toggle_night_mode
Ҳужжат 26.11.2002 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЮРИДИК ВА ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРНИ РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИ ҲАМДА УЛАР ТОМОНИДАН САВДО ФАОЛИЯТИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишда ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишида уларга қўйиладиган талабларни бирхиллаштириш, савдо корхоналарининг савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 декабрдан бошлаб улгуржи савдо фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар амалга ошириладиган савдо операциялари юзасидан иқтисодий ва мулкий жавобгарликни таъминлайдиган миқдорларда устав жамғармасига ва бошқа активларга эга бўлиши шарт бўлган тартиб белгилансин.
Шундан келиб чиққан ҳолда белгилаб қўйилсинки, ихтиёрида тегишли моддий-техник базага (ўз омборхоналарига ва асбоб-анжомларига) эга бўлган ҳамда рўйхатдан ўтказиш вақтида энг кам ойлик иш ҳақининг камида 6000 баравари, шундан — пул маблағлари энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 баравари миқдоридаги устав жамғармасини шакллантирган юридик шахслар улгуржи савдони амалга оширишга рухсат гувоҳномаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, буюм бозорларида истеъмол товарлари билан чакана савдо белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтказилган, чакана савдо ҳуқуқига ва экспорт-импорт операцияларини ўтказишга рухсат гувоҳномасига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан, «Эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлган, божхона ва бошқа мажбурий тўловлар тўланган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бунда импорт истеъмол товарларини олиб келиш ва уларни божхонада расмийлаштириш жисмоний шахслар — якка тартибдаги тадбиркорларнинг ўзлари томонидан амалга оширилиши шарт.
Чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар белгиланган тартибда даромадлар ва товар операциялари ҳисобини юритишлари шарт.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси Савдо фаолиятини амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар даромадларини ва товар операцияларини ҳисобга олиш тартибини ўн кун муддатда ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
3. Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларининг болалар, ўқув ва тиббиёт муассасалари яқинида жойлашган дўконларда алкоголли маҳсулотлар сотишга рухсат гувоҳномалари бериши тақиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари 2003 йил 1 январгача савдо фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар қайта рўйхатдан ўтказилишини, уларнинг ҳужжатлари ва савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари мазкур қарор талабларига қатъий мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда амалдаги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва М.З. Усмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 26 ноябрь,
407-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорига
ИЛОВА
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ягона ёндашувлар ва талабларни таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда юридик шахслар томонидан улгуржи савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартибини, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом ўзлари маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва сотувчи юридик шахсларга татбиқ этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган асосий тушунчалар ва таърифлар:
бозор — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган жойларда ва белгиланган қоидалар бўйича савдо фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда ана шундай мақом олган доимий ёки вақтинчалик асосда фаолият кўрсатадиган мулкий комплекс;
улгуржи савдо — савдо соҳасида товарларнинг йирик туркумларини ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шакли бўйича, уни тижорат тадбиркорлик фаолияти мақсадида ёки ўз ишлаб чиқариш — хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланишни мўлжаллаётган хўжалик юритувчи субъектларга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
чакана савдо — савдо соҳасида якуний истеъмол учун, ундан тижорат мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқисиз аҳолига товарларни доналаб ёки кўп бўлмаган миқдорларда нақд пулга сотишни назарда тутувчи фаолиятни амалга ошириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
турғун чакана савдо шохобчаси — жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қарори билан ажратилган ер участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси органларида белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича қурилган, санитария ва ёнғин хавфсизлиги нормалари ва талабларига жавоб берадиган, савдо залига, савдо асбоб-анжомларига ҳамда товарларни сақлаш, сортларга ажратиш ва қадоқлаш учун хоналарга эга бўлган, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган объект (бино, иншоот).
