1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Энергетика]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Товарлар ва хизматлар бозорларида самарали рақобат муҳитини яратиш ҳамда монополияни босқичма-босқич камайтириш, тақсимлаш тизими элементларини тугатиш, хўжалик юритувчи барча субъектларнинг моддий-техника ресурслари билан таъминланишида тенг шарт-шароитларни вужудга келтириш, ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш соҳасида суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликларнинг олдини олиш, таг-томири билан тугатиш ҳамда уларни профилактика қилиш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш, шунингдек, валюта сиёсатини либераллаштириш шароитида қишлоқ хўжалиги ва саноат базавий тармоқларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
а) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат органлари, ташкилотлари ва ҳукумат комиссияларининг маҳсулот, хом ашё ва материалларнинг чегараланган нархлари даражасини, уларни тақсимлаш ҳажмлари ва дислокациясини тасдиқлаш бўйича ушбу қарор қоидаларига мос келмайдиган ваколатларини бекор қилиш тўғрисидаги (Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати белгиланадиган ижтимоий аҳамиятдаги маҳсулотлар ва уларнинг стратегик турлари бундан мустасно);
б) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб монополист корхоналар томонидан нефть маҳсулотлари, цемент, қора металлар прокати, мис, пахта толаси ва бошқа юқори ликвидли маҳсулот турлари, хом ашё ва материалларни ушбу қарорнинг иловасига* мувофиқ рўйхат бўйича ички бозорда фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотиш тартибини босқичма-босқич татбиқ этиш тўғрисидаги;
в) 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб маҳсулотнинг айрим турлари, хом ашё ва материалларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг қисқа муддатли ҳамда ўрта муддатли прогнозларини таҳлил қилиш ва шакллантириш мақсадидагина улар бўйича тасдиқланадиган йириклаштирилган моддий балансларни шакллантиришга ўтиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда бозор нархларида нефть маҳсулотлари ва бошқа юқори ликвидли маҳсулот турлари, хом ашё ва материалларнинг моддий балансларига мувофиқ иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг талаб-эҳтиёжларини узлуксиз ҳамда ўз вақтида қондиришни таъминлаш, шунингдек, бутун республика бўйича улар тақчиллигининг олдини олиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплекслари, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини белгиловчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.10.00 Ёқилғи саноати (нефть қазиб чиқариш ва нефтни қайта ишлаш саноати, газ ва кўмир саноати)]
2017 йилнинг охирига кадар «Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш заводларига 2,0 триллион сўм миқдорида фоизсиз бюджет ссудалари, шулардан 600 миллиард сўми углеводород хом ашёси ва тайёр нефть маҳсулотларини импорт қилишга мақсадли йўналтирилган ҳолда уч кун мобайнида ажратиб берилишини таъминласин;
Тошкент шаҳрида транспорт ташувларининг тарифлари кескин ўсишига йўл қўймаслик мақсадида 2017-2018 йилларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилишини таъминласин;
нефть маҳсулотларига бозор нархлари белгиланишига ўтилиши муносабати билан 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тегишли моддаларини ва Инвестиция дастури параметрларини оширсин;
2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ва Инвестиция дастури параметрларида бюджетдан маблағ олувчилар томонидан юқори ликвидли товарларнинг асосий турларини бозор нархларида харид қилишга зарур маблағларни назарда тутсин.
мулкчилик шаклидан ва фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар, республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган углеводород хом ашёси — божхона тўловлари (божхона расмийлаштирувчи учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖнинг нефтни қайта ишлаш корхоналари — фойда солиғини тўлашдан озод қилинсин, бўшаётган маблағлар ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш, модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашга, шунингдек, ана шу қувватларни оширишга мақсадли йўналтирилсин.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.02 Чакана олди-сотди]
«Юқори ликвидли маҳсулот турларини, хом ашё ва метариалларни сотишнинг бозор механизмларини янада жорий этиш тўғрисида» Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 февралдаги 57-сонли қарори 3-иловаси билан тасдиқланган моддий-техника ресурслари стратегик турларини сотишнинг махсус тартиби;
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик]
пахта хом ашёси ва ғаллани қайта ишлаш натижасида ҳосил бўладиган техник уруғлик, ўсимлик ёғи, шрот, шулха ва бошқа маҳсулотлар бозор нархларини шакллантиришнинг янги механизмини жорий этган ҳолда фермер хўжаликларининг пировард натижаларга эришишдан моддий манфаатдорлиги ошишига имкон берувчи рентабеллик таъминланишини ҳисобга олиб, пахта хом ашёси ва ғалланинг харид нархлари оширилишини;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.01.00 Умумий қоидалар]
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари давлат харидини молиялаштиришнинг амалдаги тартиби ва механизми қайта кўриб чиқилишини назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.18.00 Электрон ва электротехника саноати. Маиший асбоб-ускуналар]
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда электрон савдо майдончалари кенгайтирилишини ҳамда барча тадбиркорлик субъектларининг биржа бозорида тенг иштирок этишини таъминлаш, биржа савдоларини шаффоф тарзда амалга ошириб, бозор нархи белгиланишини шакллантиришни ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекистон Республика Товар-хом ашё биржаси» АЖ фаолияти такомиллаштирилишини назарда тутувчи ҳукумат қарорини қабул қилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ушбу қарорга мувофиқ биржа савдоларида нархлар шакллантирилиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан доимий мониторингни таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиши ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси А.С. Султонов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси М.М. Икромов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 14 ноябрь,
ПҚ-3386-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарорига ИЛОВА
2018 йилнинг 1 январидан бошлаб монополист корхоналар томонидан фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотиладиган маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар