Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлиги бош директорининг
Ўзбекистон Республикаси «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги
Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат патент идораси директорининг 2009 йил 24 июндаги 72-сон буйруғи (рўйхат рақами 1988, 2009 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 30-31-сон, 353-модда) билан тасдиқланган Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказиш учун талабнома тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларининг 29-банди
иккинчи хатбошисидаги «муҳр билан» деган сўзлардан кейин «(муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.