорига мувофиқ назарда тутилган ҳисобот йилида захирага қўйиладиган иш ўринлари, шу жумладан, ногиронларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари сони.
‎2. Захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштирилганлар сони:

Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар сони‎‎‏

‎‎‏Ҳисобот даври охиридаги ҳолати бўйича ишламоқда (киши)

‎‎‎‎улардан ишга жойлаштирилганлар

ҳисобот
‎‎ойида‎‎

йил бошидан бошлаб‎‎

Жами: ‎‎ ‎‎ ‎‎
шу жумладан:‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ва кўп болали ота-оналар‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари‎‎

‎‎ ‎‎

сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

ногиронлар ва пенсияолди ёшидаги шахслар‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎

жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар‎‎

‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎одам савдоси қурбонлари ‎‎ ‎‎ ‎‎

‎‎3. Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун бўш иш ўринлари сони, ҳисобот даври охирига _____ иш ўринлари.

‎‎‎‎Ташкилотнинг раҳбари

‎‎______________________ (имзо)

‎‎‎Кадрлар бўлими бошлиғи (инспектор)

‎‎‎‎______________________ (имзо)

‎‎‎M.Ў. ‎
‎‎
‎20___ йил «____» _________________.
Изоҳ:
Ушбу ахборот электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига
2-ИЛОВА
Суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий ва ҳуқуқий ёрдам бериш
ҚОИДАЛАРИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Қоидалар суднинг қарорига кўра жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга (кейинги ўринларда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар деб аталади) ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини белгилайди.
2. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ушбу Қоидаларга мувофиқ туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари билан биргаликда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва ҳисобда турган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашадилар.
3. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар туманлар (шаҳарлар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан ишлаб чиқилган ушбу иловага мувофиқ шакл бўйича ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг якка тартибдаги дастурига мувофиқ жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам берадилар.
2-боб. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамни тайинлаш
4. Ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишда кўмаклашиш жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан амалга оширилади.
Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари уларни ҳисобга қўйишда:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини, унинг маълумоти даражасини ва меҳнат билан бандлигини, яшаш жойи мавжудлигини ўрганади, шунингдек, ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам ҳажмини аниқлаш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни аниқлаштиради;
ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам бериш тартибини тушунтиради.
5. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг шахсини ва ҳаётий вазиятини ўрганиш натижалари бўйича туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими ҳисобга қўйилгандан кейин уч иш куни мобайнида якка тартибдаги дастурни тузади.
6. Якка тартибдаги дастурга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахснинг ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамга бўлган эҳтиёжи тўғрисидаги маълумотлар киритилади.
7. Якка тартибдаги дастурнинг биринчи нусхаси:
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг назорат ишига;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг жамғариб бориладиган ишига тиркаб қўйилади.
якка тартибдаги дастурнинг иккинчи нусхаси жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахсга тилхат остида берилади.
8. Якка тартибдаги дастур бажарилиши даврида, зарурат бўлганда, якка тартибдаги дастурга ҳар икки томоннинг розилиги билан тегишли тузатишлар киритилади.
Агар жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс турар жойга эга бўлмаса ёки уни йўқотган бўлса, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходими шахснинг розилиги билан уни вақтинча бўлинадиган тегишли ташкилотларга белгилаш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.
9. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахс бир ойда бир марта олинган ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам тўғрисида ҳисобот бериш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига келади.
10. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида ҳисобда турган шахс ижтимоий-ҳуқуқий ёрдамни олишни рад этган тақдирда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг ходими томонидан тегишли далолатнома тузилади ва у ушбу шахснинг ишига тиркаб қўйилади.
11. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга тиббий ёрдам бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида давлат соғлиқни сақлаш ташкилотларида кўрсатилади.
Тиббий ёрдам бериш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази якка тартибдаги дастур нусхасини жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг яшаш жойи бўйича соғлиқни сақлаш давлат ташкилотларига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази якка тартибдаги дастурнинг нусхасини жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган жойи бўйича туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан якка тартибдаги дастурларни туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларига, давлат соғлиқни сақлаш, таълим органларига ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотларга юбориш якка тартибдаги дастур тузилгандан кейин уч иш куни мобайнида таъминланади.
14. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари давлат соғлиқни сақлаш, таълим органлари ва бошқа давлат органларига, шунингдек, нодавлат ташкилотлар якка тартибдаги дастурнинг нусхаси олингандан кейин ўн беш кун мобайнида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказини улар томонидан кўрсатилаётган тегишли ёрдам ёки уни кўрсатиш имкони йўқлиги тўғрисида хабардор қиладилар.
3-боб. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича ёрдам бериш
15. Ишга жойлаштиришда кўмаклашиш жазони ижро этиш бўйича жойлардан озод этилган шахсларга туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларида ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам беришнинг асосий йўналиши ҳисобланади.
16. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахснинг рўйхатдан ўтиш учун ёзма мурожаати уларнинг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази хизматларидан фойдаланишининг мажбурий шарти ҳисобланади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни рўйхатга олишни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудига бириктирилган туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, бевосита туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказида эса — бундай шахсларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш лавозим ваколатларига кирадиган Бандликка кўмаклашиш маркази мутахассислари томонидан амалга оширилади.
17. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, маслаҳат сўраб мурожаат қилган шахслар рўйхатдан ўтказилганда:
меҳнат ва бандлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан келиб чиқадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар тўғрисида;
туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган ташкилотда бўш (вакант) иш ўринлари мавжудлиги тўғрисида;
бўш (вакант) иш ўринларига эга бўлган ташкилотлардаги меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа шароитлар тўғрисида;
янгидан ташкил этиладиган иш ўринлари ва минтақани (яшаш ҳудудини) ривожлантириш дастурлари тўғрисида;
касбий тайёргарликдан ўтиш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш имкониятлари ва шартлари, шу жумладан, туман (шаҳар) ҳудудида жойлашган касб-ҳунар таълими муассасалари тўғрисида;
меҳнат бўйича органларда рўйхатдан ўтиш тартиби ва шартлари, шунингдек, ишсизларга бериладиган ижтимоий кафолатлар тўғрисида ахборот берилади.
18. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсга ишга жойлаштиришда ёрдам бериш доирасида туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази:
бундай шахсларни туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг бўш жойлар базасидаги мавжуд бўш иш ўринларига йўллайди;
захирага қўйилган иш ўринларига ишга жойлаштиради;
бундай шахсларни меҳнат бозорининг жорий эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, кейинчалик ишга жойлашишда кўмаклашиб касбий тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юборади;
уларнинг розилиги билан жамоат ишларига юборади;
ишсизлик нафақаси тўлайди.
19. Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилиш иш берувчилар томонидан туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларининг йўлланмаси бўйича ёки захирага қўйилган иш ўринлари ҳисобига мустақил равишда амалга оширилади.
20. Иш берувчи ишга жойлаштиришда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга нисбатан маълумотнинг махфийлигини таъминлайди.
21. Маслаҳат сўраб мурожаат қилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга меҳнат бўйича органларнинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича юридик ва ижтимоий тусдаги бошқа ахборот, шу жумладан фуқаролар томонидан ўз ишини ташкил этиш имкониятлари ва йўллари тўғрисида маълумот ҳам берилиши мумкин.
22. Туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга қабул қилишда иш берувчи беш кун муддатда ишга қабул қилинган кун кўрсатилган ҳолда йўлланмани туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига қайтаради.
23. Тугалланмаган ўрта маълумотли, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахслар мурожаат қилганда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан унга яшаш жойи бўйича таълим муассасаларида касбий қайта тайёрлаш учун йўлланма берилади.
4-боб. Якунловчи қоида
24. Ушбу Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 50-моддаси.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланадиган айрим қарорлари
рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2008 йил 20 августдаги 186-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 8-сон, 49-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)» 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда) 1-илованинг 42-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотларга нисбатан молиявий санкциялар қўллаш, шунингдек меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун ташкилотлар фаолиятини тўхтатиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2011 йил 5 январдаги 1-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 1-сон, 1-модда) 2-илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 4-сон, 79-модда) 1-илованинг 92-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 22 февралдаги ПФ-4782-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 февралдаги ПҚ-2498-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 130-қарорига 1-илованинг 26-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 24-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2017 й., 09/17/965/0393-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 31.12.2020 й., 09/20/830/1696-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон; 29.12.2023 й., 09/23/705/1000-сон; 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)