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Улгуржи савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Улгуржи савдо билан юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар, улар фақат давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқига 1-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар солиқ тўловчи сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:
ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
уставнинг «улгуржи савдо» фаолият тури кўрсатилган, нотариал тасдиқланган нусхаси;
юридик шахсда тегишли моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
аризада кўрсатилган муддат мобайнида улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси;
устав жамғармасининг мазкур Низомда талаб қилинган пул маблағлари тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.
5. Рухсат гувоҳномаси юридик шахсларга фақат улгуржи савдони амалга ошириш учун моддий-техник база — товарларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва бутланишини таъминловчи ўз омборхоналари ва асбоб-анжомлари мавжуд бўлганда берилиши мумкин.
Бошқа жойда жойлашган қўшимча омборхоналар мулк сифатида сотиб олинганда ёки ижарага олинганда улгуржи ташкилот бу ҳақда рухсат гувоҳномаси берган органни ва давлат солиқ хизмати органини бир ҳафта муддатда ёзма равишда хабардор қилади.
6. Рухсат гувоҳномаси энг кам ойлик иш ҳақининг камида 6000 баравари, шундан пул маблағлари — энг кам ойлик иш ҳақининг камида 2000 баравари миқдоридаги устав жамғармасини шакллантирган юридик шахсларга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Рухсат гувоҳномаси аризада кўрсатилган, бироқ уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
8. Хўжалик юритувчи субъект томонидан улгуржи савдони амалга ошириш қоидалари бузилганлиги аниқланган тақдирда рухсат гувоҳномаси давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра уни берган туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан қайтариб олиниши мумкин.
9. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ой мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаганда давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра, хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида тўхтатиб турилиши мумкин. Рухсатномани берган туман (шаҳар) ҳокимлиги товарлар сотиб олиш ва сотиш юзасидан шартномалар, шунингдек ушбу товарларни сотиб олиш учун пул маблағлари манбалари мавжуд бўлган тақдирда рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тиклаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Товарлар фақат тузилган шартномалар асосида ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг нақд пулсиз шаклида қуйидагиларга улгуржи сотилиши мумкин:
назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун савдо тармоғига эга бўлган юридик шахсларга;
махсус истеъмолчиларга, давлат таъминоти муассасаларига, давлат таъминоти муассасаларини таъминлаш бўйича ихтисослаштирилган савдо фирмаларига;
ўз ишлаб чиқариш — хўжалик фаолияти учун юридик шахсларга;
фақат юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлар сифатида рўйхатдан ўтишган ва назорат-касса машиналари билан жиҳозланган турғун чакана савдо учун шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда кичик туркумлар билан жисмоний шахсларга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Чакана савдо билан шуғулланувчи юридик шахсларга улгуржи сотишда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Товарлар кичик туркумлар билан турғун савдо шохобчалари орқали чакана савдо билан шуғулланувчи жисмоний шахсларга сотилган тақдирда шартномага сотиб олувчи рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг турғун савдо шохобчаси мавжудлиги ва назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси илова қилиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
12. Улгуржи савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Юридик шахслар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар чакана савдо билан фақат турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларида чакана савдони амалга оширишга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланиши мумкин.
14. Чакана савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномасини олиш учун юридик шахслар турғун савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
ариза;
юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
уставнинг «чакана савдо» фаолият тури кўрсатилган, нотариал тасдиқланган нусхаси;
юридик шахсда тегишли моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.
15. Рухсат гувоҳномаси юридик шахсларга фақат товарларнинг сақланишини, туркумланишини, сортларга ажратилишини ва чакана сотиш учун қадоқланишини таъминловчи савдо асбоб-анжомлари, шунингдек назорат-касса машиналари билан жиҳозланган ўзининг ёки бошқа юридик шахслардан ижарага олинган чакана савдо объектлари мавжуд бўлганда берилиши мумкин.
16. Рухсат гувоҳномаси ҳар бир турғун чакана савдо шохобчасига аризада кўрсатилган, бироқ икки йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
17. Чакана савдони амалга ошириш қоидалари хўжалик юритувчи субъект томонидан бузилганлиги аниқланган тақдирда рухсат гувоҳномаси уни берган туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра қайтариб олиниши мумкин.
18. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра, хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида тўхтатиб турилиши мумкин. Рухсатномани берган туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсат гувоҳномасининг амал қилишини товарларни сотиб олиш ва сотиш юзасидан шартномалар, шунингдек ушбу товарларни сотиб олишга пул маблағлари манбалари мавжуд бўлган тақдирда тиклаши мумкин.
Таъмирлаш ишлари ўтказилиши муносабати билан, шунингдек бошқа шунга ўхшаш ҳолларда фаолият вақтинчалик тўхтатиб турилган тақдирда, юридик шахс рухсат гувоҳномаси берган тегишли органни ва давлат солиқ хизмати органини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Товарларни чакана сотиш юридик шахслар томонидан фақат турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналарини мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Чакана савдони кўчма равишда (дўкончаларда) амалга оширишга йўл қўйилмайди, салқин ичимликлар ва музқаймоқлар сотиш бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кўчма савдони фақат юридик шахслар томонидан жойлардаги давлат ҳокимияти органларининг савдони амалга оширишнинг аниқ муддатлари ва жойлари кўрсатилган ҳолдаги рухсатномалари асосида, шунингдек тантаналар кунларида, савдо хизмати кўрсатиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартномалар асосида, шартномада кўчма савдога қўйиладиган товарлар турлари ва миқдорини кўрсатган ҳолда амалга оширишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахслар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Чакана савдони амалга оширувчи юридик шахсларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 345 — 347-моддалари.
IV. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва турғун чакана савдо шохобчалари орқали амалга ошириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
22. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар чакана савдо билан фақат турғун чакана савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимликларидан чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқига 3-иловага мувофиқ шакл бўйича рухсат гувоҳномаси олган тақдирда шуғулланишлари мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
23. Чакана савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномасини олиш учун якка тартибдаги тадбиркорлар турғун савдо шохобчаси жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак:
Кейинги таҳрирга қаранг.
якка тартибдаги тадбиркор чакана сотишни мўлжаллаётган товарлар гуруҳлари кўрсатилган ариза;
жисмоний шахснинг юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
якка тартибдаги тадбиркорда чакана савдо фаолиятини амалга ошириш учун моддий-техник базанинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;
назорат-касса машинаси олдиндан рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида давлат солиқ хизмати органининг маълумотномаси;
чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжатининг нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Рухсат гувоҳномаси якка тартибдаги тадбиркорларга фақат товарларнинг сақланишини, сортларга ажратилишини ва чакана сотиш учун қадоқланишини таъминловчи ўзининг ёки бошқа юридик шахслардан ижарага олинган, савдо асбоб-анжомлари билан жиҳозланган чакана савдо объектлари мавжуд бўлганда берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
26. Рухсат гувоҳномасида ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар туркумлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Рухсат гувоҳномаси аризада кўрсатилган муддатга, лекин бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
28. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра қайтариб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
29. Рухсат гувоҳномасининг амал қилиши ҳафта мобайнида савдо айланмаси мавжуд бўлмаган ёки нақд пул тушумини инкассация қилиш қоидалари бузилган тақдирда давлат солиқ хизмати органи тақдимномасига кўра, хизмат кўрсатувчи банк ахбороти асосида тўхтатиб турилиши мумкин. Рухсатномани берган туман (шаҳар) ҳокимлиги рухсат гувоҳномасининг амал қилишини тузилган шартномалар бўйича товарлар олинганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган тақдирда тиклаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан фақат турғун савдо тармоқлари орқали, назорат-касса машиналари мажбурий қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
31. Чакана савдони турғун савдо тармоқлари орқали амалга оширишда товарларни савдо шохобчасидан ташқарида, шу жумладан дўкончалар орқали сотишга йўл қўйилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар товарларнинг сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда сотиш жойларида сотилаётган товарларнинг мувофиқлик сертификатларига эга бўлишлари шарт. Сотиладиган товарлар витриналарга қўйилган бўлиши ва келиб чиққан мамлакати, ишлаб чиқарувчиси ва нархи кўрсатилган нархномаларга эга бўлиши керак. Яроқлилик муддатига эга бўлган товарларни сотиш чоғида нархномаларда яроқлилик муддати ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
33. Чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексининг 345 — 347-моддалари.
V. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чакана савдони рўйхатдан ўтказиш ва буюм бозорларида амалга ошириш тартиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
34. Юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар буюм бозорларида чакана савдони фақат қуйидагилар бўйича амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар:
якка тартибдаги тадбиркорларнинг бевосита ўзлари келтиришган импорт товарлар;
ўзлари тайёрлаган (сотилиши тақиқланмаган) товарлар;
ушбу товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Буюм бозорларида чакана савдони амалга оширмоқчи бўлган якка тартибдаги тадбиркор рухсат гувоҳномаси олиш учун буюм бозори жойлашган жойдаги туман (шаҳар) ҳокимлигига қуйидагиларни тақдим этиши зарур:
якка тартибдаги тадбиркор чакана савдода сотишни мўлжаллаётган товарлар гуруҳлари кўрсатилган ариза;
юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчининг жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
буюм бозори маъмуриятидан якка тартибдаги тадбиркорга савдо жойи берилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
чакана савдо ҳуқуқига маҳаллий йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати нусхаси.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
36. Рухсат гувоҳномаси фақат якка тартибдаги тадбиркор томонидан унинг буюм бозорларида чакана савдони амалга ошириш тартиби, савдо қоидалари, чакана савдо соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини солиққа тортиш тартиби тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, келтирилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби, шунингдек қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлик чоралари билан танишлиги ёзма равишда тасдиқлангандан кейин берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Рухсат гувоҳномасида ушбу гувоҳнома билан чакана сотишга рухсат берилган товарлар гуруҳлари мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Рухсат гувоҳномаси аризада кўрсатилган муддатга, лекин уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
39. Рухсат гувоҳномаси савдо қоидалари бузилишлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари тақдимномасига кўра қайтариб олиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
40. Буюм бозорларида товарларни чакана сотиш якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан назорат-касса машиналари қўлламасдан, даромадлар ҳисобини мажбурий равишда юритган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
41. Импорт товарларни чакана савдода сотувчи якка тартибдаги тадбиркор юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида, экспорт-импорт операцияларини ва чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи билан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бўлиши керак ҳамда унинг республика ҳудудига товарлар келтирганлигини ва уларнинг божхонада расмийлаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга, мувофиқлик сертификатларига, ягона божхона тўлови ва белгиланган солиқ тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
42. Ўзи тайёрлаган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ишлаб чиқариш шароитларининг мавжудлигини тасдиқловчи ва давлат солиқ хизмати органлари томонидан тасдиқланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган ҳужжатларга эга бўлиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
43. Мазкур товарларни ишлаб чиқарган бошқа якка тартибдаги тадбиркорлардан сотиб олинган товарларни чакана сотишни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар якка тартибдаги тадбиркор-ишлаб чиқарувчи билан тузилган сотилаётган товарларнинг олди-сотди шартномасига эга бўлишлари шарт. Шартномада қуйидаги реквизитлар мажбурий тартибда кўрсатилган бўлиши керак:
якка тартибдаги тадбиркорлар — сотувчи ва сотиб олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
якка тартибдаги тадбиркорларнинг — сотувчи ва сотиб олувчи паспортларининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси;
якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларнинг тартиб рақами ва берилган санаси ҳамда гувоҳномани берган давлат ҳокимияти органлари;
солиқ тўловчиларнинг ва рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат солиқ инспекциясининг индентификация рақамлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
банк муассасасида ҳисоб рақамлари мавжуд бўлган тақдирда банк реквизитлари.
44. Буюм бозорларида чакана савдони амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорларни солиққа тортиш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан жавобгарлик ва назорат
45. Савдо фаолиятини рухсат гувоҳномасисиз ёхуд унинг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки у олиб қўйилган даврда амалга ошириш фаолиятни лицензиясиз амалга ошириш ҳисобланади ва бунинг учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
47. Ушбу Низомга риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органларига, шунингдек жойлардаги давлат ҳокимияти органларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
_______________________ҳокимлиги

