Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2011 йил 25 июлдаги 227-сон (рўйхат рақами 2259, 2011 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 360-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг суд-тиббий экспертиза муассасаларида суд-тиббиёт экспертизаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг
1-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«1. Суд-тиббий экспертиза муассасасида экспертизалар терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи қарори, суд ажрими (судья қарори) асосида ўтказилади».
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.