1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.22.00 Суғурта / 03.11.22.01 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.05.00 Молиявий ҳисобот;
4.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.04.00.00 Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ҳисобга олиш, статистика ва ҳисобот;
2.Молия / Суғурта]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 28 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1945-4]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2009 йил 19 мартдаги 37-сон «Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 20 ноябрь,
158-сон
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2017 йил 20 ноябрдаги 158-сон буйруғига ИЛОВА
«Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-илова иловасининг 8-устуни номидаги «хўжалик суди» ва «хозяйственного суда» деган сўзлар тегишлича «иқтисодий суд» ва «экономического суда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 7-илова 1406-бандининг «д» кичик бандидаги «хўжалик судининг» деган сўзлар «иқтисодий суднинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2017 й., 10/17/1945-4/0331-сон)