Бланканинг серияси
‎ва тартиб рақами

Улгуржи савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун
‎РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ

200_____ йил___________________ №

___________________________________________________________га берилди.

.............................(юридик шахснинг тўлиқ номи)‎‎

Почта манзили ____________________________________________________
Солиқ тўловчи идентификация рақами__________________________________
ХХТУТ коди___________________‎‎
______________________________________________________ жойлашган
__________________________________________________________орқали

(база, улгуржи омбор)

200 __ йил «___»___________гача ‎‎


‎улгуржи савдони амалга ошириш
‎ҳуқуқи берилди.


‎МЎ


‎____________ имзо

Кейинги таҳрирга қаранг.
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш
ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
_______________________ҳокимлиги

Бланканинг серияси
‎ва тартиб рақами

Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун
‎ РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ

200_____ йил___ _________ №

____________________________________________________________га берилди.

.............................................‎ (юридик шахснинг тўлиқ номи)‎‎

Почта манзили___________________________________________________________
Солиқ тўловчи идентификация рақами________________________________________
ХХТУТ коди_____________________‎‎

_______________________________________жойлашган турғун савдо шохобчаси орқали

200 ____ йил «____»____________гача

чакана савдони амалга ошириш
‎ҳуқуқи берилди.

Назорат-касса машинаси ______________________________ давлат солиқ инспекциясида ‎
‎‎____________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган. ‎‎‎

МЎ

____________ имзо

Изоҳ. Рухсат гувоҳномаси ҳар бир савдо шохобчаси учун алоҳида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
_______________________ҳокимлиги
‎‎

Бланканинг серияси
‎ва тартиб рақами

Чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун
‎РУХСАТ ГУВОҲНОМАСИ




‎Сурат ўрни

200_____ йил___ _________ №

‎‎
‎‎
__________________________________________________________________га берилди.‎

(якка тартибдаги тадбиркорнинг фамилияси, исми, отасининг исми)

Почта манзили ______________________________________________________‎‎
‎‎Паспорт серия___________________ № ________________________томонидан берилган
Солиқ тўловчи идентификация рақами__________________________

‎___________________________________________________________ жойлашган

(чакана савдо турғун савдо шохобчаси орқали амалга оширилганда тўлдирилади)

турғун савдо шохобчаси орқали

200 ____ йил «___»___________________гача

Қуйидаги______________________________________________________________
‎‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________
___________________________________________товар гуруҳлари билан


‎чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

‎‎Назорат-касса машинаси __________________________ давлат солиқ инспекциясида
‎ ____________ тартиб рақами билан рўйхатдан ўтказилган.


‎МЎ‎


‎____________ имзо

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 179-модда; 2003 й., 20-сон, 187-модда, 20-сон, 196-модда; 2004 й., 29-сон, 331-модда, 34-35-сон, 395-модда, 45-46-сон, 469-модда, 52-сон, 523-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда, 22-сон, 195-модда, 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 17-18-сон, 182-модда, 52-сон, 534-модда; 2008 й., 20-21-сон, 177-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда, 22-сон, 258-модда; 2010 й., 23-сон, 187-модда; 2011 й., 45-46-сон, 470-модда; 2012 й., 35-сон, 403-модда; 2015 й., 29-сон, 383-модда; 2016 й., 23-сон, 266-модда, 2016 й., 37-сон, 434-модда; 2017 й., 7-сон, 89-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 09/19/201/2731-сон, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 23.11.2019 й., 09/19/943/4066-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.05.2020 й., 09/20/288/0600-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 31.12.2020 й., 09/20/833/1704-сон; 08.01.2021 й., 09/21/1/0002-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/485/0747-сон, 22.09.2021 й., 09/21/595/0900-сон; 02.04.2022 й., 09/22/148/0262-сон; 26.05.2025 й., 07/25/190/0464-сон; 23.01.2026 й., 09/26/23/0070-сон; 21.07.2026 й., 09/26/393/0764-сон)