Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
«Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2014 йил 3 октябрдаги 25-Б-сон «Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари томонидан иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестация материалларини давлат экспертизасидан ўтказиш ҳамда улар бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилотга хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
буйруғи (рўйхат рақами 2623, 2014 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 44-сон, 541-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.