1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.07.00 Божхона йиғимлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «РЕСПУБЛИКАГА ИСТЕЪМОЛ ТОВАРЛАРИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ КЕЛИНИШИ ВА СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 2002 ЙИЛ 19 ИЮЛДАГИ 257-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА» 2002 ЙИЛ 20 СЕНТЯБРДАГИ 327-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Истеъмол товарлари импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2002 йил 4 декабрдаги 425-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига истеъмол товарларини олиб келиш ва ички бозорда сотиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 2002 йил 1 декабрдан бошлаб ноозиқ-овқат истеъмол товарлари юридик шахслар томонидан импорт қилинганда йиғим ТИФ ТН кодидан ва товарнинг келиб чиқиш мамлакатидан қатъи назар, товар божхона қийматининг 10 фоизи миқдорида белгилансин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
Бунда кўрсатиб ўтилган йиғим миқдори товарларни олиб келишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаб чиқишда солиқ солинадиган базага киритилмайди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 20 сентябрдаги 327-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 9-сон, 52-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда идоравий норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2002 йил 21 ноябрь,
403-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2002 й., 22-сон, 178-модда)