Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2010 йил 23 октябрдаги 34/8-сон қарори (рўйхат рақами 2155, 2010 йил 19 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 47-сон, 438-модда) билан тасдиқланган Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисидаги
низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
1.
8-банднинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тақдим этиши ёки уларни чақириб олиши мумкин.».
2.
12-банд «мижозларнинг тизимга кириш ва чиқиш вақтлари» деган сўзлардан кейин «, IP манзиллари» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
3.
22-банддаги «(рўйхат рақами 2528, 2013 йил 21 ноябрь)» деган сўзлар «(рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.