1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.04.00 Устамалар, қўшимча тўловлар ва коэффициентлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 декабрь,
963-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарорига 1-ИЛОВА
Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловлар тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари ветеринария ишлаб чиқариш хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ветеринария хизмати ходими — ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олишни ва уларни тугатишни, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилишни таъминлашга, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ветеринар осойишталигини, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий фаолият билан шуғулланувчи шахс;
хавфли меҳнат шароити — таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган меҳнат шароити;
зарарли меҳнат шароити — таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг касалликка чалинишига (соғлиғининг зарарланишига) олиб келиши мумкин бўлган меҳнат шароити.
2-боб. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби
4. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш уларнинг лавозим маошига қўшимча устама (фоиз миқдорида) тўлаш йўли билан амалга оширилади.
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория (ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари) мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари, лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази директори ва унинг ўринбосари; ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаш ва сертификатлаш бўлими мудири, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
туман (шаҳар) ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассислар, ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар, ветеринария участка мудирлари, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
касаллик юқтирилмаган ҳайвонлар учун (синов лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринария пунктлари ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария-санитария участкалари ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария санитарлари;
давлат ветеринария хизмати муассасалари махсус автомобиль ҳайдовчилари.
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари микробиология, вирусология, микология, паразитология, бактериология, серология, таксикология лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклари) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказидаги микроорганизм штаммларини назорат қилиш бўлими, ветеринария дори воситаларини ва озиқабоп қўшимчаларини апробация қилиш бўлими, ветеринария дори воситалари ва озиқабоп қўшимчаларининг сифати ва муомаласи давлат назорати бўлими мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
касалликларнинг жонли қўзғатувчилари юқтирилган ҳайвонлар билан ишлаш (синов-лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий ҳамда рентген кабинетларида ишлайдиган бўлим мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари.
Давлат ветеринария хизмати ходимига у ишлаётган меҳнат шароитининг зарарлилигидан келиб чиқиб, тўланиши лозим бўлган устамаларнинг (12 ёки 24 фоизли) ҳар иккаласи ҳам тўғри келган ҳолатларда, унинг лавозим маошига 24 фоизли устама белгиланади.
3-боб. Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловларни молиялаштириш
7. Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларда ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида
низом
(2-илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) моддий рағбатлантириш шартлари ва тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
2. Ушбу Низом қоидалари ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.
3. Ходимларга иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланадиган намунавий тариф разрядларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
4. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, улар томонидан мамлакатимизда чорва моллари ва паррандалар бош сонини барқарор оширишни таъминлаш, ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, ҳайвонларнинг соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, наслчилик-селекция ишларини юритишнинг илмий асосланган инновацион услубларини жорий этиш, сунъий уруғлантириш ишларини тизимли ташкил этишни таъминлаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
6. Ходимнинг мутахассислиги бўйича кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига қуйидаги устамалар бюджет маблағларидан ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 5 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 10 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача — 15 фоиз;
15 йилдан 20 йилгача — 20 фоиз;
20 йилдан 25 йилгача — 25 фоиз;
25 йилдан ортиқ — 30 фоиз.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
7. Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Қўмитанинг малакали, ташаббускор ходимларига раис томонидан ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
8. Иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар берилади.
9. Янги йил, 8 март хотин-қизлар куни, Наврўз байрами, Хотира ва қадрлаш куни, Мустақиллик куни, Ўқитувчи ва мураббийлар куни, Конституция куни, Рўза ҳайит (Ийд ал-Фитр) диний байрам куни ва Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) диний байрам куни учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда мукофотланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
10. Ишдаги ютуқлари учун ходимларни ойлик иш ҳақининг икки бараваригача миқдорда моддий рағбатлантиради.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарорига асосан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
9. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваригача тўловлар амалга оширилади.
12. Шахсий устамалар, мукофотлар ва моддий рағбатлантиришлар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан устамалар ва қўшимча ҳақлар, шунингдек бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари давлат хизматчилари лавозим маошларига 40 (20) фоизлик қўшимча (меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) лавозим маоши ҳисоб-китобига киритилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарорига асосан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
13. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларида ишга жалб этилганлиги учун тўловлар ҳамда бошқа пуллик компенсациялар тўланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарорига асосан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
14. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида тўловлар амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
15. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ҳисобланади: Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари; Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари; қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармалари маблағлари (пулли ветеринария хизмати кўрсатишдан, вақтинча фойдаланилмаган мол-мулкни ижарага беришдан тушумлар, беғараз олинган ёрдамлар ва қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар);
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
17. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 09/17/963/0366-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон; 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)